Бу японларнинг 542 та тугмаси бор клавиатураси экан. 1989 йил намунаси.
P. S. Ҳозир японлар оддий клавиатурадан фойдаланади.
@xatoliklar

Кун сўзи
Эртага Наврўз — кун ва тун давомийлиги бир хил бўлган сана. Бу сўзни тўғри ёзайлик.
Навруз | Navruz ❌
Наврўз | Navroʻz ✅

Синонимлар луғати
Бу дунё ноз-неъматларидан воз кечган, тарки дунёчилик йўлини танлаган инсон маъносини англатувчи синоним сўзлар:
- дарвеш,
- узлатнишин,
- хилватнишин,
- гўшанишин,
- парданишин,
- зоҳид,
- тарки дунёчи,
- одамови,
- қаландар.
#синонимлар

Давлат герби ўйинчоқми?
Нега мақолани бундай номладим, биласизми? Чунки Ўзбекистон Республикаси давлат гербидаги «Ўзбекистон» сўзи тўғри ёзилмаган. Бу олий даражадаги хатолик! Давр хатолиги! Аҳволимиз шу! Саводимиз шу даражада! Алифбомиз шунчалик ноқулай!
Нимаси хато?
— Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида Oʻoʻ ва Gʻgʻ ҳарфлари бор. Уларнинг қўшимча белгиси (ʻ) чап якка тирноқ ёки тескари вергул дейилади. Бу белги тешиги бўялган 6 рақамига ўхшайди. Oʻoʻ ва Gʻgʻ ҳарфларини ёзиш учун бошқа ҳар қандай кўринишдаги белгидан фойдаланиш мумкин эмас.
— Алифбомизда тутуқ белгиси (’) ҳам бор — у апостроф дейилади ва тешиги бўялган 9 рақамига ўхшайди. Тутуқ белгисининг ўрнига апострофнинг техник шаклини (') ишлатиш хато ҳисобланмайди.
— Гравис деган белги (`) ўзбек тилида умуман мавжуд эмас. Француз, итальян, португал ва бошқа тилларда ишлатиладиган белги.
Албатта, интернетда гербимизнинг турли вариантлари тарқалган, уларнинг орасида хатосизи ҳам бор, лекин энг кенг тарқалганлари айнан хато ёзилганлари:
https://telegra.ph/Gerblar-03-22
Бир қарашдан бу белгиларни алмаштириб ишлатиш майда хатоликка ўхшаб туюлиши мумкин. Лекин, кўриб турганингиздек, ҳар бирининг ўз ўрни бор. Алмаштириб ишлатиш имло жиҳатдан хато саналади, имловий хатонинг эса катта-кичиги бўлмайди.
Асосийси, бу фақатгина гербни чизган ва чиздирган масъулларнинг хатоси бўлибгина қолмай, алифбонинг нуқсонли эканлигидан ҳам далолат қилади.
Энди энг қизиқ жойига ўтамиз. Бу герб герблигича қолмай, расмий ҳужжатларга, вазирлик ва ҳокимликлар логотипларига кўчган ҳолда барча давлат идоралари бўйлаб тарқалиб кетган. Биргина вазирликлар мисолида оладиган бўлсак, бу гербни қуйидагилар ўзларининг логотиплари сифатида ишлатадилар:
— Халқ таълими вазирлиги;
— Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
— Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;
— Ташқи ишлар вазирлиги;
— Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;
— Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги;
— Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
— Энергетика вазирлиги;
— Молия вазирлиги логотипида ҳам бу ҳарф тўғри ёзилмаган.
Вазирликлар логотиплари суратларда: https://telegra.ph/Vazirliklar-logotiplari-03-22
Мен буни «давр хатолиги» деб атаган бўлардим.
Унинг келиб чиқишига бир неча сабаблар бор: 1) клавиатурада бу белгининг йўқлиги, 2) уни териш учун камида тўртта, кўпида олтита тугмани босишга тўғри келиши, 3) одамларнинг эътиборсизлиги, 4) ва ниҳоят, одамларнинг саводсизлиги.
Энди алифбодаги Oʻoʻ ва Gʻgʻ ҳарфлари нима учун ўзгартирилаётганини тушунган бўлсангиз керак. Тушунмаган бўлсангиз, демак шунчаки тушунишни истамаяпсиз.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Халқ назорати» деган бир портални ишга туширибди. Сайт ишлаяптими-йўқми, билмадим-у, лекин ундаги матнларни русчадан ўзбекчага ўгириш учун саводлироқ таржимон топилмаган кўринади.
@xatoliklar
@xatoliklar
Лотин тили
Кўпчилигимиз тил ва алифбонинг фарқига бормаймиз. Биз лотин тилига ўтаётганимиз йўқ, ўзимизнинг ўзбек тилида гаплашишда давом этаверамиз. Биз ёзув шаклини, алифбони қисман ўзгартиряпмиз. Шу боис, илтимос, лотин тили деманг, лотин алифбоси денг.

Тақдим этилаётган алифбо лойиҳасини бир оз таҳрирлаш керак
«O‘o‘ » ва «G‘g‘» ҳарфлари ўрнига — «Ōō» ва «Ḡḡ» ҳарфлари таклиф қилинмоқда. Бу яхши, нима бўлганда ҳам, мазкур ҳарфларнинг ёзма кўринишига яқинлаштирилган.
Бироқ «Ōō» символи шу пайтгача фойдаланишда бўлган кўплаб шрифтларда акс этса-да, «Ḡḡ» символи ҳақида ундай деб бўлмайди. Машҳур халқлардан бирортаси бу ҳарфдан фойдаланмагани учун у учинчи дунё мамлакатлари кодировкасидан ўрин олган. «Ḡḡ» — Times, Arial каби стандарт шрифтлардагина аксланади.
Лекин ўзбек тилида фақат ана шу стандарт 3–4 та шрифтдан фойдаланилмайди. «Ḡḡ»нинг аксарият шрифтларда акс этмаслиги дизайнерлар ва турли соҳа ходимларига катта қийинчилик келтириб чиқаради. Янги шрифтни ҳеч ким бизга ясаб бермайди. Шунинг учун мавжуд бўлган, кўп тарқалган, Юникоднинг асосий базасидан ўрин олган символлардан фойдаланавериш керак.
Мисол учун, «Ḡḡ» ўрнига туркий халқлар фойдаланадиган «Ğğ» символини олавериш керак. Бехавотир. Ахир, туркий халқларга хос бўлган «Şş» ва «Çç»ни олмоқчимиз-ку.
Фақат, «Ḡḡ» ўрнига «Ğğ» олингач, визуал бирхилликка эришиш учун «Ōō» ўрнига ҳам «бревисли о» — «Ŏŏ»ни қабул қилишимиз лозим.
Биринчидан, кириллча «Ўзбекистон», «ўзбек» сўзларида ҳам «бревисли у»дан фойдаланамиз. Бу «шапка» биз учун қадрдон, таниш. Агарда, туркий халқлар фойдаланадиган «Öö» символларидан фойдаланиш керак, дейилса, мазкур ҳарф айрим сўзларни ёзишда яна бир қатор визуал ноқулайликларни келтириб чиқаради:
Mö’tabar 👎
Mŏ’tabar 👌
Töğri 👎
Tŏğri 👌
Фикримча, Ŏ ҳарфини ўзбек тилининг махсус рамзи, логотипига айлантириш ҳам мумкин. Ҳаттоки, ўзбек сўми символини ифодалашда ҳам шу ҳарфни асос қилиб олса бўлади.
Шуҳрат Шокиржонов,
журналист
Манба

Ижодкорлик ва замон ҳангомалари билан ҳамнафас бўлиш яхши, лекин бу билан тилни хўрлаб қўйиш ҳам ярамайди.
Ҳўрламоқ | Hoʻrlamoq ❌
Хўрламоқ | Xoʻrlamoq ✅
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
Ҳўрламоқ | Hoʻrlamoq ❌
Хўрламоқ | Xoʻrlamoq ✅
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
Ислом ёки ислом?
Дин номлари бош ҳарф билан ёзиладими ёки кичик? Сўзга қандай мазмун киритилаётганига боғлиқ.
1. Дин номлари умумий, нейтрал маънода ишлатилса, кичик ҳарфда ёзилади: ислом, христианлик, буддавийлик, иудаизм, конфуций(чи)лик ва ҳ. к.
2. Диний матнларда ва/ёки айнан у ёки бошқа динга алоҳида олийлик хусусиятини бериш мақсадида сўзни бош ҳарф билан ёзиш мумкин: Ислом, Христианлик, Буддавийлик, Иудаизм, Конфуций(чи)лик ва ҳ. к.

Қай бири тўғри? (Такрор бўлса ҳам, кўпчилигимиз ҳали-ҳамон адашадиган сўзлардан)
Anonymous Quiz
81%
Ўғирламоқ | Oʻgʻirlamoq
19%
Ўғриламоқ | Oʻgʻrilamoq
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Ижодкорлик ва замон ҳангомалари билан ҳамнафас бўлиш яхши, лекин бу билан тилни хўрлаб қўйиш ҳам ярамайди. Ҳўрламоқ | Hoʻrlamoq ❌ Хўрламоқ | Xoʻrlamoq ✅ *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Баннер муаллифлари хатони ўз вақтида тўғрилашибди. Тилимизга бўлган эътибор кун сайин ошиб бораётганидан хурсандмиз.
@xatoliklar
@xatoliklar
Мендан нега канални кирилл алифбосида юритасиз, деб тез-тез сўраб туришади. Лотин алифбосида ҳам юритамиз. Қизиққанлар обуна бўлиб қўйиши мумкин, зарар қилмайди: @xatoliklar_lotin
Истифода нима?
Истифода асли арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида қилмоқ, этмоқ феъллари билан бирга келади. Истифода қилмоқ фойдаланмоқ (фойда олмоқ), қўлламоқ, ишлатмоқ демакдир.
• Ўтмиш тажрибасидан истифода эт ва келажак ҳақида тафаккур қил.
• Навоий истифода қилган сўзлар нақадар гўзал.
• Мен бу китобни кўп истифода қилганман.