Xorazm IIB | Rasmiy kanal
20.1K subscribers
13.9K photos
5.62K videos
12 files
5.49K links
Xorazm viloyati ichki ishlar organlaridagi tezkor xabarlar
Download Telegram
Forwarded from XORAZM VILOYAT PROKURATURASI (Bobur Jumaniyazov)
Расмий муносабат: “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Халқ назорати” гуруҳида эълон қилинган Урганч туманида ғалла ҳосилини “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ омборига топшириш бўйича келиб чиққан низоли ҳолат акс этган видеолавҳа юзасидан

Жорий йилнинг 30 июнь куни ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Lazizbek Jo'rayev томонидан “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Халқ назорати” гуруҳига Урганч туманида ғалла ҳосилини топшириш бўйича келиб чиққан низоли ҳолат акс этган видеолавҳа жойлаштирилган ва ушбу видеолавҳага “Урганчда ИИБ ходимлари одамлар етиштирган ғаллани тортиб олмоқда” деган мазмунда изоҳ берган.
Мазкур видеолавҳа юзасидан Хоразм вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган дастлабки ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб жамоатчиликка қуйидагиларни маълум қиламиз:
Урганч тумани ҳокимлиги томонидан фермер ва деҳқонларнинг экин ерларидан самарали ва тўғри фойдаланаётганлиги назорат тартибида ўрганилганида, туман ҳудудидаги “Хива сезам” МЧЖга тегишли дала майдонининг 30 гектар қисмига “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан ғалла экилгани аниқланган.
Ушбу далани “Хива сезам” МЧЖ раҳбари Р.Қ. ўзаро келишув асосида қонунга хилоф равишда фуқаро И.Р. га ғалла экиш учун берган, МЧЖ раҳбари Р.Қ. га “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ билан шартнома тузиш ва етиштирилган ғаллани “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖга топшириш тушунтирилган.
Аммо, МЧЖ раҳбари Р.Қ. ва фуқаро И.Р. билан келишилган ҳолда ўзбошимчалик билан экилган ғаллани, яна шундай ўзбошимчалик билан йиғиштириб, И.Р.нинг уйидаги омборига тўкишган.
Вилоятимиз аҳолисини нон ва нон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш пайтида талон-торожликларга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, масъул идора ва ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилган.
Ижтимоий тармоқда тарқатилган видеолавҳа ушбу хонадонда яшовчи фуқаро томонидан олинган ва монтаж қилинган (қисқартирилган) бўлиб, ушбу хонадонда яшовчи фуқаролар ҳамда туман ишчи гуруҳ раҳбари ҳисобланган Агроинспекция туман бўлими ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққан. Ички ишлар органлари ходимлари эса жамоат тартибини сақлаш учун жалб қилинган.
Бугунги кунда, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасига кўра фуқаро И.Р. нинг уйидан олинган 17,2 тонна ғалла “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖга топширилган.
Ҳозирда “Хива сезам” МЧЖ раҳбари ҳамда туман ишчи гуруҳ аъзолари, шунингдек, ИИБ ходимлари хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Урганч тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Шунингдек, вилоят ИИБ томонидан видеотасвирдаги ички ишлар органлари ходимлари ҳаракатларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Текширув якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Хоразм вилояти прокуратураси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ҳайдовчилар тайёрлаш ўқув курслари раҳбарлари иштирокида ҳайдовчиларнинг малакаси ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирида пиёдалар томонидан содир этилаётган қоидабузарликларга эътибор қаратилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўтказилган рейд тадбирларида ҳайдовчиларнинг қўпол қоидабузарликлари аниқланиб, белгиланган тартибда чора кўрилиши таъминланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ёш ходимларидан иборат терма жамоа спортнинг "Мини футбол" тури бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбий қисмлар ўртасида ўтказилган мусобақа ғолиби бўлди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч тумани ИИБ шахсий таркиби иштирокида маънавий -маърифий тадбир ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан Хива шаҳрида ўтказилган рейд тадбирида илгари содир қилган қоидабузарликлари учун тайинланган жаримани тўлашдан бош тортиб келаётган ҳайдовчиларга тегишли транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тупроққалъа тумани ИИБ шахсий таркиби ва оила аъзолари иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан Урганч шаҳрида ўтказилган навбатдаги рейд давомида пиёдалар томонидан содир этилган қоидабузарликларга эътибор қаратилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хоразм" телеканали билан ҳамкорликда тайёрланган "Жиноят ва адолат" кўрсатувининг ушбу сонида вилоятимиз ҳудудида хафта давомида қайд этилган жиноят ва ҳодисалар тафсилоти, ҳамда ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган профилактик чора-тадбирлар билан танишишингиз мумкин.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан Урганч шаҳри ва Урганч туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида ҳайдовчиларнинг қўпол қоидабузарликлари аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари навбатдаги рейд давомида транспорт воситасини кучли мастлик ҳолатида бошқариб келган ҳайдовчининг ҳуқуқбузарлигига чек қўйдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан Урганч шаҳрида ўтказилган навбатдаги рейд тадбирида транспорт воситасини бошқариш пайтида уяли телефондан фойдаланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар қайд этилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
6 июль кунидан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида узоқ ва қисқа муддатли учрашувлари вақтинча тўхтатилади
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади

“Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🖥 Фармонга мувофиқ, “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилади.

🔰 Реестрга киритилган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

👉 давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши;

👉 сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларининг кўрсатилиши;

👉 давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзолигига киритилиши;

👉 уларнинг тадбиркорлиги давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик битимида иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиши;

👉 давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot