Xorazm IIB | Rasmiy kanal
20.3K subscribers
13.7K photos
5.54K videos
12 files
5.37K links
Xorazm viloyati ichki ishlar organlaridagi tezkor xabarlar
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда “Қаршида стоянкада ҳайдовчининг тоби қочди” сарлавҳали Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари иштирокида видеолавҳа тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан маълум қиламизки, жорий йилнинг 5 июль куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙПХ инспектори катта сержант О.Турсунов Қарши шаҳар А.Темур кўчасида Қарши шаҳар Педагогика коллежи рўпарасида пиёдалар йўлакчаси устида О.О. бошқарувидаги “Нексия” русумли д/р 70 A 485 NA бўлган автомашина пиёдалар ўтишига халақит қилиб турганлиги учун қоидабузарликни тегишли тартибда расмийлаштириш жараёнида, автотранспорт ҳайдовчиси ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ҳужжатларни тақдим этмасдан, транспортда бирга бўлган О.О.нинг хотини Х.Ш. ва ўғли Т.С. билан биргаликда жанжал кўтариб атрофдагиларни эътиборини жалб қилишган.

Аёл кишининг бақириқларига тўпланган фуқаролар, ходимларнинг фаолиятига қаршилик кўрсатишган, шу жараёнда жанжалдан фойдаланиб ҳайдовчи автотранспортига миниб воқеа жойидан яширинган.

Ҳозирда жанжал иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ходимларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.

Шу ўринда, қоидабузарлигини яшириш ва жавобгарликдан қутулиб қолиш учун ўзини жазавага солиб, провокациялар уюштириб, омманинг эътиборини жалб қилиш мақсадида жанжал кўтаришга ҳаракат қилаётган фуқароларимизга эслатиб ўтамиз – ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик муқаррар!

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хоразм" телеканали билан ҳамкорликда тайёрланган "Жиноят ва адолат" кўрсатувининг ушбу сонида вилоятимиз ҳудудида хафта давомида қайд этилган жиноят ва ҳодисалар тафсилоти, ҳамда ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган профилактик чора-тадбирлар билан танишишингиз мумкин.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида "Китоб - ҳаёт йўлимизни ёритгувчи чироқдир" шиори остида китобхонлик танлови бўлиб ўтмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ички ишлар органларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида ўтказилган "Уч авлод учрашуви" иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хонқа туманида содир этилган қотиллик жиноятининг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазорасп туманида ЙПХ инспекторининг фаолиятига тўсқинлик қилишга уринган шахсларнинг хатти-ҳаракати жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди шунингдек ушбу шахсларга нисбатан суриштирув олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фирибгарлик

Мол ва қўйларингизни сотадиган бўлсангиз пулини ўз вақтида олишингизни тавсия қиламиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фирибгарлик

Автомототранспорт воситаларини олиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган жараёнларни ўз вақтида нотариал тартибда расмийлаштиринг.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фирибгарлик

Уй-жой олиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган жараёнларни ўз вақтида нотариал тартибда расмийлаштиринг.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фирибгарлик

Ҳурматли фуқаролар, фирибгарларнинг турли найрангларига ишониб мол-мулкингиздан айрилиб қолманг.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ролик

Оила - муқаддас қўрғон, уни асрашга барча масъулдир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан Урганч шаҳри ва Урганч туманида ўтказилган рейд тадбирида қўпол қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ички ишлар органларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида авлодлар учрашуви ташкил этилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари иштирокида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

MY5 телеканали "Hudud" информацион дастури
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўтказилган навбатдаги рейдда ҳайдовчиларнинг қўпол қоидабузарликларига чек қўйилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6260-сон, 13.07.2021 й.) қабул қилинди

💰 Фармонга кўра, 2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

➡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

🏦 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

🏚 Ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.

🎓 2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

☑️ Давлат органлари ва ташкилотларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

Ойлик устамалар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча равишда ҳар ой тўлаб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot