Xorazm24/7official
681 subscribers
6.95K photos
1.56K videos
2 files
2.2K links
Ушбу каналда Хоразм вилоятидаги энг сўнгги янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин.

✉️ Мурожаатлар учун
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Менинг юртим телеканали “Марказий студия” кўрсатуви орқали Гурлан тумани “Хизир-эли” қишлоғида шоли майдонларини суғориш учун сув йўқлиги тoғрисидаги видеомурожаат эфирга узатилди. Ушбу ҳолат бўйича “Қарамази-Қиличбой” ирригация тизими бошқармаси томонидан берилган маълумотномага асосан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Гурлан туманида 2020 йил вегитация даврида 29954 гектар суғориладиган майдон бўлиб пахта, шоли ва бошқа экинларни суғориш учун жами 300.756 млн м3 чекланган сув миқдорлари (лимит) белгиланган.
Гурлан туманига жорий йилнинг шу кунигача 251.181 млн м3 сув миқдорлари белгиланган бўлиб, амалда 2020 йил ёзги суғориш мавсумида сув танкислиги бўлганлиги сабабли “Қорамази-Қиличбой” ирригация тизими бошқармаси томонидан 204.688 млн м3 сув етказиб берилган.
Гурлан тумани “Хизир-эли” қишлоғини сув билан таъминлайдиган “Хизир-эли” каналига кунлик 0.64 м3/сек сув лимити белгиланган ва амалда 1.26 м3/сек
сув миқдорлари билан таъминланмоқда. Тумандаги “Тўқсон-арна” канали орқали сув билан таъминланадиган “Нукус-яб” ва “Хизир-эли” каналларида навбати билан суғориш ташкил қилиниб, белгиланган сув миқдорлари етказиб берилмоқда.
Шунингдек, жорий йилда сув танқислигининг олдини олиш мақсадида туманда фаолият юритаётган барча фермер хўжаликлари белгиланган режадан ортиқ сувни кўп талаб қилувчи шоли экинини экмаслик тўғрисида огоҳлантирилган.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Мустақиллик_солномаси

🇺🇿 Мустақилликка эришиш арафасида республика манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган муҳим ҳужжат
Forwarded from Najotbek Masharipov (Admin😎)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TEZKOR
XORAZMDA SHIFOKORLAR JUDA TA'SIRLI MUROJAAT QILISHDI.

To'liq rolik bugun ushbu kanalda👇
https://t.iss.one/najotbekmasharipov/1636
Шовот тумани Ҳуррият қишлоғи “Қозоққалъа” маҳалласида “уч сафардан бери ун берилмаяпти” номидаги асосланмаган хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Мазкур хабар юзасидан Расмий муносабат :
Шовот туман ҳокимлиги, тумандаги фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар идора ташкилотлар томонидан карантин даврида аҳолини ун маҳсулотига бўлган эхтиёжи туфайли ҳар куни белгиланган тартиб асосида барча махаллаларга арзонлаштирилган кўчма автодўконларда зарурий махсулот етказилмоқда. Биргина “Қозоққалъа” маҳалласига жорий йилнинг август ойида 2 мартадан ун махсулоти тарқатилган.
Бугунги кунда маҳаллада 2900 ахоли яшайди, 495 хонадон бўлиб, Қурбон ҳайити муносабати билан 80 қоп ун махсулоти, иккинчи марта 19 август куни 100 қоп ун махсулотлари тарқатилган.
Бу борада туман ҳокимлиги, прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими томонидан қатъий назорат ўрнатилган.
Жумладан, Шовот туманига «Шовот дон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулоти биринчи қўл тамойили асосида етказилмоқда. Асосан, ҳар бир оилани эҳтиёжи ва навбат асосида ун билан таъминлашда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла участка нозири масъул этиб бириктирилган.
Аҳоли орасида вахимага сабаб бўлувчи тарқатилган ёлғон хабарлар учун қонунчиликда қатъий тартиб белгиланган.

Шовот туман ҳокимлиги ахборот хизмати
УРГАНЧ ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖИДА КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Урганч олимпия захиралари коллежида 2020/2021 ўқув йилида 7-синфга қабул қилиш учун ҳужжат топширган ўғил-қизлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.

Дастлабки кунги ижодий имтиҳонлар бокс, каратэ, оғир атлетика йўналишларига ҳужжат топширган иқтидорли спортчи ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтди. Урганч олимпия захиралари коллежининг 20 та йўналишига 110 нафар иқтидорли спортчилар қабул қилиш режалаштирилган. Ҳозирда белгиланган ўринлар учун 294 нафар спортсевар ўқувчилар ҳужжат топширган.

Бу кўрсаткич ўтказилаётган ижодий имтиҳонларни янада қизғин ва муросасиз кечишидан нишона.
Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича коллежда ўтказилаётган ижодий синовлар 29 августгача давом этади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Veb-sayt:
www.urganchshahar.uz
Facebook:
www.fb.com/urganchshaharuz
Instagram:
www.Instagram.com/urganchshaharuz
Telegram:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
Forwarded from Hazorasp.uz | Rasmiy |
МУКОФОТ МУБОРАК!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимиз муносиб рағбатлантирилди.
Рағбатлантирилганлар орасида элдошимиз Яқуббоев Нодирбек Мурод ўғли ҳам бор. Нодирбек Яқуббоев Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси.
Нодирбек Яқуббоевни элдошларимиз номидан «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан муборакбод этамиз.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Forwarded from Yangibozor.uz | Rasmiy|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгибозор туманидаги "Замонавий мактаб" лойиҳаси асосида қурилаётган 33-мактаб қурилиш жараёни

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизга уланиш учун👇👇👇
@yangibozor_hokimligi
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшовчи фуқаролар учун хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун навбатдаги синов тестлари ўтказиладиган кунлар маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисида»ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида Урганч давлат университети бош биносида (Урганч шаҳри, Ҳамид Олимжон кўчаси 14-уй) 2020 йил 27-28 август кунлари соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Ҳуқуқшунослик», «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот», «Иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш» ҳамда «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар» соҳалари бўйича синов тестлари ўтказиладиган санаси ва синов тестида иштирок этувчилар рўйхати қуйидаги жадвалга мувофиқ белгиланади.

👉Ҳуқуқшунослик

👉Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

👉Иқтисодиёт

👉Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш

👉Педагогика фанлари

Диққат! Ушбу рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятиининг эпидемиологик жиҳатдан барқарор ҳудудларида истиқомат қилувчи талабгорлар киритилган. Бошқа талабгорлар учун синовлар қачон ва қай тартибда ташкил этилиши бўйича Таълим инспекцияси телеграм канали (@uztdi) орқали қўшимча ахборот берилади.

Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси огоҳлантиради:

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорлар ҳамда тиббий ниқоби бўлмаганларга синовларга киришга рухсат этилмайди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан бир қатор элдошларимиз мукофот билан тақдирландилар

“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан
Ўзбекистон давлат филармониясининг “Лазги” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари - Собиров Оғабек Каримович

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
Янгиариқ туманидаги 11-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори - Қўчқоров Шер Матёқубович
Урганч давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори - Рўзимбоев Сапарбой

“Дўстлик” ордени билан
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиокомпанияси “Воҳа” тезкор ахборот гуруҳи катта муҳаррири - Ҳасанова Сайёра Салаевна
Меҳнат фахрийси, хонанда - Ҳамдамов Бобомурод

“Шуҳрат” медали билан
“Хоразм” мақом ансамбли хонандаси - Бобожонов Улуғбек Салаевич
Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби анъанавий вокал бўлими ўқитувчиси - Матчонов Очилбек Йўлдошбоевич

Мукофотлар муборак Азиз хоразмликлар!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонига асосан қуйидаги элдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан
Сагиров Анвар Мидхатович - Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиали директории

II даражали «Саломатлик» ордени билан
Душамова Меҳрибон Шавратовна - Хоразм вилояти эндокринология диспансери бош шифокори
Худойберганов Раматилло Каримович - Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими мудири
Юлдошев Сафарбой Ражабович - Тупроққалъа тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокори

«Соғлом турмуш» медали билан
Эсамуратов Равшанбек Ибрагимович - Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази анестезиология-реанимация бўлими шифокори

Фахрий унвон, орден ва медаллар муборак бўлсин Саломатлигимиз посбонлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек ва туркман халқлари азалдан бир дарёдан сув ичиб, тинч-тотув, аҳил-иноқ яшаб келган. Халқларимизни ягона тарих, муштарак маданият ва қадриятлар, ўхшаш тил ва урф-одатлар бирлаштириб туради. Бу яқинлик мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка асос бўлмоқда.
Forwarded from XORAZM| QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL (Қуронбой Қиличов)
#Тайинлов

Хоразм вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

🟢 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири буйруғига мувофиқ Аллакулиев Давранбек Сафаевич Хоразм вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Аллакулиев Давранбек Сафаевич:

🔹1961 йилда Хоразм вилояти Хива шаҳрида туғилган;

🔹 Маълумоти олий, 1983 йилда Фарғона Политехника институтини, 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган;

🔹 Янги лавозимга тайинлангунга қадар Хоразм вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

Хоразм вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/xorazmkomxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес вакилларига амалий ёрдамлар берилаяпти
Чет элларда ишлаётган ва таълим олаётган ватандошларимиз билан алоқалар мустаҳкамланиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланмоқда. Хорижда ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларга қулайликлар яратиш, уларнинг яшаш, ишлаш шароитларини яхшилаш борасида чора-тадбирлар белгиланмоқда. Бутун дунё айни пайт пандемиядан кейинги мураккаб бир даврга кириб келяпти. Барча давлатларда, ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам аҳолини иш билан таъминлаш, ишсизликни камайтириш масалалари ўта долзарб муаммога айланган. Муҳтарам Президентимиз бошчилигида айнан шу масалага бугунги кунда устувор аҳамият қаратилаётгани, мигрантларни замонамиз қахрамонлари дея таърифлашлари, уларнинг ўз оиласи бағрига эсон-омон етиб келишларида кўмаклашиш масалаларида тегишли идора ташкилотлар, вазирликлар олдига аниқ вазифалар қўйилиши давлат рахбарининг нақадар халқпарвар инсон эканини кўрсатади. Хозирги пандемия даврида чет давлатларда фаолият кўрсатаётган фуқороларимизни мамлакатга қайтариш масаласи осонлик билан амалга ошаётгани йўқлигини барчамиз биламиз. Албатта, ривожланиш, ҳаёт бор экан, талаб ўзгаради. Лекин ҳар қандай муаммони оқилона ҳал қилиш учун, аввало, ҳамжиҳатлик тинчлик зарур. Мамлакатимизда хукм сураётган тинчлик ва осойишталик қадрига етишимиз лозим. Ватандошларимизнинг мурожаатларига кўра Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилганди.
Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар юртдошимиз билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаганди.
Мазкур поезд жорий йил 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.

Нигора Қутлимуратова
ОМҚП депутати
УзЛиДеП фракцияси аъзоси.
БОҒОТДА ТУМАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
🏢 Урганч шаҳрида ДХА янги биноси фойдаланишга топширилди

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида Давлат хизматлари агентлигининг янги, замонавий биноси фойдаланишга топширилди.

3 қаватли бино республикамиздаги энг катта ДХА марказларидан биридир. Янги бинода аҳоли учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, ходимлар «тезкор, шаффоф ва қулай» тамойили асосида хизмат кўрсатишади.

Илгари аҳолига кунига 700га яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, янги бино ишга тушиши билан кунига 2 мингга яқин хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

ДХА биносининг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов, Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаев, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

⚠️ ДХА янги биноси Хонқа кўчасида жойлашган. Мўлжал: Хоразм вилояти электр тармоқлари корхонаси, Хоразм вилояти прокуратураси
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
28 август куни Кун.уз сайтида "Урганч шаҳар ҳокимлигида 28 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессияга Kun.uz мухбири киритилмади." номли мақола эълон қилинди.
Ушбу холат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати кун.уз сайтидан тушунмовчилик учун узр сурайди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги фуқаролар ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади.
Айни пайтда юзага келган тушунмовчилик бартараф этилиб, келгусида ОАВлар билан ҳамкорликни давом эттирамиз.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz