Xonqa.uz |Rasmiy|
6.04K subscribers
16.6K photos
1.67K videos
21 files
3.16K links
Web sayt👉👉👉 https://xonqahokimiyat.uz/
Download Telegram
Расмий муносабат
ҲАММАСИ ҚОНУН-ҚОИДАЛАР АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Хонқа шаҳарчасидаги Андалиб номли кўчада яшовчи фуқароларнинг шу ҳудудда янги кўп қаватли турар-жой қурилиши, аҳлат ташлаш жойи ўрни ўзгаргани ҳамда болалар майдончаси йўқлиги ҳақда ижтимоий тармоқларда эътирозлари тарқалганди.
Фуқаролар томонидан билдирилган эътирозлар бевосита жойига бориб ўрганилганда ҳамда тасдиқланган бош режа билан таққослаганда асоссиз эканлиги маълум бўлди. Каналга уланиш:🖥📲👉 @xonqahokimiyat
https://t.iss.one/xonqahokimiyat Расмий муносабат
ҲАММАСИ ҚОНУН-ҚОИДАЛАР АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Хонқа шаҳарчасидаги Андалиб номли кўчада яшовчи фуқароларнинг шу ҳудудда янги кўп қаватли турар-жой қурилиши, аҳлат ташлаш жойи ўрни ўзгаргани ҳамда болалар майдончаси йўқлиги ҳақда ижтимоий тармоқларда эътирозлари тарқалганди.
Фуқаролар томонидан билдирилган эътирозлар бевосита жойига бориб ўрганилганда ҳамда тасдиқланган бош режа билан таққослаганда асоссиз эканлиги маълум бўлди.
“Ватанпарвар” маҳалласидаги Андалиб номли кўча ҳудудида “OAZIS IDEAL KAPITAL” МЧЖга туман ҳокимининг 2018 йил 10 декабрдаги 2429к-сонли қарори билан беш қаватли, кўп хонадонли турар-жой қуришга ҳамда унинг атрофини ободонлаштиришга рухсат қилинган. Мазкур МЧЖ томонидан қурилиш учун буюртма асосида лойиҳа смета ҳужжатлари шаҳарсозлик қонун-қоидалари асосида тайёрланган.
Шунингдек, ушбу ҳудуднинг тасдиқланган бош режасида болалар майдончалари, дам олиш жойлари янгидан аҳлат ташлаш жойи қурилиши режалаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳудудда беш қаватли турар-жой қурилиши якунланган бўлиб, бинода сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилаяпти. Айнан мазкур МЧЖ бош режа асосида ҳудудда болалар майдончалари ва аҳлат ташлаш жойларини ҳам қуради.
Фуқаролар ҳозирда мавжуд аҳлат ташлаш жойи ноқонуний тарзда бузиб, қурилаяти, деб эътироз билдиришган. Аслида туман ҳокимининг 2020 йил 13 майдаги 97ф-сонли фармойишига асосан аҳлат ташлаш жойини бузиб, янгидан қуришга рухсат берилган.
Ҳозирда чиқинди йиғиш майдончаси янгидан таъмирланиб, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан 6 м3 лик кантинер ўрнатилди. Хафтанинг тоқ кунлари (90-870 YAA давлат рақамли чиқинди ташиш машина – ҳайдовчиси Атажанов Рустам Норбоевич) чиқиндиларни олиб чиқиб кетиб турибди.
Ўрганиш пайтда шу ерлик аҳоли таклифи билан аҳлат қутилари учун “Жамоатчи –тарғиботчи” сайланди.

Фуқароларимизни “Олдинги ҳолати яхши эди” деган гапларига солиштирма суръатларни илова қиламиз.

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
⚡️ Вирус тарқалиши тўхтайди, агар…

Агар одамлар мунтазам равишда қўлларини ювиб, ниқоб тақиб, ижтимоий масофа сақлаганида, коронавирус пандемиясини вакцинасиз енгиш мумкин эди, деб ёзмоқда «PLoS Medicine» илмий журнали.
https://t.iss.one/xonqahokimiyat ҚОИДАЛАР БАРЧАМИЗ УЧУН!
Сўнгги кунларда туманимиз аҳолиси орасидан коронавирус инфекциясига чалинганлар учраётгани барчамизни бирдек хушёрликка чақирмоқда.
Бу эса ўз навбатида ҳар бир фуқародан карантин қоидаларига қатъий амал қилишни, уйда қолишни тақозо этаяпти.
Бугун, Хонқа тумани бўйлаб вилоят ФВБ ҳамда бошқарманинг туман бўлими, Миллий гвардия, ИИБ ва СЭОМ ходимлари хамкорликда рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида бир нечта ташкилотларда ва туман марказий дехқон бозори ҳудудида карантин қоидаларига қай тарзда амал қилинаётганлиги ўрганилди. Карантин қоидаларига амал қилмаган фуқаролар, ишчи ҳодимлар жаримага тортилди.
Касалликдан ҳимояланиш ўз қўлимизда, агар ўрнатилган тартибларга амал қилмасак, ўзимизга белгиланган вазифаларни сидқидилдан бажармасак, кўринмас офат бизга ўзининг таъсирини кўрсатаверади. Шу боис, ҳушёр ва огоҳ бўлиш, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шарт ва зарур!
Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Солиқ ислоҳотларини давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш, Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.
Кичик бизнес учун солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни қисқартириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам сокращения теневого сектора в экономике.
Поставлена задача продолжить налоговые реформы и внедрить систему, которая бы исключала теневую деятельность. Даны поручения по искоренению коррупции в сфере госзакупок и инвестпроектов, запустить портал госзакупок.
Указано на необходимость упрощения налогового администрирования для малого бизнеса, дальнейшего сокращения разрешительных процедур.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #korruptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ходим розилиги билан иш вақтидан ташқари қанча ишлаши мумкин?
⚡️ Юртимизда ҳар ҳафта 100 мингтагача тест ишлаб чиқарилади

Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан яратилган тест системаси Марказнинг стартапларидан бири бўлган “Biotest- LAB” МЧЖ томонидан оммавий ишлаб чиқаришга қўйилди.
#️⃣ЭЪЛОН!

🏢Корхоналар рахбарлари ва бош ҳисобчилари диккатига:


Хонка туман статистика бўлими 2020 йил июль ойи учун “1-K shakli” Ойлик
« ТАШКИЛОТ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ги ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай (электрон шаклда eStat 3.0дастури орқали) тақдим қилишингиз сўралади.


📲📲📲Телефон : 39-91-279
АМАЛИЙ ИШЛАР ҚАЙСИ БОСҚИЧДА? Каналга уланиш:🖥📲👉 @xonqahokimiyat
https://t.iss.one/xonqahokimiyat АМАЛИЙ ИШЛАР ҚАЙСИ БОСҚИЧДА?
МАҚСАД АНИҚ, РЕЖАЛАР ҚАТИЙ. АМАЛИЙ ИШЛАРГА АЛЛАҚАЧОН КИРИШИЛГАН.

Президентимиз Фармони асосида Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш концепцияси тасдиқланди.
Мазкур концепция асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг муҳокама ва ҳуқуқий экспертизалардан сўнг 2020 йил 16 март куни Президентимиз томонидан имзоланди.
Қонун 5 боб, 31 моддадан иборат бўлиб, унда Қонуннинг мақсади, асосий тушунчалар, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принциплари ёритиб берилган. Асосий принциплардан бири сифатида даврийлик принципи, яъни аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган.
Яна бир муҳим принциплардан бири, бу шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги бўлиб, бунда аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғилган шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиши, улар респондентнинг розилигисиз ошкор этилмаслиги ва тарқатилмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.
Қонунда респондент тушунчасига ҳам аниқлик киритиб кетилган, яъни респондентлар — аҳолини рўйхатга олиш санасида мамлакатимиз ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам респондент ҳисобланиши ёритиб ўтилган.
Шунингдек, Қонунда, аҳолини рўйхатга олишни тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви, махсус ваколатли давлат органи, рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, аҳолини рўйхатга олишда иштирок этувчи респондентлар ва рўйхатга олувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тартиби, тадбирларни молиявий таъминлаш асослари белгилаб берилган.
Айни пайтда Давлат статистика қўмитаси томонидан “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳолини рўйхатга олишнинг аҳамиятини тушунтириш бўйича ахборот-тарғибот ишлари ҳам изчил давом эттириляпти. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш жараёни билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ва илмий-услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, аҳолимиз ўзларининг келажаги учун аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол равишда иштирок этишлари лозим бўлади.

Хонқа туман статистика бўлими
Тадбиркорларга санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси берилади 2020 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорларга уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан «Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси»ни бериш амалиёти жорий қилинади.2020 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорларга уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан «Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси»ни бериш амалиёти жорий қилинади.
⚡️Германиядан инсонпарварлик ёрдами келди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Германиядан инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт келиб қўнди.

Гуманитар ёрдам таркибида кислород баллонлари, тиббий ниқоблар, аравачалар, комбинезонлар бор.
Хонқа туманининг 2020 йил январь-март ойларида доимий аҳоли сони тўғрисида маълумот
Хонка туманида 2020 йилнинг 1 апрель ҳолатига туман доимий аҳоли сони 186,1 минг кишини ташкил қилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 фоизга,
яъни 2 минг 900 кишига кўпайган. 2020 йилнинг январь-мартида туғилганлар сони
764 кишини ташкил қилди ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан
31тага камайган. Туғилиш коеффициенти мос равишда 16,5 промиллени ташкил қилди.
БАТАФСИЛ:👇👇 https://xonqahokimiyat.uz/site/view?code=Honka-tumanining-2020-jil-anvar-mart-ojlarida--doimij-aoli-soni-tugrisida---malumot--2020-07-28