Хоразм вилояти Хонқа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4 р156 а “Хонқа шаҳрига” автомобиль йўлининг 2.8 км.да йўловчиларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сунъий йўл нотекислиги ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Хоразм вилояти Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллий аҳамиятдаги 4 н1924 “"Янгибозор - Бўзқала" автойўли - Ширинқўнғирот қ.” автомобиль йўлида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
#Расмий_муносабат
“You tube” ижтимоий тармоқи орқали чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.
Видео мурожаатда кўрсатилган кўприк Хива туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги маҳаллий аҳамиятга эга 4к 951 “Хива ш.- Оқёп қ.- Равот қ.- Қорақум қ.- "Хива - Ғозовот" автойўли” автомобиль йўлининг 0,5 км қисмида жойлашган “Памида кўл захкаши” кўприги бўлиб, кўприк хозирда ҳақиқатан ҳам авария холатига келиб қолган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш баённомасига асосан ўтказилган хатлов натижалари бўйича Хоразм вилоятида 120 дона авария олди ва 168 дона авария холатидаги кўприклар аниқланган бўлиб, видео мурожаатда кўрсатилган кўприк ҳам авария ҳолатидаги кўприклар рўйхатига киритилган. Шу кўприкларни 2021 – 2023 йилларда таъмирлаш учун манзилли дастурга киритилишида амалий ёрдам сўраб, вилоят ҳокимининг 2021 йил 7 январдаги № 5-55 сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мурожаат қилинди. Видео мурожаатда кўрсатилган кўприк берилган таклиф бўйича манзилли дастурга киритилиб, молиялаштирилгандан кейин таъмирлаш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.

Хоразм вилояти Янгибозор туман йўллардан фойданиш унитар корхонаси томонидан 2021 йил 12 октябрь куни маҳаллий аҳамиятдаги 4к 926 "Шовот - Гурлан авто/йўли - Боғолон қ.- Маданият қ.- Қиличниёзбой сув иншооти ” автомобиль йўлида қилинаётган ишлар жараёнидан фото лавҳалар.
Хоразм вилояти Шовот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллий аҳамиятга эга 4к 931 “Урганч ш.- Чоткўпир қ.- Шовот ш.” автомобиль йўлида пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қатнов қисмига пиёдалар ўтиш жойини билдирувчи ётиқ йўл чизиқлари чизилди.
Хоразм кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Урганч шаҳар Гулзор махалласи, А.Баходирхон кўчаси, Шовот канали устидан ўтувчи кўприкни жорий таьмирлаш ишлари олиб борилмоқда.