Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
162K subscribers
1.33K photos
455 videos
507 files
4.51K links
Ambassador of @profiuniversity

www.xalqtaliminfo.uz sayti rasmiy kanali.

Savol yuborish: @savollar_murojaat_bot

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: https://myurls.co/xalqtaliminfo

Reklama: @XalqinfoREK

Guvohnoma: №146004
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

Бошланғич синф ўқитувчисининг малака тоифаси тарбия ва информатика фани учун ҳам татбиқ қилинадими?

Каналимизда эълон қилинган тарих фани ўқитувчисининг малка тоифаси "Тарбия" ёки "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фани учун татбиқ қилинмаслиги ҳақидаги постдан сўнг бошланғич синф ўқитувчисининг тоифаси ҳам тарбия ва информатика фани учун ўтмайдими деган мазмунда саволлар кела бошлади.

Ҳақиқатдан ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги низомнинг 18-бандида педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтиши назарда тутилган.

❗️Лекин бошланғич синф ўқитувчиларида сал бошқачароқ қоида қўлланиб келинган

Яъни, бошланғич синф ўқитувчилари аттестация жараёнига юқорида қайд этилганидек, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида жалб қилинмайди.

Балки, улар бу жараёнга ушбу фанларни ўзида мужассам қилган бошланғич таълим йўналиши ўқитувчиси сифатида жалб қилинади деб ҳисоблаймиз.

Аслида бу масала 2020 йилда ҳам кўтарилган. Шу сабабли, 2020 йил 10 августда Халқ таълими вазирлигининг 03- 021/1-1807-сонли хати масъулларга юборилган. Лекин бу йилдан бошланғич синфларга информатика фани ҳам қўшилгани учун яна тушунмовчиликлар юзага келмоқда.

Шу сабабли ҳозирги вазиятга янада ойдинлик киритиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги яна бир бор масъулларга тушунтириш хати юбориши лозим.

👉@xalqtaliminfo
Бугун "Энг аҳил педагогик жамоа" танлови якунланади

Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат” газетаси билан ҳамкорликда “1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Энг аҳил педагогик жамоа” танловига старт бергандик.

Танлов учун белгиланган шартлар бўйича @pedagog_jamoa_bot'га жуда кўплаб сурат ва изоҳлар етиб келди. Энди эса биз уларни саралаб, ғолиб жамоаларни аниқлашимиз керак бўлади.

Тез кунларда ғолиб жамоаларни эълон қиламиз. @pedagog_jamoa_bot'га юбориладиган сурат ва изоҳлар бугун, соат 23:59 га қадар қабул қилинади. Кўрсатилган муддатдан сўнг етиб келган ишлар кўриб чиқилмайди.

Эслатиб ўтамиз, танловда 1-ўринни қўлга киритган мактаб жамоаси видеопроектор ёки пул мукофоти билан тақдирланиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат” газетасида ушбу жамоа ҳақида батафсил мақола чоп этилади.

Шунингдек, танловда 2-, 3-ўринларни қўлга киритган мактаб жамоаси ҳам эсдалик совғалар билан тақдирлаб, улар ҳақида ҳам “Маърифат” газетасида мақола чоп этилади.

👉@xalqtaliminfo
​​Бошланғич таълим ўқитувчиларига қўшимча қулайликлар яратилди

Кўп сонли бошланғич таълим ўқитувчиларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Бошланғич синфларда ўқитишнинг замонавий методикаси” мавзусидаги малака ошириш курслари “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасида ташкил этилди. Бу ҳақда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти хабар берди.

Энди бошланғич таълим ўқитувчилари электрон платформа орқали қуйидаги фанлардан малака ошириб сертификат олиши мумкин:

📚Информатика ва АТ;
📚Математика;
📚Она тили ва ўқиш саводхонлиги;
📚Алифбе;
📚Тарбия;
📚Технология;
📚Тасвирий санъат;
📚Табиий фанлар.

Бунинг учун ўқитувчи профилида жойлашган “Мақсадли курслар” саҳифаси орқали илғор тажрибалар асосида яратилган дарсликларни амалиётга жорий этиш бўйича тайёрланган видеодарслар ва тақдимот материаллари билан танишиши ва юклаб олиши мумкин.

Курс якунида ўқитувчига ушбу курсни ўқиганлиги ҳақида сертификат тақдим этилади.

Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ҳамкорлигида “Бошланғич синфларда ўқитишнинг замонавий методикаси” мавзусида малака ошириш курслари ташкил қилинган эди.

Бошланғич синф ўқитувчилари учун мўлжалланган ўқув курсининг биринчи босқичи жорий йилнинг 14-17-август кунлари Тошкент шаҳрида такшил этилган бўлиб, ушбу курсларда Республика бўйича 304 нафар педагоглар тренер сифатида тайёрланди.

Иккинчи босқичи Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида давом эттирилди ва бунга 10 минг нафардан зиёд бошланғич таълим методик бирлашма раҳбарлари жалб этилди.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
Ўзбекистонлик бир гуруҳ ўқитувчилар "Маърифат" газетасини сақлаб қолишни сўраб мурожаат билан чиқибди

👉Батафсил

@xalqtaliminfo
#Ҳуқуқий_саводхонлик

Янги ишга кирган, декрет таътилидан қайтган ёки меҳнат таътилида бўлган педагоглар ҳам «1 октябрь» муносабати билан мукофот пули олиши мумкин эди

Маълумки, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.

Аммо айрим таълим муассасаларида янги ишга кирган, декрет таътилидан қайтган ёки меҳнат таътилида бўлган педагогларга ушбу мукофот пули тўлаб берилмаганлиги ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларни инобатга олган ҳолда қуйидагиларни маълум қиламиз:

Меҳнат кодексининг 252-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот бир марта бериладиган хусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар яъни, юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар юз берганлиги муносабати билан тўланадиган пул мукофоти эканлиги белгиланган.

Меҳнат кодексининг 246-моддасига кўра рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ва устамалар тизимлари ҳамда мукофотлаш тизимлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасида белгиланади.

Агар жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда бундай қоидалар назарда тутилмаган бўлса, декрет таътилидан қайтган, янги ишга кирган ёки меҳнат таътилида бўлган ходимларга ҳам мукофот пули берилиши мумкин.

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомда ҳам янги ишга кирган, декрет таътилидан қайтган ёки меҳнат таътилидаги педагогларга мукофот берилмаслиги тўғрисида чеклов мавжуд эмас.

Келаси йили ходимларни мукофотлашда таълим муассасаси ишчи гуруҳлари юқоридаги қоидаларни инобатга олиб қўйишлари лозим деб ҳисоблаймиз.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
#Сўраган_эдингиз

Информатика фани ўқитувчиси мактаб ўқувчиларга "Coursera" сертификатини олиб бермаса ишдан бўшатиладими?

#Савол
Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими мактабдаги 7-11 синф ўқувчиларининг барчасига 100 фоиз "Coursera" сертификатини олиб беришимизни талаб қиляпти.

Агар мактабда сертификат олиб берилмаган бирорта ўқувчи қолиб кетса, олийгоҳларда ўқиётган талабаларни бизнинг ўрнимизга ишга олиш тўғрисида мактаб директорига топшириқ берилар экан. Уларнинг хатти-ҳаракати қонунийми?

#Жавоб
Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан берилган ушбу топшириқ мутлақо асоссиз. Чунки ўқитувчининг лавозим мажбуриятларида бундай қоидалар қайд этилмаган.

"Coursera" ўқув курси ҳақида ўқувчиларга тарғибот ишлари олиб борилиши мумкиндир, аммо уларга информатика фани ўқитувчиси томонидан "Coursera" сертификатини олиб бериш топшириғининг берилиши шаффофлик тамойилини бузади.

Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимининг ушбу хатти-ҳаракати педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш деб баҳоланиши мумкин.

Бу эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланишига сабаб бўлади. Ушбу жарима миқдори ҳозирги кунда 33 миллион сўмдан 49 миллион 500 минг сўмгача этиб белгиланган.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, учинчи шахслар аралашуви орқали ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга уриниш меҳнат қонунчилиги нормаларига ҳам зид ҳисобланади. Бунинг учун ҳам қонунчиликда алоҳида жавобгарлик белгиланган.

Агар информатика фани ўқитувчиларига шу каби топшириқлар берилса, асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда ҳудудий бандлик бўлимларига мурожаат қилишлари сўралади.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
#Таклиф

Дарс тақсимоти бўйича ишлаб чиқилган низом қайта кўриб чиқилиши керак

Мактабларда адолатли дарс тақсимоти масаласи кун тартибига кўтарилгач, 2020 йилда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом ишлаб чиқилиб, 3271-сон билан Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди.

Албатта, ушбу низом жуда кўп муаммоли масалаларга ечим беролди. Лекин ҳозирги кунга келиб, низомни қайта кўриб чиқишга эҳтиёж мавжуд. Чунки унда айрим мавҳум масалалар кўпчиликни ўйлантириб қўяди.

Биринчи тушунарсиз ҳолат дипломи тан олинмаган педагогларга дарс бериш масаласидир. Маълумки, низомнинг 15-бандида педагог ходимларга дарсларни устувор кетма-кетликда тақсимлаш масаласи ҳақида гап кетган.

15-банднинг 17-хатбошида эса педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчиларга ҳам дарс бериш мумкинлиги айтилади.

Аммо дипломи тан олинмаган фуқароларга иш бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори талабларига зид ҳисобланади. Мантиқан олиб қараганда ҳам қандай қилиб дипломи тан олинмаган фуқарога дарс бериш мумкин? Бу ғалати эмасми?

Иккинчи тушунарсиз ҳолат, педагог ходимлар максимал миқдорда дарс олиш учун асос бўладиган кўрсатгичларнинг амал қилиш муддати белгилаб берилмаганидир.

Масалан, бир ўқитувчи қачонлардир йил ўқитувчиси танловида ўрин олган ёки анча йиллар аввал унинг ўқувчиси олимпиадада ғолиб бўлган бўлса, ёки бўлмаса республика босқичидаги қандайдир кўрик танловларда анча йиллар аввал ғолибликни қўлга киритган бўлса, у ўқитувчига умрбод максимал дарс берилиши керакми?

Учинчи тушунарсиз ҳолат шуки, баъзи ҳолатларда устувор кўрсатгичларга эга бўлган барча ўқитувчиларга максимал дарс соатлари ажратилса, айрим ўқитувчиларга дарс соати етмай қолиши ёки атиги бир соат дарс ажратилиш ҳолати ҳам кузатилади. Бу эса меҳнат қонунчилигига зид бўлиб қолади.

Шунингдек, кўплаб малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар халқаро сертификатлар ўқитувчининг малака тоифадан устун кўрсатгич сифатида қайд этилганига ҳам эътироз билдиришган.

Хуллас, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом қайта кўриб чиқилиши керак деб ўйлаймиз.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
#Сўраган_эдингиз

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаб ўқитувчиси ўриндошлик асосида бошқа мактабда ҳам ишлаши мумкинми?

#Савол
Ихтисослашган мактабда математика фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Декрет таътили тугаб, ўз ҳисобимдан таътил олган вақтда бошқа хусусий мактабда ўриндошлик асосида ишласам бўладими? Бу асосий ишимдан бўшашга сабаб бўлмайдими?

#Жавоб
Ўриндошлик асосида ишлаш ходим ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.

Меҳнат кодексининг 432-моддасига кўра ўриндошлик асосидаги иш ходим томонидан ўзининг асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёки бошқа иш берувчида (ташқи ўриндошлик) бажарилиши мумкин.

Ўриндошлик асосида ишлаш учун ўқитувчи асосий иш жойидан ўз ҳисобидан таътилга чиқиши шарт эмас. Яъни, асосий ишдан бўш вақтда ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ҳуқуқи ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди.

Шунингдек, ходимнинг асосий иш жойидаги ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар бериладиган болани парваришлаш таътили даврида ҳам бошқа бир мактабда ўриндошлик асосида ишлашига чеклов йўқ.

Фақат ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Меҳнат кодексининг 435-моддасига кўра ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномалари, агар бу қонунчиликка зид бўлмаса, бир ёки бир нечта иш берувчи билан ҳам тузилиши мумкин.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, сиз асосий ишингиздан бўш бўлган вақтингизда бошқа хусусий мактабда ўриндошлик асосида ишлашингиз мумкин.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
​​#Мантиқсизлик

Бўлиб ўқитиладиган фан ўқитувчилари текин ишчи кучими?

Бўлиб ўқитиладиган фан ўқитувчиларининг шериги бўлмаганда дарсларни қўшиб ўтгани учун уларга қўшимча ҳақ тўланмаслиги қонунчиликка зид бўлиши мумкинлиги ҳақида кўп ва хўп гапирдик.

Бу масала бўйича Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармаси бош маслаҳатчиси Шавкат Хамрақулов ёзган мақолани ҳам каналда эълон қилиб кўрдик.

Аммо вазият ўзгармади. Ўқитувчилар ҳали ҳам текин ишчи кучи бўлиб қолмоқда. Буларнинг барчаси Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги низомга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган кундан бошланди.

"Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги низомнинг 22-бандида "вақтинча дарсда бўлмаган" ўқитувчининг айнан қанча муддат иш жойида бўлмаслиги унинг шеригига қўшимча ҳақ тўланмасликка асос бўлишига изоҳ берилмаган.

Ўқитувчи 1-2 кун, боринг ана 3-4 кун дарсда бўлмаса унинг шеригига дарсни қўшиб ўтгани учун ҳақ тўланмаса тўғри тушуниш мумкиндир, аммо ўқитувчининг шериги айрим узрли сабабларга кўра ойлаб ишда бўлмаса ҳам унга қўшимча маош тўламасликни ҳазм қилиб бўлмайди.

Ҳозир иш берувчи ва иқтисодчилар юқоридаги низомнинг айнан шу бандини "ушлаб олиб" ўқитувчи кетма-кет икки ойдан ортиқ ишда бўлмаганда ҳам декрет таътилига чиқиб кетганда ҳам унинг шеригига қўшимча ҳақ тўламай келмоқда.

Ҳамма нарсага ақллари етган иқтисодчи-ю, масъулларимиз мана шу оддий масалага келганда мум тишлаб ўтириса-я? Педагог мақоми деб бонг уришни биламиз, лекин уларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилганда кўрмаганга оламиз.

Хуллас, низомнинг 22-банди ўқитувчилар овозини эшитмаган ҳолда қабул қилинди. Қарор қабул қилувчилар эса кўп сонли ўқувчиларга дарс бериш машаққатини ҳеч қачон тушунмаган бундан кейин ҳам тушунмаса керак.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
#Эслатма

Мактаб ўқувчилари учун 4 ноябрдан кузги таътил бошланади

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

👉кузги таътил
- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумот учун:
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
#Сўраган_эдингиз

Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбиячисига халқаро сертификат учун устама тўланадими?

#Савол
Руҳан ва ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатда тарбиячи лавозимида ишлайман. Инглиз тилидан халқаро даражадаги сертификатим бор. Бу сертификат 50% устама тўланадиган сертификатлар рўйхатида бор.

Мен инглиз тилидан сертификат олиб директоримизга мурожаат қилганимда қарорда фақат мутахассислиги бўйича дарс берса тўланади дейилган, сизда дарс соати йўқ тўлай олмаймиз дейишди. Шу тўғрими?

#Жавоб
Президентнинг 2022 йил 11 майдаги «2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ–134-сонли фармонига кўра, халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Ушбу фармонда ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга устамалар тўлаб бериш назарда тутилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 июлда бир неча вазирликлар билан имзолаган 25-сонли қўшма қарори билан 2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган cертификатлар рўйхати тасдиқланган.

Кўриб турганингиздек, юқоридаги норматив ҳужжатларда фақатгина ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрлар назарда тутилган.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбиячи лавозимида ишлайдиган тарбиячилар шу каби сертификатга эга бўлган тақдирда ҳам уларга ушбу устамалар тўлаб берилмайди.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
#Сўраган_эдингиз

Пенсионер ходимни малака ошириш ёки хизмат сафарига юбориш мумкинми?

#Савол
Савол мазмуни шундан иборатки, мен пенсионерман, малака оширишга ёки хизмат сафарига юборишга иш берувчи ҳақлими? Қонунда қандай имтиёзлар бор?

#Жавоб
Меҳнат кодексининг 4-моддасига кўра ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга. Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади.

Ушбу моддада жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир дейилган.

Демак, Меҳнат кодексининг 4-моддаси талабларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, сизнинг ёшингиз улуғлиги сабабли имтиёз берилиши бошқа ходимни камситиш бўлиб қолади.

Энди мантиқ жиҳатдан олиб қарасак, сиз қайси соҳада ишлашингиздан қатъий назар ўз устингизда ишламасангиз, малака оширмасангиз ўз-ўзидан сифат кўрсатгичингиз пасаяди.

Ўқитувчи бўлиб янги замонавий интерактив ўқитиш услубларни қўллай олмасангиз ўқувчилар орасида обрўйингиз тушиб кетади. Шу сабабли барча педагоглар ўз малакасини ошириб, дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ўстириб бориши зарур.

Умуман айтганда биз сизларни қаттиқ ҳурмат қиламиз, эъзозлаймиз, лекин қонунчиликда пенсионер ходимнинг хизмат сафарига юборишда ёки малака оширишга юборишда имтиёзлар йўқлигини ҳам маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 19-бандига кўра ходим асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда (жорий йил давомида) малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.

Ушбу саволга 3-тоифали юрист, Шерзод Толибов жавоб берди.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
​​#Мантиқсизлик

Таълим муассасасида содир этилган ҳар бир жиноят учун ходимларнинг ойлик маошидан қисқартириш амалиётини жорий қилишмоқчи

Ушбу пост мактаблар ҳақида эмас, аммо бу каби аҳмоқона амалиёт мактабларга ҳам жорий қилинишининг олдини олиш мақсадида ёзилди.

Меҳнат ҳуқуқи фаоли Муҳаммадамин Каримжоновнинг хабар беришича, энди олий таълим муассасасига боғлиқ ҳолда жиноят содир қилинадиган бўлса, ректор, проректор, маслаҳатчи, инспектор, декан, хотин-қизлар ишлари бўйича масъул ходим, кафедра мудири, тьютор ва бошқа ходимларнинг ойлик маошидан ҳар бир жиноят сонига пераллел равишда 1 фоиз нисбатда қисқартириш амалиёти белгиланганмоқда.

Яъни, ОТМда 10 та жиноят содир қилинган бўлса, демак, юқоридаги масъулларни ҳар бирининг ойлик маоши 10 фоизга, агар 20 та жиноят бўлса, 20 фоизга қисқартирилади. Бу ерда ходимлар томонидан содир қилинган жиноят эмас, умуман шу ОТМ фаолияти билан боғлиқ бўлган (ва исталган шахс содир қилган) жиноятлар ҳақида гап кетмоқда.

Энг қизиқ томони шундаки, ушбу амалиёт Меҳнат кодексига мутлақо зид. Буни юрист Сайдали Мухторалиев ҳам таъкидламоқда. Ундан ҳам қизиғи эса бу топшириқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазири имзолаган йиғилиш баёни билан "расмийлаштирилган".

Муҳаммадамин Каримжонов айтганидек, вазирлик бу иши билан ҳақиқатдан ҳам Меҳнат кодексини кафансиз кўмибди. Мен қўрқаётган нарса шуки, ишқилиб бу "тажриба" мактаб таълимига ҳам кўчмасин.

Эртага вазирлик минбарга чиқиб, бизни бу амалиётимиз яхши натижа беряпти деб мақтанса, "юқоридаги" айрим катталаримиз бу "тажриба" мактабларга ҳам жорий қилинсин деб юбориши ҳеч гап эмас. Шунинг учун буни вақтида олди олиниши керак.

Ҳа айтганча, ўзи шундоқ ҳам мактабларни ёқимсиз бир янгилик кутиб турибди. Таълимга бурнини суқадиганлар кўп экан биз бу ботқоқликдан ҳали чиқиб кетмайдиганга ўхшаймиз. Ишқилиб охири бахайр бўлсин.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
⚡️"Энг аҳил педагогик жамоа" танлови ғолиблари аниқланди

Хабарингиз бор Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда “Маърифат” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда “1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Энг аҳил педагогик жамоа” танловига старт бергандик.

Танлов шартлари бўйича 12 мингдан ортиқ материаллар етиб келди. Уларнинг орасидан энг муносибларини танлаш жуда қийин кечди. Сабаби барча суратлар бир-биридан ажойиб эди. Албатта, танлов ғолибларини аниқлаш жараёнида номзод жамоалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ҳам яқиндан ўрганилиб, чуқур таҳлил қилинди.

Демак, белгиланган шартлар бўйича барча талабларга жавоб берган қуйидаги педагогик жамоалар ғолиб деб топилди:

1-ўрин:
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар 80-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси;

2-ўрин: Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар 13-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси;

3-ўрин: Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаб жамоаси.

Тез кунда танловда ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоасига арзимас бўлсада ўзимизнинг эсдалик совғамизни топширамиз.

Танловда ғолиб бўлмаган, аммо юборган ишлари муносиб деб топилган бошқа жамоаларни ҳам навбатдаги лойиҳаларимизда иштирок этишини таъминламоқчимиз.

Насиб қилса, педагог ходимларни хурсанд қиладиган жуда яхши бир лойиҳани бошлашни режа қилганмиз. Ушбу навбатдаги лойиҳада "Энг аҳил педагогик жамоа" танловида қатнашган жамоларга устуворлик берилади.

👉@xalqtaliminfo
Психологларнинг "Тарбия" фанидан дарс бериш масаласидаги муаммоли ҳолат юзасидан тушунтириш

Жуда кўпчилик психологлар каналда эълон қилинган постни нотўғри талқин қилиб, "Тарбия" фанидан дарс берсак бўлаверадими деб ёзмоқда. Айримлар ҳудудий юридик хизмат кўрсатиш марказлари уларга "Тарбия"ни ўтишга рухсат бермаётганидан шикоят қилмоқда. Ҳозир бунинг сабабларини тўлиқ тушунтириб берамиз.

Хўш, нима учун «Педагогика ва психология» йўналишини 2020-2021 ўқув йилидан кейин тамомлаганларга ҳам "Тарбия" фанини ўқитишга рухсат берилмаяпти?

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июльдаги 422-сонли қарорида 2020-2023 йилларда республика олий таълим муассасаларининг «Педагогика ва психология» ва «Психология (Дин социопсихологияси)» таълим йўналишлари битирувчиларига умумий ўрта таълим мактабларида «Тарбия» фанини ўқитиш ҳуқуқи берилиши юзасидан кўрсатма берилган.

Аммо масъул вазирликлар қарорда берилган кўрсатмани бажармаганлиги айтилмоқда. Чунки ҳудудий юридик марказ ходимлари «Педагогика ва психология» йўналиши битирувчиларнинг ўқув дастурларида ҳам диплом иловасида ҳам "Тарбия" фани мавжуд эмаслигига гувоҳ бўлганликларини айтишмоқда.

Агар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олийгоҳларнинг ўқув дастурига ўзгартириш киритмаган бўлса «Педагогика ва психология» йўналишини 2020-2021 ўқув йилидан кейин тамомлаганлар ҳам "Тарбия" фанидан дарс беролмай қолади. Демак, айбдор кимлиги аниқ.

Психолог "Тарбия" фанидан дарс бериш ҳуқуқини олиш учун нима қилиши керак?

Психологлар "Тарбия" фанини ўқитиш ҳуқуқини олиши учун Халқ таълими вазирининг 2022 йил 17 октябрда имзоланган 321-сон буйруғи талаблари бўйича касбий қайта тайёрлаш курсни тамомлаши керак бўлади.

Улар 4 йил контракт асосида ўқиб, яна қайта тайёрлов учун алоҳида пул тўлаб ўқийдими?

Бир нарсага алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу вазиятда Адлия вазирлиги қошидаги юридик хизмат кўрсатиш марказлари ҳам Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги муассаса ва ташкилотлар ҳам айбдор эмас.

Шунинг учун «Педагогика ва психология» йўналишини тамомлаганлар ёки шу йўналишда ўқитётган талабалар ўзлари таҳсил олаётган олийгоҳдан нима учун уқув дастурига "Тарбия" фани киритилмаганлигига изоҳ сўраши керак.

Ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июльдаги 422-сонли қарорида белгиланган вазифаларни бажаришни талаб қилиш керак.

Агар вазирлик ушбу топшириқни бажарганда эди психологлар 4 йил контракт асосида таълим олиб, яна алоҳида пул тўлаб қайта тайёрлов курсларидан ўтиши шарт бўлмасди балки.

Маълумот учун, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб боғланиш мумкин:

☎️Ишонч телефони: 1006

👨🏻‍💻Колл-марказ: 71-230-64-64

📄Мурожаатлар бўлими:
71-207-16-80
71-207-16-83
71-207-16-43

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
#Эслатма

Мактабга киришда ўқувчи ва бошқа фуқаролар мобил телефонларни мактаб маъмуриятига топшириши тавсия этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 август кунги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари"да мактаб ҳудудида мобил телефонлар фойдаланиш бўйича бир қанча тавсиялар берилган.

Унга кўра, таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ташриф буюрувчи бошқа фуқаролар шахсий мобил алоқа воситаларини овозсиз ҳолатга келтиришлари, мактаб ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда (мактаб фойеси, маънавият хонаси, синф хоналари ва бошқа қулфланадиган жойларда) қулфли қутилар ташкил этилиши лозим бўлади.

Бунда таълим муассасасининг биносига кирилганда мобил алоқа воситаларини топшириш ва дарс жараёнлари тугагандан сўнг қабул қилиб олиш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилади.

Таълим муассасасида педагог ва техник ходимлар ҳамда ташриф буюрувчи бошқа шахслар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини мактаб раҳбарияти назорат қилади.

Ўқувчилар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини эса барча педагоглар, жумладан синф раҳбарлари шахсан назорат қилади.

Ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог (инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб қўйилади ва ҳолат юзасидан мактаб директори ҳамда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади.

Шундай ҳолат ўқув йили давомида бир ўқувчи томонидан икки ва ундан ортиқ маротаба такрорланганда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси асосида маъмурий жавобгарликка тортилади, ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига олинади.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
🇺🇿Diqqat-diqqat Respublika toʻplamiga qabul boshlandi!

Toʻplamda
• Sheʼr
• Hikoyalar
• 3 sahifadan oshmagan maqola
• Qoʻlda chizilgan rasmlar qabul qilinadi.

Koʻp yillik tajriba va eng asosiysi ishonchli.

🖋️Mavzu va yosh chegaralanmagan .

Har bir ijodkorga:
•Kitob
•Sertifat
•Eng faol 10 ta ijodkorga statuetka beriladi.

📇Toʻplamimiz noyabrda nashrdan chiqadi!

Toʻplamimiz 5 ta tahririyat aʼzolari tomonidan tahrirlanadi.

📸Rasmda bizning avvalgi chiqqan toʻplamlarimiz.

Qanday foydasi bor?
🎖️"Zulfiya" nomidagi davlat mukofotiga,
🎖️Mard oʻgʻlon davlat mukofotiga,
🎖️Oʻqituvchilarga ustama haq olishga,
🎖️Yozuvchilar uyushmasiga aʼzo boʻlishga,
🎖️ Nomdor stipendiya hujjatlarida yuqori baholanadi.

💸Qatnashish narxi: 100 ming (Respublika toʻplami uchun juda arzon narx)

Murojat uchun: @masharipov_ergash

Qabul muddati: 20-oktabrga qadar.

📜Ijodkorlar bexabar qolmasin. Eʼlonni ijodkor va hamkasblaringizga ham ulashib qoʻying

Toʻliq maʼlumot👇
https://t.iss.one/+D9Ip4I8E7VpjYzgy
https://t.iss.one/+D9Ip4I8E7VpjYzgy

Reklama
#Сўраган_эдингиз

Ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси бекор бўлганми?

#Савол
Ассалому алайкум. Мактаб педагог ходимларининг пед юкламаси ҳозирги кунда амалдами ёки бирор меъёрий ҳужжат билан якунланганми? Фан ўқитувчисининг жами 30 соат дарси бўлиб, бу ўқитувчи қанча пед юклама бажаради? Кунлик ва ҳафталик соати қанча? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

#Жавоб
Ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси бекор қилинмаган шунчаки, жараёнга оид йиллик иш режада белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан педагог ходимлардан ҳисобот талаб қилинмайди ҳамда тадбирларни амалга оширишнинг вақт бўйича ҳисоби юритилмайди.

Ўқитувчиларнинг иш юкламаларини ҳисоблаб чиқариш Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги 9-мҳ ва 19-қ/қ-сон қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома билан тартибга солинади.

Унга кўра педагог ходимининг йиллик иш юкламаси (бир ставка ҳисобида) бир ҳафтада 36 соат, бир ойда 154,8 соат, бир йилда 1548 соат миқдорида амалга оширилади.

Юқори синфларда бир ставка яъни, 20 соат миқдорда дарс берувчи ўқитувчининг педагогик юкламаси 16 соатни ташкил этади. Умумий ҳисобда бир ҳафтада 36 соат, кунига 6 соат ишлаши керак бўлади.

Умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

👉Бошланғич синф ўқитувчилари учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни: 18*1=18+18=36*4,3(ҳафта)=154,8*43 (ҳафта)=1548 соат;

👉Юқори синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни: 20*0,8=16+20=36*4,3(ҳафта)=154,8*43 (ҳафта)=1548 соат.

30 соат дарси мавжуд бўлган ўқитувчи дарс соатига қўшимча равишда 24 соат педагогик юклама бажариши керак бўлади. Яъни, 30*0,8=24+30=54. Фақат педагогик юклама учун ҳисобот талаб қилинмаслиги лозим.

Чунки, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларидан дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
#Сўраган_эдингиз

Психолог лавозимига талабаларни ишга қабул қилиш мумкинми?

#Савол
Бизнинг мактабга 4-курсда ўқиётган талаба суднинг қарори асосида психолог лавозимига ишга қабул қилинди. Малака талабларда психолог камида бакалавр даражасида бўлиши кераклиги белгиланган. Бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак?

#Жавоб
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра олийгоҳларнинг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун мактабларга асосий ишчи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.

Аммо талабаларнинг психолог лавозимида ишлашига рухсат этилмайди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 247-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида психологларнинг малака талаблари белгилаб берилган.

Унга кўра психолог лавозимида ишлаш истагини билдирган фуқаро камида бакалавр даражасидаги психолог ёки олий маълумот ва унга қўшимча психология йўналиши бўйича қайта тайёрлов курсини тугатган бўлиши лозим.

Талабалар эса ушбу талабларга мос тушмайди. Чунки улар тугалланмаган тўлиқсиз олий маълумотли шахслар ҳисобланади. Бу вазиятда суд нотўғри қарор чиқарган бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат юзасидан юқори суд инстанцияларга қайта мурожаат қилиш лозим.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўқитувчи ўз ишини қилсин" — “Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида педагог ходимлар дуч келаётган муаммолар ҳақида сўз борганлиги айтилмоқда.

“Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров ўқитувчини ортиқча ишлардан халос қилиб, уларни ўз ҳолига қўйиш кераклигини таъкидламоқда. Унинг сўзларига кўра, яхши дарс берадиган ўқитувчи кўпроқ маош олиши керак.

"Самарали натижа учун “кам ҳақ оладиган кўпчилик” эмас, “кўп ҳақ оладиган камчилик” етарли бўлади! Кам ҳақ олаётган ходимлардан “индамай ўтиришдан” бошқа нарса кутманг" деб ёзмоқда А.Қодиров.

Яхши масала кўтарилган. Аммо Алишер Қодировнинг ўқитувчининг дарсини кузатув камерасида кузатиб, унинг дарсига баҳо бериш керак деган таклифига қўшилмаган бўлардим.

Ўқитувчининг яхши дарс ўтаётганини ўқувчилар олган билимини мониторинг қилиб аниқлаш шаффоф ҳамда энг оқилона йўл деб ҳисоблайман. Синф раҳбарлик масаласига келсак, бу бўйича алоҳида таклифларим бор албатта.

👉@xalqtaliminfo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😧 46% ustozlar o’quvchilarim darsga qiziqmaydi deb murojaat qilishadi.

1 daqiqada o’quvchilaringizni darsga qiziqtirib qo’yishni xohlaysizmi?

So’rovnoma qilganimizda 46% ustozlar “O’quvchilarim darsga qiziqmaydi” degan javobni belgilashipti.

1 daqiqada o’quvchilaringizni darsga qiziqtiradigan metodimni tayyorlardim.

Agar bu metodni ko’rishni xohlasangiz hoziroq mening rasmiy kanalimdan ko’rib oling.

Metodni ko’rish:
👉
https://t.iss.one/+QW-jCu6VH0xkNzNi
👉
https://t.iss.one/+QW-jCu6VH0xkNzNi