Xorazm24/7official
682 subscribers
6.94K photos
1.56K videos
2 files
2.2K links
Ушбу каналда Хоразм вилоятидаги энг сўнгги янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин.

✉️ Мурожаатлар учун
Download Telegram
Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳамкорликда фуқароларимизнинг осойишталиги ва саломатлигини таъминлаш, коранавирус пандемиясини тарқалишини олдини олиш мақсадида Хоразм вилояти бўйлаб рейд тадбирларини ўтказмоқдалар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришдаги янги қадам
Ayni vaqtlarda Sevimli TVdan "Madaniyatli karantin" aksiyasi doirasida "Xorazm san'ati va madaniyati haftaligi" ko'rsatuvi Xiva shahridan online efirga uzatilmoqda. Ustoz san'atkor Raxmatjon Qurbonov ijrosidagi qo'shiqlarni jonli tinglash imkoniga egasiz.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги фармонига асосан Хоразм вилояти ҳудудида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастурлари доирасида қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан яхшиланмоқда. Бу борада Урганч туман электр таъминоти корхонаси томонидан навбатдаги маҳаллаларда ишлар олиб борилмоқда.
Тумандаги "Чондирқиёт" қишлоғи, "Қайчили" маҳалласидаги трансформаторни электр юкламасини камайтириш мақсадида, дастур асосида қўшимча ТП 160 кВАлик трансформатор ўрнатилди.
Янги трансформатор ўрнатилишидан ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган 170 та хонадон эгалари жуда мамнун.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Матбуот хизмати.
Бир йил давомида белгиланган ҳаракат тезлигини оширганлик учун белгиланган жарималар миқдори
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятимизда биринчи Халқаро хорижий университетни очиш бўйича уч томонлама келишув имзоланди.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида 4 июнь куни 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани, лекин бу маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботида акс этмаганига оид хабарлар тарқалди. Рўйхатдаги 14 кишига оид маълумотлар батафсил келтирилиши билан бирга маълумот муҳрланган ҳамда масъул шахс томонидан имзоланган. Шу масала бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Бир нарсани унутмаслигимиз шарт – бир марта мусбат натижа олингани Covid-19 коронавирус инфекциясига оид якуний хулоса бермайди. Мусбат натижали таҳлиллар СЭОМ вирусология лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилади ва фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади.

Хоразмдаги ҳолатга келсак, бу фақат дастлабки натижалар бўлиб, рўйхатдаги шахсларнинг инфекцияга чалинганини англатмайди. Таҳлиллар албатта қайта текширилиши лозим ва бу ҳолат бўйича расмий маълумот берилади.

Фурсатдан фойдаланиб, тасдиқланмаган ва фуқаролар шахсига оид маълумотларни тарқатиш жиноий жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтмоқчиман.

Шунингдек, қайта текширув усули соғайган деб ҳисобланган беморларга нисбатан ҳам қўлланилади. Яъни 14 кунлик тиббий кузатув ва даволаниш якунига кўра илк текширувда вирус аниқланмаган тақдирда ҳам биз яна бир марта таҳлил оламиз ва қайта текширамиз. Шундан кейингина бемор бутунлай соғайгани ҳақида хулоса берамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу касалликка оид барча маълумотларни кун давомида узлуксиз янгилаб бормоқда ва ҳаммаси шаффоф тарзда эълон қилинмоқда. Фуқароларимиздан фақат расмий маълумотларга таянишларини сўраб қоламиз.

@ssvmatbuotkotibi
Темир йўл бекатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади

Хоразм вилояти Транспорт бошқамасининг Темир йўл транспорти бўлими томонидан Боғот темир йўл бекатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ўрганиш мақсади бўлим бошлиғи Н.Йўлдошев ва бош мутахассис Р.Якубов "Боғот" бекатини кўздан кечиришди.

"Боғот" бекатида поездлар ҳаракати хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш, ёнғин хавфсизлигини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бажарилиши тўғрисида масъулларга тушунтиришлар берилди.

Бекатда юк ташиш фаолиятини ошириш учун алохида умумий фойдаланиш йўлларини ташкил қилиш, хавфсиз ва сифатли темир йўл хизматини кўрсатилишига алохида этибор қаратилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
#infografika

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг умумий қуввати 12,9 ГВтдан иборат.

----------

Ўзбекистонда 2030 йилга бориб ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг умумий қуввати қарийб 30 ГВтга етади.
#Тезкор #Расман

📌 Абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача хужжатларини ОНЛАЙН тарзда dtm.uz ва gov.uz сайтлари орқали топширишади

👉@Xorazm_XTB