Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоят судининг раиси томонидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари учун маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича семинар-йиғилиш ўтказилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўтказилган рейд тадбирлари асосий эътибор йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш билан боғлиқ қоидабузарликларга қаратилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Урганч тумани Ўртадўрман маҳалласи аҳолиси билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир профилактик учрашув ўтказди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ППХ батальони ходимлари Урганч шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида туну-кун хизмат олиб борадилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчининг белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойидан кесиб ўтишлари йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирида шу турдаги қоидабузарликларга эътибор қаратилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гурлан тумани ҳудудида қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сайёр судда кўриб чиқилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз коррупцияга қаршимиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция - тараққиёт кушандаси !
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилинди
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–675, 18.02.2021 й.).
🔰 Қонун билан Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра:
● Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш;
● Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув;
● Айбга иқрорлик тўғрисида келишув институтлари жорий қилинди.
✅ Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш – гувоҳ ва жабрланувчини ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига кўра сўроқ қилиш бўлиб, у суд томонидан амалга оширилади.
➡️ Гувоҳ ва жабрланувчини объектив сабабларга кўра кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қоладиган ҳолларда, уларнинг кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин.
♻️ Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув – жиноят ишини тўхтатиб туриш, тугатиш, бирлаштириш, айблов далолатномаси ёки хулосасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни прокурорга юбориш ҳамда номақбул далилларни чиқариб ташлаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
❌ Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги 10 суткадан ошмаслиги керак.
♻️ Айбга иқрорлик тўғрисида келишув – ўта оғир жиноят ҳисобланмайдиган жиноятлар бўйича айбига иқрор бўлган, жиноятни очишга кўмаклашган ва зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан прокурор билан тузиладиган келишув.
❕Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаган ҳолда тайинланади.
▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot