Xorazm.uz
11.3K subscribers
11.6K photos
685 videos
12 files
3.98K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Шовот туманида “Uztex Group” таркибига кирувчи “Textile Finance Khorezm” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган тайёр тикув маҳсулотлари ва ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.

Вилоятимиз тикув-тўқимачилик саноатидаги ушбу истиқболли лойиҳаларнинг умумий қиймати 60 млн. доллар бўлиб, йилига 10 минг тонна ип-калава ва 7 млн. дона тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Янги цехларнинг ишга тушиши натижасида қўшимча 2000 та иш ўрни яратилиб, корхонанинг экспорт имконияти қўшимча 30 млн. долларга ошади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида бўлади.

Сафар давомида маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда вилоятни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Бухарскую область.

В ходе рабочей поездки предусматривается ознакомление с жизнью махаллей и деятельностью промышленных предприятий, запуск новых проектов, а также обсуждение важных вопросов развития области.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

Президент Шавкат Мирзиёев начал поездку в Бухарскую область с посещения мавзолея Бахоуддина Накшбанда.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Live

Айни дамда Урганч шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимовнинг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули ўтказилмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Урганч шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимовнинг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули ўтказилди.

Унда кичик бизнес вакиллари ва хусусий тадбиркорлар фаолиятларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалалар, шунингдек янги ғоялар ва таклифлар билан бевосита вилоят раҳбарига мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг асосий мазмуни паррандачилик, тиббий туризм, спорт соғломлаштириш мажмуаси қурилиши, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштириш учун банк кредитлари ажратиш, гаров таъминоти, давлат мулки объектларини ижарага бериш, ер муносабатлари билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди. Ҳар бир мурожаатни тегишли соҳа мутасаддилари томонидан ўрганиб, қонуний ҳал қилиш учун аниқ муддатлар белгиланди. Бунда асосий эътибор тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бизнес фаолиятларини қўллаб-қувватлашга қаратилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram