Xorazm24/7official
670 subscribers
6.96K photos
1.57K videos
2 files
2.21K links
Ушбу каналда Хоразм вилоятидаги энг сўнгги янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин.

✉️ Мурожаатлар учун
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ: Ҳар биримизнинг зиммамизда катта масъулият борлигини унутмаслигимиз шарт!
Forwarded from Hudud Inform
Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш рақамларда (инфографика)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

🔹сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

🔹маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

🔹65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

🚫 Шунингдек, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

‼️Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
⚡️⚡️Жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.
Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Ушбу видеода менда пайдо бўлган коронавирусни шифокорлар томонидан қандай даволагани ҳақида ҳикоя қилишга ҳаракат қилдим. Барча беморларга Аллоҳдан шифо сўраб қоламан🙏
__

⚡️⚡️В этом видео я постарался рассказать, как врачи лечили меня от коронавируса. Я прошу у Аллаха здоровья для всех пациентов🙏
🌎 💥Агар халқаро миқёсда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида ишончли маълумотларни излаётган бўлсангиз тавсия этамиз. https://www.youtube.com/watch?v=YwhL98NiCcc
Хитойлик олимлар коронавирусда ўлим хавфини оширадиган омилни айтишди
Урганч туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа хамкор идоралар билан сувда бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича профилактика ишлари давом этмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда COVID19 Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасида профилактика тадбирлари олиб борилмоқда.
ХОРАЗМДА ИЛК ЎЛИМ.

ХОРАЗМЛИК КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи 56 ёшли Д.С. (эркак) бир ҳафта давомида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсиз бўлган.

Сўнгра бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги билан ҳам оғриган. Хасталик ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Содиқов Содиқжон Бобоевич COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши курашиш, уни тарқалиб кетишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот берди.
Koronavirus pandemiyasiga qarshi kurashish uchun o‘ta zarur bo‘lgan kuchaytirilgan karantin davrida ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamga yordam berish har birimiz uchun sharafli ish.

Fidoiy, beminnat yordam ko‘rsatishga tayyor yoshlar, Sizga murojaat qilmoqchimiz:

Karantin qoidalariga rioya qilgan holda Homiylik xayriyalarini muvofiqlashtirish markazida volontyorlik faoliyatini ko‘rsatishni xohlasangiz sizni hamkorlikka chaqiramiz:
Telefonlar:
Bog‘ot tumani: (99) 965-66-50
Gurlan tumani: (99) 965-66-53
Qo‘shko‘pir tumani: (97) 511-66-17
Urganch tumani: (93) 745-99-92
Urganch shahri: (99) 965-66-18
Xiva tumani: (99) 751-42-60
Xiva shahri: (99) 965-66-09
Hazorasp tumani: (97)765-94-94
Honqa tumani: (99) 965-66-41
Shovot tumani: (99) 337-97-10
Yangiariq tumani: (97) 527-11-18
Yangibozor tumani: (99) 965-66-95

Shaxsiy avtomashinasida volontyorlik xizmatini ko‘rsatishni xohlaydigan yuryoshlarimiz ham murojaat qilishlari mumkin. Qo‘ng‘iroqlar 14-iyul soat 18:00gacha qabul qilinadi
Уй шароитида Covid-19 аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун эслатма

1. Уйдан чиқмаслик.
2. Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалари билан зарарсизлантириш.
3. Тиббий ниқоб тақиш ва мунтазам равишда ҳар икки соатда алмаштириш.
4. Хонани тез-тез шамоллатиш (ҳар 2-3 соатда)
5. Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш.
6. Овқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалари билан зарарсизлантириш.
7. Алоҳида идиш-товоқлардан фойдаланиш.
8. Covid-19 белгилари аниқланганда, тез ёрдам «103» хизматига, ҳудудий поликлиникага ёки Call марказига «1003» мурожаат қилиш.
Чироқчида авария! Хоразмлик ҳайдовчи бошқарган «Орландо» йўл белгисига амал қилмади. 2 киши вафот этди, 6 киши касалхонада

👉 https://xs.uz/uzkr/34896

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
⚡️⚡️ИММУНИТЕТНИ КЎТАРИШ ЙЎЛЛАРИ

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Кун.уз мухбири Илёс Сафаров билан интервьюда муҳим тавсиялар берди:

Касалликдан ҳимояланиш учун санитар-гигиеник қоидаларга амал қилишдан ташқари (буларни одамлар ёдлаб ҳам олишди), яна қандай чоралар кўриш лозим? Истеъмол қилиниши керак бўлган маҳсулотлар, овқатланиш қоидалари, керакли дори ва бошқа воситаларни назарда тутяпман.

Албатта, дори-дармон ҳақида гап кетганда фуқаро касаллик юқтирадиган бўлса, ўз ҳудудидаги шифокордан маслаҳат олиши керак. Ўша шифокор билади бемордаги ҳақиқий ҳолатни. Ҳар бир шахс алоҳида индивид.

Лекин биз аниқ биламиз, айтганингиздек, эҳтиёт чоралари ҳақида шунчалик кўп гапирдикки, уни одамлар ёдлаб олди. Эндиликда биз иммунитетни кўтарадиган, инсон иммун тизимини барқарор ушлайдиган воситалар ҳақида кўпроқ маълумот беришимиз керак.

❗️Биз бу борада тажрибамиздан аниқ биламизки, инсон ўз имунитетини мустаҳкамлаши учун тўйиб ухлаши, яхши дам олиш, хотирани жамлаши, ортиқча асабийлашмаслик, тўйиб овқат ейиши (меъёрни бузмаган ҳолда) ва жисмоний машқлар билан шуғулланиши ҳамда зарарли одатлардан (ичкилик, чекиш ва ҳ.к.) воз кечиш керак.

🥃 Яна бир керакли маслаҳат: Ўзбекистондаги ҳар бир майса бу гиёҳ. Буни ҳеч қачон инкор қилиш керак эмас. Ўзбекистон шароитидаги дамламалар, яни у пешоб ҳайдайдиганидан тортиб ўт суюқлигини ҳайдайдиган, ошқозон ичак тизимини яхшиловчи, овқат-ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир қиладиган, қўйингки, ҳар бир касалликда даво ҳисобланади.

🍏 Гиёҳлардан тайёрланган дамламаларни, турли меваларни кўпроқ истеъмол қилиш. Буларнинг барчаси бизнинг иммун тизимимизга ижобий таъсир қилади. Бир нарсани эътибордан четда қолдириш керак эмас, бизда турли гиёҳлардан тайёрланган ва жуда арзон нархда сотиладиган дамлама ва дори воситалари кўп.

💊 Аҳамият берадиган бўлсак, ўсимликлардан тайёрланган воситалар бизнинг амалиётимизда кескин камайиб кетган. Биз асосан кимёвий йўл билан олинган дориларни қабул қиляпмиз. Бу жуда зарарли. Бориб-бориб қайсидир органларимизга албатта зарар етказади.

❗️Шундай экан, биз турли ўсимликлар: наъматакдан тортиб, кийик ўти, маккажўхори туклари, ромашка гули ва айниқса тоғда ўсадиган доривор ўсимликларни истеъмол қилишни канда қилмаслигимиз керак. Имкон қадар кимёвий дори воситалардан фойдаланмайлик.

🍹Инсоннинг ҳатто ичадиган суюқликлари таркибида ҳам дамламалар бўлиши керак.

🌾 Табиат неъматларидан узоқлашмаслик керак. Масалан, исириқ ўсимлигининг ҳам фойдаси жуда катта.

🧆 Бундан ташқари, оддий ёнғоқни олинг, у мия тўқималари фаолиятини яхшилайди. Ўрик ва унинг туршаги юракка дармон.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятимиз бўйлаб кучайтирилган карантин тадбирлари давом этмоқда
❗️Covid-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлили олиш марказлари ҳақида маълумот

Хоразм вилоятидаги санитария-эпидемиология осойишталик марказлари

Каналга уланиш:👇
@breaking_news_of_khorezm
Forwarded from Tuproqqal'a.uz (Furqat Masharipov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тупроққалъа-ёшлар келажаги" кооперативи орқали 18 нафар камбағал, 12 нафар мигрант ҳамда 20 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди.

Rasmiy veb sayt | Telegram | Facebook | YouTube