Xorazm IIB | Rasmiy kanal
19.9K subscribers
14.3K photos
5.73K videos
12 files
5.65K links
Xorazm viloyati ichki ishlar organlaridagi tezkor xabarlar
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиноят ишида ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар кенгайтирилди

🔰 Қонун билан Жиноят процессуал кодексга киритилган қўшимчаларга кўра:

шахс амалда ушланган ёки уни ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири якунланган пайтдан бошлаб, у билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунга қадар ҳимоячи билан холи учрашиши таъминлади;

тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи органлар томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан аризалар, тушунтиришлар ва кўрсатувлар олиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судъянинг ёзма рухсатига асосан фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилади (ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно).

Шунингдек, Жиноят процессуал кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан эътиборан кўпи билан 48 соатни ташкил этади (илгари ушбу муддат шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган вақтдан бошлаб ҳисобланган).

🔰 Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар тоифасига қуйидагилар киритилди:
дастлабки эшитув ўткалаётган ишлар;
ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар;
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётган;
айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Хива шаҳар "Лолазор" маҳалласи аҳолиси ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тарғибот учрашувини ўтказди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан "Жума - йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" доирасида Хонқа туманининг "Дурвадик" маҳалласида тарғибот тадбири ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хоразм" телеканали билан ҳамкорликда тайёрланган "Жиноят ва адолат" кўрсатувининг ушбу сонида вилоятимиз ҳудудида содир этилган жиноятлар тафсилоти ҳамда ички ишлар органлари томонидан олиб борилган профилактик чора-тадбирлар билан танишишингиз мумкин.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меъёридан ортиқ тезлик ҳалокатга етаклайди.

Тезликни ошириб умрингни қисқартирма!

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқариши муқаррар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт воситасини бошқаришда огоҳлик ва хушёрликни бир лаҳзага йўқотиш бир умрга етгудек оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлларда ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларини тартибга солувчи светофор ва йўл белгиларига қатъий риоя қилинг.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўтказилаётган рейд тадбирларидан кўзланган асосий мақсад йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдир.

2021 йил - Хоразм вилоятини йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳоли ҳудудга айлантириш йили деб эълон қилинган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шовот туманида содир этилган оғир жиноят вилоят ИИБ бошлиғи ва вилоят прокурори томонидан жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи (видео)

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 46-й сессии Совета по правам человека Организации Объединенных Наций (видео)

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари "Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари тарқатилишига қарши курашиш ойлиги" доирасида Урганч туманидаги умумтаълим мактабида тарғибот тадбирини ўтказдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўтказилган рейд натижасида транспортда юк ташиш билан боғлиқ бир неча қоидабузарликлар аниқланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл қоидаси - умр фойдаси.

Ушбу лавҳани ҳар бир ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариб йўлга чиқишидан олдин кўришини тавсия қиламиз. Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остида қолдирманг.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати