Саидов Ботир Озодович Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Б.Саидов 1975 йилнинг 13 августида Боғот туманида туғилган. 1997 йил Урганч Давлат университети, 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – агробизнес, бозор иқтисодиёти асослари ва тамойиллари.
Ботир Саидов бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Активлар мониторинги ва муаммоли активлар билан ишлаш комплекси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

ТАЙИНЛОВ
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаевнинг тегишли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали раҳбари вазифасида ишлаб келган Ҳажиев Иноят Саъдуллаевич Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Иноят Ҳажиев ўз фаолияти давомида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, кейинчалик янги ташкил қилинган Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг раиси каби масъул лавозимларда ҳам фаолият юритган.

Forwarded from Gurlan tuman hokimligi II Rasmiy kanali II
ҲУРМАТЛИ ГУРЛАНЛИКЛАР!
Эндиликда Сиз телеграм орқали Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачиловга(@hokim_achilov) ўзингизнинг муаммо ва таклифларингиз юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу профил шахсан туман ҳокимининг назоратида.
Эслатма: Азиз элдошлар, мурожаат йўллаганингизда сиз билан боғланишимиз учун тўлиқ исм шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг!

Forwarded from Urganch tumani hokimligi
2020 йил 18 декабр куни Урганч туман ҳокими Ф.Шарипов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда 34 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 11 та мурожаат ўз ечимини топди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш сингари масалалар юзасидан қилинган мурожаатларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 23 та мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Қабулда 20 дан ортиқ идора-ташкилотлар иштирок этди ва уларга туман аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни ҳал қилиш ва олдини олиш бўйича туман ҳокими Ф.Шарипов томонидан топшириқлар берилди.
#Тайинлов
Сабиров Камилжан Эркинович - Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сабиров Камилжан Эркинович Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Forwarded from URGANCH SHAHAR HOKIMLIGI (rasmiy kanali)
#Матбуот_анжумани
УРГАНЧ ШАҲРИДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ"ГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Шу йилнинг 18-25 декабрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб "Ёшлар фестивали" ўтказилмоқда.
Урганч шаҳрида ўтказиладиган "Ёшлар фестивали" тадбирлари бугун Урганч шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Матякубов бошчилигида матбуот анжуманидан бошланди.
Маълумот сифатида, фестивал доирасида кўплаб фойдали ва қизиқарли маҳорат дарслари, бадиий кўргазмалар, таълим ва спорт тадбирлари, концертлар, муваффаққиятли тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz

ФЕСТИВАЛ ДОИРАСИДА "БАХШИЧИЛИК" ВА "МАҚОМ" КЕЧАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун шаҳримиздаги 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ёшлар фестивали" доирасида "Бахшичилик" ва "Мақом" санъати бўйича тадбир ўтказилди.
Тадбирда мақом ижрочилиги ва бахшичилик йўналишлари бўйича Урганч санъат мактаби, 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Урганч шахар маданият бўлимига қарашли маданият марказлари бадиий хаваскорлари, ёш иқтидор эгалари ўз мусиқий чиқишларини намойиш қилдилар.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Хоразм вилоятида давлат мулки объектлари тадбиркорлик субъетларига сотилади.
Вилоят ҳокимининг тегишли қарорига асосан Урганч шаҳрида жойлашган Фойдаланилмасдан бўш турган спорт мажмуаси, Гурлан туманида жойлашган Минерал ўғитлар омборхонаси, Қўшкўпир туманида жойлашган Собиқ "Хумо" болалар оромгоҳи бино иншоотлари ва Тупроққалъа туманида жойлашган Қурилиши тугалланмаган болалар боғчаси бинолари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари белгиланган ҳолда бошланғич нархи "1 сўм" қийматда "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида сотилиши белгиланган.
Шунингдек, ушбу қарорда Урганч туманида жойлашган Муқобил машина-трактор парки бино-иншоотлари Халқ депутатлари вилоят кенгашининг қарорига асосан оммавий савдоларга чиқарилиши назарда тутилган.

Forwarded from Shonazar Karriev
ҲОКИМ ИЛК ИШ КУНИНИ аҳоли муаммоларини ўрганишдан БОШЛАДИ.