Xorazmavtoyo'l Matbuot xizmati
201 subscribers
2.24K photos
75 videos
219 links
Xorazm viloyatidagi avtomobil yo'llarida amalga oshirilayotgan ishlar bo'yicha yangiliklar.
Saytga oʻting: 👉 xorazmavtoyul.uz

telegramdagi maxsus kanal:
t.iss.one/xorazmavtoyul_uz

Instagramdagi maxsus kanal:
instagram.com/xorazmavtoyul.u
Download Telegram
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик давом этмоқда.

Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи корхоналар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида минглаб манзарали ва мевали (япон сафораси, катальпа, арча, акация, тол, терак, олча, ўрик) дарахт кўчатлари экилди. Унда барча корхона ишчи – ходимлари фаол иштирок этиб, кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишмоқди. Кўчат экиш ишлари давом этмоқда.
Матбуот анжумани

Эълон қилганимиздек, бугун Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан “Ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти ва истиқболдаги вазифалари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок қилди.Тадбирда бош бошқарма бошлиғи Садуллаев Файзулла Мадияровичнинг шахсан ўзлари иштирок этиб, ташкилот фаолияти тўғрисида маълумот берди. Шундан сўнг журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, бир нечта муаммоларни тезда бартараф қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди.
Хоразм вилояти Тупроққалъа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Халқаро аҳамиятдаги А-380 “Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу” автомобиль йўлининг 486-487 км. қисмида қарама-қарши ҳаракатланиш бўлакларини ажратувчи тўсиқни таъмирлаш ишларидан фото лавҳалар.