Xorazm24/7official
666 subscribers
6.96K photos
1.57K videos
2 files
2.21K links
Ушбу каналда Хоразм вилоятидаги энг сўнгги янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин.

✉️ Мурожаатлар учун
Download Telegram
Соҳа янгиликлари: Урганч шаҳридаги пиёдалар ўтиш йўлакчалари 3D кўринишида чизилмоқда.
Forwarded from Times.uz
RU: Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди.

«Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади.»

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
«Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман.

Ҳозирги вазиятда айрим масъулиятсиз, ҳақиқий ҳолатдан бехабар ва ўзини “пиар қилиш”ни яхши кўрадиган одамлар турли миш-миш ва уйдирмаларни тарқатишга уринади.

Шу муносабат билан жамоатчилигимиздан илтимос қиламан: саросима ёки ваҳима кайфиятига берилмаслик керак. Матбуот ва ижтимоий тармоқларда нотўғри, асосланмаган маълумотларни тарқатишга йўл қўймаслигимиз зарур. Бу масалани ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам алоҳида назоратга олиши лозим», — Президент Шавкат Мирзиёев.

@koronavirusinfouz
ТАТУ ректори ва профессори Халқаро ахборотлаштириш академияси академиги бўлди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тўлқин Тешабаев ва университет профессори Туйғун Нишанбаевлар Халқаро ахборотлаштириш академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди ва уларга Халқаро академия академиги унвони берилди.

Тақдирланганларга ушбу нуфузли унвон тантанали топиширилди. Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Аборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиқов ҳамда Қозоғистон табиий фанлар миллий академияси академиги М.Якубовалар иштирок этди.

Мамлакат имижини яхшилашда олий таълим тизими муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистоннинг нуфузли университетлари, уларнинг малакали профессорлари ва иқтидорли ёшларини дунё қанчалик кўп таниса ва тан олса, олий таълимга шунча кўп инвестиция келади. Шу боисдан ҳам бу эътирофни ТАТУ учун берилган юксак баҳо, десак тўғри бўлади, – деди Иномжон Мажидов.

https://t.iss.one/break_news_of_khorezm
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Боғот тумани Миришкор қишлоғи профилактика инспектори Э. Тожиев ва унинг оила аъзоларида вирус аниқлангани тўғрисида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.

‼️Бу маълумот ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди ‼️

Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. 👆

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
UZ: Соат 21:00га кўра юртимизда коронавирус билан хасталанганлар сони 18 нафарга етди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаати

Обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
⚡️O‘zbekistonda koronavirusga chalinganlar soni 23 kishiga yetdi.

Batafsil — https://dy.uz/xVfoG
Урганч марказий деҳқон бозорида ҳайрия акцияси

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ахборотлар айрим юртдошларимизнинг ўринсиз хавотирига сабаб бўлмоқда. Ана шундай вазиятда бозорларда, йирик савдо марказларида нарх-навонинг асоссиз оширилишини олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, Урганч шаҳар ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилиб, нарх-наво барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
Хусусан, Хоразм вилоятининг барча вилоят, шаҳар ва туманларида Департамент ва солиқ органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, карантин даврида озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатий назоратга олинган.
19 март куни деҳқон бозоридa ишчи гуруҳ ташаббуси билан аҳолига бепул исириқ тарқатилди.
Барча тегишли ташкилотлар фаоллик кўрсатмоқдалар.
Расмий хабар: Коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлишмаган

👉 https://xabar.uz/wb6v

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Прокуратура ва ички ишлар органлари тузилмасига янги лавозимлар киритилди

“Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4643-сон, 18.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари белгиланди.

Бош вазир ўринбосари, жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга оширишни таъминлайди.

Қарорга кўра, Бош прокуратура тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:

Бош прокурор ўринбосари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари;

Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимлари киритилди.

Шунингдек, экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш каби бир қатор вазифаларга масъул бўлган ички ишлар вазири ўринбосари лавозими жорий этилди.

Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланди.

Қарор билан Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси вазирлик Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти этиб қайта ташкил этилди.

Қарорга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларида ҳақиқий аҳволни ўрганиш учун Давергеодезкадастр ёки унинг ҳудудий бошқармаларига учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича буюртма бериш ваколатига эга бўлди.
#Мен_Сиз_учун_ишда_қолдим

#Сиз_мен_учун_уйда_қолинг

Коронавирусга қарши фаол кураш олиб бораётган шифокорларимизни қўллаб-қувватланг

@ssvuz
https://t.iss.one/koronavirusinfouz
https://t.iss.one/break_news_of_khorezm
Бир кунда 144 савдо ҳуқуқбузарлиги қайд этилди Маълумки, жорий йил 15 март куни мамлакатимизда Коронавирус пандемияси қайд этилиши сабабли карантин эълон қилинди. Айни вазиятда халқ орасида юзага келиши мумкин бўлган саросима натижасида озиқ-овқат ва тиббий маҳсулотлар нархларининг асоссиз оширилишига қарши курашишни давлат солиқ органлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти зиммасига олди.
Вазиятни назорат қилиш мақсадида, давлат солиқ хизмати органлари томонидан истеъмол товарлари нархларининг оширилиши бўйича фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида профилактика тадбирлари ўтказиш орқали бартараф этилиши таъминлаб борилмоқда.
Уй олиш учун 254 меҳнат мигранти “labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтди

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори кўра, турар жойга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари уй олиш учун “labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтмоқда.

Жорий йилнинг 18 март ҳолатига кўра, дастурий мажмуада рўйхатдан ўтган фуқаролар ҳудудлар кесимида:

1. Қорақалпоғистон Республикаси – 11 та
2. Андижон вилояти – 19 та
3. Бухоро вилояти – 58 та
4. Жиззах вилояти – 6 та
5. Қашқадарё вилояти – 14 та
6. Навоий вилояти – 10 та
7. Наманган вилояти – 2 та
8. Самарқанд вилояти – 11 та
9. Сурхондарё вилояти – 16 та
10. Сирдарё вилояти – 7 та
11. Тошкент вилояти – 1 та
12. Фарғона вилояти – 7 та
13. Хоразм вилояти – 84 та
14. Тошкент шаҳри – 8 та
Жами: 254
Батафсил:
uza.uz