Xorazmavtoyo'l Matbuot xizmati
204 subscribers
2.24K photos
75 videos
220 links
Xorazm viloyatidagi avtomobil yo'llarida amalga oshirilayotgan ishlar bo'yicha yangiliklar.
Saytga oʻting: 👉 xorazmavtoyul.uz

telegramdagi maxsus kanal:
t.iss.one/xorazmavtoyul_uz

Instagramdagi maxsus kanal:
instagram.com/xorazmavtoyul.u
Download Telegram
Хоразм кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4р158 "Урганч ш. - Хива ш." автомобиль йулининг 11,2 – км.даги темир бетон кўприкда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва унинг олдини олиш объектидаги кўприк янгидан қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали “Урганч туманида айрим йўллар жудаям таъмирталаб, хайдовчилардан шикоятлар келмоқда…” сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган автомобиль йўли Урганч туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги 4к 938В “"Урганч - Гурлан" автойўлига ” автомобиль йўли бўлиб, автомобиль йўлининг умумий узунлиги 2,0 км.ни ташкил қилади. 2017 йилда йўлнинг 0,5-2,0 км.лари оралиғида асфальт ётқизилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган. Шунингдек, йўлга 4 дона янги йўл белгиси ўрнатилиб, 15 дона эскирган йўл белгилари янгисига алмаштирилган. Ҳозирда йўлнинг видео мурожаатда кўрсатилган 0-0,5 км. қисми ҳақиқатан ҳам таьмирталаб холатга келган.

Ушбу автомобиль йўлининг таъмирталаб қисмида 2022 йил умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш учун ажратиладиган лимит маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилишини ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилишини маълум қиламиз.
Хоразм вилояти Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Давлат аҳамиятидаги 4р162а “Урганч аэропортига” автомобиль йўлида жорий таъмирлаш ва йўлларга ётиқ йўл чизиқи чизиш ишлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Обод маҳалла” дастури доирасида Урганч шаҳрида Зиёкорлар маҳалласидаги Хива 2500 йиллиги кўчасига чақиқ тошдан қоплама қуриш ишлари олиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги пуллик йўллар қурилиши.