Xorazm24/7official
630 subscribers
7.03K photos
1.62K videos
2 files
2.23K links
Ушбу каналда Хоразм вилоятидаги энг сўнгги янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин.

✉️ Мурожаатлар учун
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектордан лавҳа

Сюжет с видеоселекторного совещания по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на экономику

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #imtiyozlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарход Эрманов: Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳар доим ёрдам беришимиз керак
UZ: Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков:

«Биласизми, мана шундай мураккаб вазиятларда турли башоратчилар ҳам кўпайиб қолади. Немис олимларининг иқтидорига шубҳа қилмаган ҳолда илмий салоҳияти улардан кам бўлмаган бошқа давлат олимларининг хулосаларини сизга айтмоқчиман – бу вирус апрель-май ойларидаёқ енгилади ва инсоният бу дарддан фориғ бўлади.

Ўрни келганда сизга бир маълумотни айтмоқчиман – ҳар йили Германияда грипп касаллигидан 25 мингдан ортиқ одам нобуд бўлади. Ҳолбуки, бу давлатдаги коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 1 фоиздан сал ортиқроқ. Европадаги энг кўп ўлим кўрсаткичи Италияда эканлигининг ҳам сабаблари аниқ – бу давлат аҳолиси орасида кексалар жуда кўп. Бу касаллик асосан кексаларда оғир кечаётганини ҳисобга олсак ҳаммаси равшан бўлади. COVID-19 ҳар қанча шов-шувларга сабаб бўлмасин, 80 фоиз ҳолларда жуда енгил ва ҳатто умуман симптомларсиз кечади. 15 фоиз ҳолларда енгил, фақат тахминан 5 фоизда оғир кечади. Шу 5 фоизнинг ҳам 90 фоизи кексалардир.

Ўйлайманки, тез орада бу ҳам оддий касалликка, яъни организмимиз ўрганган штаммлардан бирига айланади ва бизга вакцина ҳам зарур бўлмайди».

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Коронавирусга қарши Ўзбекистон мусулмонлари идораси 70 та хатми Қуръон ва 2 миллионта нажот дуосини ўқийди

➡️ https://bit.ly/2xLLGWn

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шунингдек, хориждан келган яна бир нафар фуқарода ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Айни пайтга келиб, коронавирус инфекция аниқланган беморлар сони 33 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳридаги дорихоналардан умуман ҳимоя ниқоби топилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айни пайтда шаҳардаги дорихоналарнинг деярли барчасида докадан қилинган ҳимоя ниқоблари мавжуд. Дорихоналарда аҳолига докадан қилинган ҳимоя ниқобларини бепул беришса ҳам (“заводской” бўлмаса керак эмас деб) олмасдан кетишига гувоҳ бўлдик.
Бундан ташқари тикувчилик корхоналари ҳам ҳимоя ниқобларини ҳайрия тарзида тарқатмоқда. Бугун жума куни муносабати билан 12 та дорихоналар томонидан 10 000дан ортиқ ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилди.
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби: «Бугун қариндошга яхшилик қилиш — уларнинг олдига бормаслик бўлади».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва республика бўйлаб касалликни тарқалишини олдини олиш мақсадида, шунингдек мажлисда кўрилган бошқа масалалар юзасидан республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 21 мартдан эътиборан барча ҳудудларда фаолият юритаётган мавжуд кўнгил очар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, чойхона, ошхона (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно) караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари ва компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилади.

Шунингдек, 23 мартдан бошлаб “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ мамлакатимиз фуқароларини соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Мажлисда айни пайтда чет элларда бўлиб турган фуқароларни мамлакатимизга қисқа вақтлар ичида олиб келиш ва уларни белгиланган тартибда 14 кун карантинда сақлаш юзасидан кўрилаётган чоралар атрофлича муҳокама қилинди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
21 мартдан бошлаб нималар тақиқланмоқда?

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда 21 мартдан бошлаб, бир қатор объектлар ва хизматлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Хусусан:

👉 кўнгил очар объектлар (шу жумладан, тунги клублар, дискотека);

👉 спа ва массаж салонлар;

👉чойхона ва ошхоналар (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно);

👉караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари;

👉компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари.

❗️Шунингдек, 23 мартдан бошлаб, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.
Forwarded from Ermanov Farhod - Эрманов Фарход (Karriev Shonazar)
Иномжон Мажидов Хоразм вилоятидаги ОТМларда коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича кўрилаётган чораларни бориб кўрди

Бугун, 20 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Хоразм вилоятидаги олий таълим муассасаларига ташриф буюриб, Талабалар турар жойларида яшаётган хорижлик талабаларнинг ҳаёти ва улар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Вазир Урганч давлат университети талабалар турар жойига ташрифи давомида бу ерда короновирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар, хусусан, дезинфекция ишлари, тиббиёт пунктлари фаолияти, умумий фойдаланиш хоналари, ошхоналар, кутубхоналар, озиқ-овқат ва сут маҳсулотлари савдо шахобчалари иш фаолияти, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича яратилган шароитлар билан танишди.

Иномжон Мажидов талабалар турар жойида яшовчи хорижилик талабалар билан учрашиб, короновирус инфекциясидан сақланиш қоидалари хусусида суҳбат қилди, талабаларнинг таклиф ва истаклари билан қизиқди.

Шу куни Урганч давлат университетида Хоразм вилоятидаги ОТМлар раҳбар-ходимлари билан ўтказилган учрашувда вазир короновирус инфекциясининг тарқалишидан ҳимояланиш чораларини кучайтириш, карантин вақтида талабалар турар жойларида яшаб турган хорижлик талабаларни кунлик озиқ-овқат, гигиена воситалари ҳамда зарур бўладиган дастлабки дори-дармон, шунингдек, маиший эҳтиёжлари учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Вазир, шунингдек, талабалар турар жойларини тиббиёт хонаси ва гигиена воситалари билан таъминлаб, у ерда навбатчи шифокор ва ички ишлар ходими фаолиятини йўлга қўйиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати. Манба:https://t.iss.one/eduuz
UZ: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 37 нафарга етди

____

RU: Количество инфицированных коронавирусом в Узбекистане достигло 37 человек

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Дилшод Саиджанов
Бир неча кундан буён мактаб ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари карантин туфайли таътилда. Биз уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун янги лойиҳага қўл урдик.

Агентлигимиз таркибимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан бирга Телеграмда янги канал очди @kitoboqiuz. Бу ерда ўзбек адабиётининг энг сара асарларини PDF форматда бепул юклаб олишингиз мумкин бўлади.

@saidjanov_dm
UZ: Бугунги кун ҳолатига кўра, дунёнинг 166 давлатида 275 мингдан ортиқ инсонда коронавирус касаллиги аниқланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Ermanov Farhod - Эрманов Фарход (Karriev Shonazar)
АҚШ Президенти Дональд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевга Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади.
"Сиз амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар дастури рўёбга чиқаётганини кўриш менга мамнуният бағишлайди. Янада юксак равнақ сари шу йўлдан ҳаракат қилар экансиз, Қўшма Штатлар Сиз ва Ўзбекистон халқининг қатъий ва ўзгармас шериги бўлиб қолади", - дейилади мактубда.

Президент США Дональд Трамп поздравил Президента Шавката Мирзиёева в связи с праздником Навруз.
"Также приятно видеть продолжающийся прогресс в Вашей программе масштабных реформ. По мере того как вы продвигаетесь по этому пути к еще большему процветанию, Соединенные Штаты будут оставаться решительным и неизменным партнером и другом Вам и народу Узбекистана", - говорится в послании.

#Mirziyoyev #qutlov #Navruz #DTramp

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
UZ: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 41 нафарга етди.

____

RU: Количество зараженных коронавирусом в Узбекистане достигло 41 человек

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники