Xorazm24/7official
665 subscribers
6.96K photos
1.57K videos
2 files
2.21K links
Ушбу каналда Хоразм вилоятидаги энг сўнгги янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин.

✉️ Мурожаатлар учун
Download Telegram
Хива туман ғаллакорлари режани бажаришди

Хива туманининг ғаллакорлари давлатга дон сотиш режасини бажардилар Ғалланинг ўртача ҳосилдорлиги 65,2 центенерни ташкил қилади. Тумандаги 103 нафар фермер хўжаликлари томонидан умумий ҳисобда 7063 тонна дон маҳсулотлари топширилиши режалаштирилган. Шундан 631 тонна уруғлик дон 6432 тонна товар дон маҳсулотларидир. Маҳаллий иқлим шароитларига мос ғалла навлари нес-нобуд қилинмасдан қисқа фурсатларда маълум қисми ўриб олинди. Айни вақтда ғалланинг қолган қисмлари ҳам жадаллик билан йиғиб олинмоқда. Жорий йилнинг 22 июн ҳолатига давлатга жами 6432 тонна товар дон маҳсулотлари топширилиб, режа 100,1 фоизга бажарилди. Улкан хирмон яратишда тумандаги “Машарип ўғли Собир”, “Рахимберган ҳожи Анбар”, “Полванов Отажон”, “Абдирим Собиров” каби фермер хўжаликлари алоҳида жонбозлик кўрсатиб юқори ҳосилдорликга эришдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида «Хизмат» ҳақи учун 45 минг доллар сўраган фуқаро қўлга олинди
ҚИРМИЗИ ДОН РЕЖАСИ ОШИҒИ БИЛАН УДДАЛАНДИ!

Хонқа туманидаги мавжуд 157 нафар фермер хўжаликлари томонидан 3900 гектар ер майдонига қадалган уруғлар ҳисобидан 10881тонна хирмон кўтарилиши кўзланган эди.
Ўримга пухта тайёргарликлар эвазига қисқа фурсатларда шартнома режаси 100,8 фоизга бажарилди. Ўрим-йиғим ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилишида туманимиз меҳнаткашлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари алоҳида жонбозлик кўрсатиб, давлат хазинисига 60 центенердан ҳосил топширдилар. Ушбу юксак хирмоннинг бунёд бўлишида тун-у кун меҳнат қилган дала илғорларига халқимиз ва туман ҳокимлиги номидан ташаккур билдирамиз. Айни пайтда ғалланинг қолган қисмини йиғиб олиш ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш:https://t.iss.one/breaking_news_of_khorezm
Давлат активларини бошқариш агентлиги шаффофликни таъминлаган ҳолда “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” масъулияти чекланган жамиятини оммавий савдолар асосида хусусийлаштиришга тайёрламоқда.

Бу жараёнга нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хорижий инвестиция воситачилари ва аудиторлик компанияларини жалб этиш режалаштирилган.

Маълумот учун: Ҳозирги кунда Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги - 57,118 фоиз улуш «Ўзбекозиковкатхолдинг» холдинг компаниясига ва 42,882 фоиз «The Coca-Cola Export Corporation» (АҚШ) компаниясига тегишли.
Давлат активи 95,9 млрд.сўмга сотилди

Онлайн аукционда Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги "Тикувчилик мажмуаси" 95,9 млрд.сўмга сотилди.

1996 йилда қурилган мазкур объект "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасига жорий йил 22 май куни чиқарилган эди. Бошланғич нархи 94 млрд.сўм бўлган ушбу объектнинг маълумотлари билан 1000 дан ортиқ фуқаро танишган. Объектни "GURLAN GLOBAL TEKS" МЧЖ ютиб олди.

___________
Госактив был продан за 95,9 млрд. сумов

"Швейный комплекс" в Гурланском районе Хорезмской области был продан онлайн аукционе за 95,9 млрд. Сумов.

Объект, построенный в 1996 году, был выставлен на продажу 22 мая этого года на торговой площадке "E-IJRO AUKSION". Более 1000 человек ознакомились с данными этого объекта со стартовой ценой в 94 млрд. сумов. Объект выиграл ООО "GURLAN GLOBAL TEKS"
Жорий йил бошидан электр энергияси истеъмолчилари томонидан содир этилган 212 та қоидабузилиш ҳолатлари натижада 34,5 миллиард сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Хоразм вилояти ғаллакорлари биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажаришди.

Вилоятнинг 1294 та фермер хўжаликлари томонидан 33200 гектар майдонларга ғалла экилиб, агротехник қоидалар асосида парваришланди.

Давлат ҳариди учун шартнома асосида жами 92,6 минг тонна, шундан 84,4 минг тонна товар топшириш режалаштирилиб, амалда 86,8 минг тонна дон топширилди ва режа 102,9 фоизга бажарилди

Дон йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда. Каналга уланиш:https://t.iss.one/breaking_news_of_khorezm
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Масофада" лойиҳасида Хоразм вилояти
Хоразм вилоятида ғалла етиштириш кўрсаткичи
“ДИСПЕТЧЕРЛАР ТЕЛЕФОНИ ДОИМ БАНД”...
ЁҲУД ТАНГАНИНГ БОШҚА ТОМОНИ

Электр энергияси соҳасида учраб турадиган мурожаатлардан бири нима учун диспетчерлик хизмати телефон рақамлари кўп ҳолларда банд бўлади?

Хоразм вилояти тезкор диспетчерлик хизмати фаолияти мисолида бу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Транспорт воситаларида йўловчи ва юк ташиш фаолиятини қонуний ташкил этиш бўйича 24 июнь куни соат 18:30 да тўғридан-тўғри "ОЧИҚ МУЛОҚОТ" бўлиб ўтади.
Forwarded from Hazorasp.uz | Rasmiy |
Хушхабар

ҲАЗОРАСПЛИК ПИЛЛАКОРЛАР ВИЛОЯТДА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ КАТТА МЕҲНАТ ҒАЛАБАСИГА ЭРИШДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаяпти. Бу борда туманимизда олиб борилаётган ишлар ҳам эътиборга лойиқдир.
Бугун туманимиз пиллакорлари катта меҳнат ғалабасини қўлга киритдилар. 3205 қути ипак қурти парваришлаб, пилла етиштириш бўйича шартномавий режани 100,1 фоизга яъни 176,5 тоннага бажардилар.
Эришилган бу ютуқда барча пиллакорларимизнинг ҳиссалари салмоқлидир. Шунингдек, “Юсуф Баззоз ўғли Бобур”, “Жумёз Нурулло Шех”, “Ором бўйи” фермер хўжаликларининг, касаначи Тўтигул Джуманазарова, Фотима Худайберганова, Равшаной Қўчқороваларнинг биринчилардан бўлиб шартномавий режани ортиғи билан бажарганлиги алоҳида таҳсинга сазовордир.
Ҳазорасп аҳлини қолаверса, барча пиллакорларимизни ушбу зафар билан қутлаймиз.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда ёш қизчанинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчи яшайдиган маҳаллада муҳокама қилинди.
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати