XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.72K subscribers
8.29K photos
1.15K videos
9 files
5.22K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Бекчанов Қудрат Комилжонивич иштирокидаги брифинг.

Канал:👉🖥📲 @aokaxorazm
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

Жавоб:
Бунда биринчи галда эътибор бериш керак бўлган томони Сиз ўзингизнинг ер майдонингизга қурдингизми ёки аксинча сизга тегишли бўлмаган майдонга қурдингизми. Буни аниқлаб олиш керак.

🏠 Ўзингизга тегишли ер майдонига қурилиш қилган бўлсангиз бунга кадастр қилиб берилади. Кадастр ҳужжатлари тайёрланган турар-жойингиз қўшимча қўрилган уй-жойни ҳам кадастр ҳужжатларини рассмийлаштиришингиз зарур бўлади. Бунда Сизга мавжуд кадастр ҳужжатингизга ўзгартириш киритиб, янгилаб берилади. Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Аксинча Ўзингизга тегишли бўлмаган ер майдонига қурилиш қилган бўлсангиз бу ҳолат ноқонуний ҳисобланиб, кейинчалик чегараси аниқланиб қурилма бузилиши чоралари кўришга олиб келади.
Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Банк имтиёзли кредити асосида 6 сотихли коттедж уйдан олганман. Ҳозирги кунда шу уйни қай тартибда сотсам бўлади?

Жавоб:
Сотиб олинган турар-жой объектларини мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ва чекловлар мавжуд бўлмаган ҳолларда давлат хизматлари маркази орқали эркин тасарруф этишигиз мумкин.
🏦 Турар-жой объектингиз кредит ташкилотларини (банкларни) кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган бўлса ва кредит қисми қопланмаган тақдирда сотиш учун кредит ташкилотининг (банкнинг) розилиги керак бўлади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
💻 КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ҲАҚИДА

Ҳозирда ҳудудий "Ермулккадастр" давлат корхоналарида мавжуд архив кадастр ҳужжатларини йўриқнома талаблари асосида сифатли рақамлаштириш 🖨 (сканерлаш) ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу рақамлаштириш ишлари бугун қандай кечмоқда?

Қўмитанинг Давлат кадастрлари бошқармаси томонидан берилган статистик маълумотларга кўра, ҳудудий корхоналардаги мавжуд архив ҳужжатларининг 81 фоизини сканерлаш ишлари якунланган.

Йўриқномага асосан рақамлаштирилаётган архив маълумотлари марказий серверга синхронизация қилиниши ҳамда маълумотлар кадастр рақами билан алоҳида папкаларга жойлаштирилиши белгиланган.

Бугунга қадар рақамлаштирилган 81 фоиз архив маълумотларининг 44 фоизи ҳудудий “Ермулккадастр” давлат корхоналари серверларига юкланган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Бино фойдаланишга қабул қилиш учун ДХАга мурожаат қилганимда мурожаатимни кўриб чиқиш учун давлат божи тўлаган эдим, бироқ меннинг мурожатим туман кадастр филиали томонидан кўриб чиқиб рад этилди. Мен ҳар сафар мурожаат этганимда тўлов тўлашим шартми ёки аввалгиси кучини йўқотмайдими?

Жавоб:
ВМнинг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг 7 иловаси 20-бандида “Ариза берувчи далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ёки келишиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан объектни фойдаланишга қабул қилиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга” деб белгиланган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Аукциондан олинган 4 сотихли якка тартибда уй жой қуриш учун ажратилган ер участкасининг кадастр паспортини шакллантириш учун тўлов ундириладими?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига асосан Давлат корхонаси филиалининг чегара бурилиши нуқталари координаталари ҳамда бурилиш нуқталари ўртасидаги чегара чизиғи узунлигини кўрсатган ҳолда ер участкаси режасини тузиш, чегарадош ерлар чегараларини тавсифлаш ҳамда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш бўйича ишлари нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори иловасидаги Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби билан амалга оширилади.
Ер участкаси кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 бараварини (278 750 сўм) ташкил этади.
Forwarded from Kadastr - Live
2 сентябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 307 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 5,1 млрд.сўмлик 308 та мулк 10,9 млрд.сўмга реализация қилинди.

3 та давлат активлари:
- Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган бошланғич нархи 234,2 млн.сўм бўлган давлат объекти 245,9 млн.сўмга сотилди.

28 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича:
- Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги бошланғич йиллик ижара ставкаси 164,7 млн.сўмлик нотурар жой биноси 682 млн.сўмга ижарага берилди.

123 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Навоий вилояти, Навоий шаҳридан нархи 72,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 1,2 млрд.сўм нарх тасдиқланди.

128 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хива туманидан нархи 2,9 млн.сўмлик ер участкаcи учун 45,8 млн.сўм нарх тасдиқланди.


Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 
Telegram  Instagram   YouTube    Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
“Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарор билан
5 та регламент тасдиқланди.

💳 Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

📝 Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🏠 Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🏢 Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

📄 Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентлар тўғрисидаги батафсил маълумот кун давомида бериб борилади
Forwarded from Kadastr - Live
❗️❗️❗️Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилишининг сабабини биласизми?

❗️❗️❗️Бу тўлов миқдори қандай ҳисобланади?

📗📗📗Жавоб: Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 186-сон қарорга асосан кўчмаси мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📈📊📉Кўчмаси мулк объектининг умумий майдонига қараб тўлов миқдори ҳам ўзгаради.

НАРХЛАР БАТАФСИЛ
Forwarded from Kadastr - Live
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИГА КЎРА

Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:

кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;
ер участкасининг кадастр паспорти;
қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

💳 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
💳 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмига алоҳида кадастр паспорти шакиллантирилади);
💳 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
💳 ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
💳 кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
💳 кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
💳 ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
Forwarded from Kadastr - Live
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИГА КЎРА

Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;
ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

Кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
Forwarded from Kadastr - Live
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Қорақалпоғистондан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Бухоро вилоятидан ер 8,9 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Навоий вилоятидан ер 1,5 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,5 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қашқадарё вилоятидан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Хоразм вилоятидан ер 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Самарқанд вилоятидан 808 минг сўмдан (кўриш)
Forwarded from Kadastr - Live
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича
давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИГА КЎРА

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.
Forwarded from Kadastr - Live
Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИГА КЎРА

Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

❗️Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш
ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

📝 Қонун асосидаги ипотека алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирилмасдан давлат рўйхатидан ўтказилади.

🏢 Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ипотекани давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.

💰 Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

🙅‍♂️ Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Масъул мансабдор шахслар томонидан ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Махсус репортаж.
Forwarded from Kadastr - Live
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Қорақалпоғистондан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Бухоро вилоятидан ер 8,9 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Навоий вилоятидан ер 1,5 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,5 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қашқадарё вилоятидан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Хоразм вилоятидан ер 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Самарқанд вилоятидан 808 минг сўмдан (кўриш)
Forwarded from Kadastr - Live
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИГА КЎРА

Бир йилдан ортиқ муддатга тузилган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилади.

📄 Шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

📝 Шартнома тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.

❗️ Шартноманинг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига олиб келади.

🏢 Фуқаролар ўртасида тузилган шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

📒 Давлат кадастрлари, геодезия
ва картография миллий маркази шартномани давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон ерларини ўзлаштириш, йилқичилик, чорвачилик, уруғчилик, кўчатчилик, туризмни кенг йўлга қўйиш, ёнғоқ, писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш, қўшимча ерларни оборотга киритиб, ижарага бериш бўйича топшириқлар берилди.
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш борасида 10 йиллик дастур лойиҳасини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития лесного хозяйства.
Даны поручения по освоению лесных земель с привлечением частного сектора, расширению коневодства, животноводства, семеноводства, питомничества и туризма, организации плантаций грецкого ореха, фисташки, миндаля и лекарственных растений, вводу в оборот дополнительных земель и сдачи их в аренду.
Указано на необходимость доработки 10-летней программы по развитию лесного хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #urmon #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter