Xorazmavtoyo'l Matbuot xizmati
198 subscribers
2.39K photos
76 videos
2 files
249 links
Xorazm viloyatidagi avtomobil yo'llarida amalga oshirilayotgan ishlar bo'yicha yangiliklar.
Saytga oʻting: 👉 xorazmavtoyul.uz

telegramdagi maxsus kanal:
t.iss.one/xorazmavtoyul_uz

Instagramdagi maxsus kanal:
instagram.com/xorazmavtoyul.u
Download Telegram
Хоразм вилояти Боғот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида О.Отажонов маҳалласидаги Тутзор кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Хоразм кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан давлат аҳамиятига эга 4р159 "Урганч ш.-Шовот ш.-Туркманистон Республикаси чегараси" автомобиль йўлининг ПК348+00 даги кўприкни реконструкция қилиш ишларидан фото лавҳалар.
Хоразм кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллий аҳамиятга эга 4к928 “"Урганч - Гурлан" автойўли - Ширинқўнғирот қ. - Бўзқала қ.” автомобиль йўлининг 7,5 км. даги 34 пм. узунликдаги темир бетон кўприкни қайта қуриш ишларидан фото лавҳалар.
#Расмий_муносабат


Ижтимоий тармоқлар орқали “Йўл белгиларни қачон тўғри жойлаштирамиз?” сарлавҳаси остида чиққан мурожаат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.Ўрганишда мурожаатда кўрсатилган йўл белгиси ва светафор Хива туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли 4Р 158 "Урганч ш - Хива ш." автомобиль йўлининг 27,5 км қисмида ўрнатилганлиги ва ҳақиқатан ҳам йўл белгилари светафорнинг кўринишини чеклаб, хайдовчиларнинг ҳаракатига ҳалақит бераётганлиги ҳамда ушбу йўл белгилари Хоразм вилояти “Махсус фойдаланиш монтаж” давлат корхонаси томонидан ўрнатилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мурожаатда кўрсатилган камчиликлар Хива туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бартараф қилинганлигини маълум қиламиз.


https://t.iss.one/xorazmavtoyul_uz
“Хоразмйўлиндустрия” унитар корхонаси томонидан Урганч шаҳрининг марказида қурилаётган янги тунелга ва у билан кесишувчи Ислом Каримов кўчасига асфальт ётқизиш ишлари жараёнидан фото лавҳалар.
#Матбуот_анжумани

Жорий йилнинг 4 декабрь куни соат 15:00 да “Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси” томонидан “Ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти ва истиқболдаги вазифалари” мавзусида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилади.


Манзил: Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, “Хоразмйўлиндустрия” биноси.

Мурожаат учун телефон: +99893-750-60-00

“Хоразмавтойўл” матбуот хизмати

https://t.iss.one/xorazmavtoyul_uz
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик давом этмоқда.

Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи корхоналар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида минглаб манзарали ва мевали (япон сафораси, катальпа, арча, акация, тол, терак, олча, ўрик) дарахт кўчатлари экилди. Унда барча корхона ишчи – ходимлари фаол иштирок этиб, кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишмоқди. Кўчат экиш ишлари давом этмоқда.