XALQ_DARDI
5.54K subscribers
184 photos
104 videos
195 links
Халқ муаммолари, раҳбарларга оид муаммолар, долзарб мавзулар учун.

Эслатма: Канал ҳеч қандай мансабдор шаҳсларга бўйсунмайди!!!

Шахсингиз 💯% сир сақланади.

Мурожаат: @Otabek_Xamidov

Facebook:
https://www.facebook.com/groups/921079441752553/?ref=share
Download Telegram
БАЙРАМНИ МАКТАБЛАР ДИРЕКТОРЛАРИ ВА УЛАРНИ ҚУРАДИГАН ҚУРУВЧИЛАР НИШОНЛАШАЯПТИМИ ???

Андижон вилояти Андижон тумани бўйича “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ғолиб деб топилган ташаббуслар эълон қилинди.

Ҳаммаси мактаб, битта поликлиника, ҳаммаси ижтимоий соҳа объекти !!!
Шундан:
1.Андижон тумани 31-мактаб (7084 та овоз).
2.Андижон тумани 33-мактаб (5110 та овоз).
3.Андижон тумани 42-мактаб (4869 та овоз).
4.Андижон тумани 14-мактаб (4696 та овоз).
5.Андижон ТТБга қарашли КТМП ҳудудий бўлими. 4470 та овоз).
6. Андижон тумани 1-мактаб (4420 та овоз).
7.Андижон тумани 21-мактаб (4386 та овоз).
8.Андижон тумани 23-мактаб (4352 та овоз).


Энди савол, қани бу ерда “Ички йўлларни асфальтлаш”, “Ичимлик суви билан таъминлаш”, “Электр трансформаторларни янгилаш” каби лойиҳалар ???

Ҳааа, бу ТАШАББУСЛАР учун етарли овоз ололмадингларми ???

Шунинг учун ғолиб бўлолмадингларми ???

Биронтаям маҳаллада, биронтаям кўчада байрам бўлгани йўқ !!!

Байрамни ВАЛЛОМАТ мактаб директорлари ва “қурувчилар” қилишмоқда !!!

Рўйҳатни давомини кўрсангиз унда яна мактаблар чиқаверади.

"Open Budget" эмас, "Мактаб бюджет" ёки ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ ЯНГИ КЎРИНИШДАГИ ТИЛАНЧИЛАРИ деб қўяқолинглар !!!

АҲОЛИ, оддий одамларнинг аллақачон ақли етиб бўлган, халқ “Очиқ бюджет”да мактаблар билан, боғчалар билан, поликлиникалар билан курашмайди, ХАЛҚҚА улар ҳам керак, у бармоғингни тишласанг ҳам оғрийди, бу бармоғингни тишласанг ҳам.

Айрим мактаблар ўтган сафар ҳам ютиб олган эди. Тўғрироғи улар бюджет пулини ейишга “МАЗАХЎРАК" бўлиб қолишган эди.

Лойиҳани тасдиқлаб берган молия мониторинг қилмасдан ҳар сафар тасдиқлаб бераверадими ёки КЎЗЛАРИ ОЧИҚ КЎРМИ, ҲОКИМЛАР-КУ УМУМАН "БЕЧОРА", ё бу ерда ҳам бошқа гап борми СИЗ ва БИЗ билмайдиган, сезмайдиган, кўрмайдиган ???

Мен бир нарсага ҳайронман,ҳар йилнинг бошида БЮДЖЕТИМИЗДАН анави тепса тебранмас, ВАЛЛОМАТ ва ВАЛЛОМАТОЙ ОЛИЙ МАЖЛИСДАГИ ДЕПУТАТЛАР томонидан тасдиқланиб ажратилаётган ТРИЛЛИОНЛАБ ПУЛЛАРИМИЗ ,яъни МАКТАБЛАР, БОҒЧАЛАР, ТИББИЁТ БИНОЛАРИ ТАЪМИРИ ёки ҚУРИЛИШИ учун ажратилаётган МАБЛАҒЛАРИМИЗ, қайси ОЧИҚ МОЗОРГА кетаяпти, балки ҲАРОМ ЛУҚМАНИ еб,келажакда ҚИЗИ-ФОҲИША, ЎҒЛИ-ЎҒРИ, КАЗЗОБ бўлиб улғаядиган АМ
АЛДОРЛАРНИНГ ЧЎНТАГИГА кетаяптими ???

Омалекин ХАЛҚДАН оҳирги умидини ҳам тортиб олдинглар !!!

СУФ-Э, ҲАЙФ СИЗЛАРГА, БОШҚА ГАПИМИЗ ЙЎҚ !!!

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
АСАКАНИ ЭГАСИ БОРМИ ЁКИ ХОКИМ ВА БОШҚА ВАЛЛОМАТЛАРГА БАРИБИРМИ?

Асака туман хокими Б.Х.Умматов "ЖАНОБЛАРИ" Сиз мана шу расмда Қадрият МФЙ 39-домги холат ва бундай НОҚОНУНИЙ холатлар Асака туманидаги барча КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИ 1-ҚАВАТЛАРИДА мавжуд!

Сиз Асака туман хокими ва қолган мутасадди ВАЛЛОМАТЛАРИНГИЗ билан ушбу ЗЎРАВОН, ҚОНУН БУЗАР Фуқароларни тартибга чақириб, расмда кўрсатилган холатларни бартараф қилиб беринг.

Бир нарса эсингиздан чиқмасин 1-қаватдаги ХОНАДОННИ РОЗИ қиламан, БОШ ОҒРИҒИ керак эмас десангиз, шуни билингки бу хар бир Сиз РОЗИ қилмоқчи бўлган ХОНАДОНЛАРНИ юқори қаватларида камида 3 қаватда яшовчи ФУҚАРОЛАРИЗ МАВЖУД!

ЭСЛАТМА: Биз "Халқ дарди" Жамоасидан, Асака туманидаги КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА яшаб, мана шу расмдаги холатларни вужудга келтириб яшаётган, аммо Ўзидан юқори қаватдаги ҚЎШНИЛАРИГА ЗАРАРИ ТЕГМАЁТГАНЛАР, Сизлар Бизга эмас Қадрият МФЙ 39-домга бориб айтинглар КАТТАКОН РАҲМАТИНГИЗНИ.

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
ПРЕЗИДЕНТ СИЁСАТИГА ТУПУРИШ-НАГЛЫЙ ХИЁНАТКУ!

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри ММТ бўлим Мудири Х.М.Турғунбаев ҚОНУНЛАРНИ била туриб ПРЕЗИДЕНТГА хиёнат қилаяптими, бунга у қаердан ДУХ олаяпти?

ММТ бўлим Мудири ўзи Халқ Депутатлари кенгаши раиси бўлса-ю, шунда ҳам Сайлов Кодексининг 90-моддасини билмайдими, билади-ку.

Олмалиқ шаҳри ҳокими, собиқ депутат Г.Холбоевани Олмалиқ шаҳрида ДЕПУТАТЛИКДАН ечган эдику, ўшанда билган эдику!

ЖАНОБ ҳоким, Сиз ПРЕЗИДЕНТ вакили бўла туриб, ҚОНУНЛАРНИ ва ПРЕЗИДЕНТ СИЁСАТИНИ ХИМОЯ қилолмай қолдингизми?

Етар энди, майнавозчилик!
Сиз қиладиган ишни Мен қилаяпман, тан олинг-да, Сайлов Кодексининг 90-моддасига амал қилинишини таъминлаб қўйинг!

Расмдаги ВАЛЛОМАТ Ангрен шаҳар ДЕПУТАТИ, аввал Олмалиқ шаҳри МТБда ввб, энди эса ММТ МУДИРИ қилиб сайланди.

Аммо Сиз эътироз билдирмадиз, нима бало, Биз эшитган миш-мишлар тўғрими?

Олмалиқнинг ўзида Сизни кўнглингиздагидек КАДР ўлиб қолганми?

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
2023 йил 25 январда ПФ-14-сонли фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида ХТВ негизида ММТВ, унинг тасарруфида эса МТА ташкил этилди.

ММТВ ташаббуси билан жойларда кадрлар саралаш ишлари олиб борилиб, ВХТБ ларида суҳбатлар ўтказилди, ўша суҳбатдан кейин ходимлар масаласи кўриб чиқилиб, номзодлар раҳбарликка тайинланди.

Суҳбат ўтказилди, лекин ҳаммага тушунарсиз жойи шундаки, ММТВ ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган суҳбатда берилган барча саволларга тўғри жавоб берганлар, билими, меҳнат унумдорлиги, савияси юқорилари қолиб, саволларга умуман жавоб бера олмаган, АРГОС дан ўтолмай шартли равишда ишлаётган раҳбарлар ўтиб кетганлиги қолган раҳбарлар ўртасида норозилик уйғотмоқда!

Кадрлар масаласи кўриб чиқилаётганда, айниқса, бирлаштирилаётганда аввало уларнинг меҳнат фаолияти, ишнинг натижадорлигига қаралмайдими?!

Ходимлар раҳбарликка тайинланишда ҳамонки суҳбат натижасига қаралмас экан, унда нима учун суҳбат ўтказилди?

Суҳбат видеоёзувга олиниб, ММТ Вазирига жўнатилди."Хулосани кутинглар"  деб 4-5 соатлаб кутилди, наҳотки ВАЗИР ХОНИМ агар ростдан ҳам кўрган ва ўзи хулоса берган бўлса,БИРОРТА САВОЛГА ЖАВОБ БЕРОЛМАГАН РАҲБАРЛАРИНИ ШУ ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАДИ, САБАБИ НИМАДА?!

Агар ВАЗИРЛИКДАН УШБУ ВИДЕОЛАРНИ КЎТАРИЛСА, БУ САВОЛГА ҲЕЧ КИМ ЖАВОБ БЕРА ОЛМАЙ ҚОЛСА КЕРАК!.

Балки шу суҳбатларни қайта кўриб чиқилса,ҳақиқатга яқин бўлармиди?

Суҳбат натижаси ҳисобга олинмади, бу ажойиб ва антиқа суҳбатдан ўтмади,деб ҳисобланган бўлим мудирлари(аксарияти МТБ мудирлари)га "Сизлар боғчаларни ўзингиз бошқарасиз" деб алдаб, шуъба мудири лавозимига розилик хати ва ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёздириб олишибди.

Бир кун ишдан бўшаш тўғрисида ариза олишади, иккинчи куни буйруқ бекор бўлди, жойингизда ишланг дейишди, учинчи куни яна шуъба мудирлигига розилик ёздиришди, лекин ҳалигача ким ва қайси лавозимда эканлиги номаълум!

Ваҳоланки, бўлим мудирларига 6 апрелга қадар огоҳлантириш хати берилган эди. Мутасаддилар буни ҳам четлаб, ҳаммадан розилик хати олишибди.

Бу антиқа суҳбатлар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари Сардор Умрзақов Огоҳлантириш хатлари муддатини узайтириш ҳақида оғзаки  топшириқ берди, буни сабабини ҳам ҳаммамиз биламиз негалигини!.

Лекин негадир бу топшириқ МТБ мудирларига тааллуқли эмас эмиш... "Бу топшириқ норасмий, сизларга тегишли эмас"  деган баҳона билан бўлимдан бир ходимга вақтинча бажарувчи этиб буйруқ чиқарилибди.

Наҳотки,Админстрация раҳбарининг топшириғи фақатгина ММТВ тегишли бўлмаса?!
Бу бирор жойда кўрсатиб ўтилганми, асос борми, ҳеч кимда ҳеч қандай жавоб йўқ.

Шундан кейин барча туманларда янги тузилманинг раҳбарлари таништирилиб, бутун ваколат уларга берилди ва ўша берилган шуъба мудирлигидан ҳалигача дарак йўқ!

МТВ шахсан Президент томонидан ташкил этилган эди, бу соҳа  ХТВ даврида эътибордан четда қолиб кетди, қанчадан қанча Болалар боғчалари йўқ бўлиб кетди, қамров даражаси, таълим-тарбия тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади.

МТВ алоҳида ташкил этилгандан сўнг қанча боғчалар таъмирланди, моддий-техника базаси яхшиланди, қамров даражаси кескин ортди, янгидан-янги нодавлат боғчалар ташкил топди, кадрлар салоҳияти ўсди, таълим-тарбия сифати ошди, Ўзбекистондаги МТ соҳасидаги ютуқлар дунё миқёсида тан олинди, бу ютуқларнинг ҳаммасига Президентимизнинг оқилона сиёсати туфайли эришилди-ку.

Ҳозирги структура бўйича Мактабгача таълим бўлимида 5 тадан штат бирлиги қисқаришининг эвазига бутун бошли бўлимлар бирлаштирилиши кўзда тутилмоқда.

Хўш, янги ташкил топган бўлимларга МТ соҳаси яна "ўгай" бўлиб, эътибордан четда қолиб кетмаслигига ким кафолат беради, 5 йил давомида қилинган меҳнатлар йўқ бўлиб кетмайдими?

БОЛАЛАРИМИЗ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИ УЧУН ЎША 5 ТА ШТАТГА БЕРИЛАЁТГАН МАБЛАҒНИ ТЕЖАЙМИЗ ДЕБ, БИТТА ТИЗИМИДА ОРҚАГА КЕТИШИГА САБАБЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАЙМИЗМИ?

Вазирлик ҳузурида МТА ташкил этилгач, ҳудудларда ҳам агентлик ташкил этса бўларди-ку!

Ҳамма ходимлар сарсон, эртага ким нима бўлишини билмай гаранг ҳолатда, иш унумдорлиги ҳам йўқ, бирорта тўғри топшириқ, кўрсатма берадиган бошлиқнинг ўзи йўқ!

ДАВОМИ ПАСТДА 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Шундай экан, тизимни шу кўйга солганлардан қуйидаги саволларга жавоб олмоқчимиз:

Биринчидан: Вазирлик ишчи гуруҳидан суҳбат ёзувларини кўтариб,қайта кўриб,асослаб берсин !!!

Иккинчидан: нима учун қайта-қайта турли лавозимларга, ишдан бўшашга, вақтинча бажарувчи қўйишга ариза ва розилик хатлари олинди, бу қонунга зид-ку !!! Нима учун буйруқ чиқарилмади ???

Учинчидан: Админстрация раҳбари С.Ў.Умирзақов томонидан берилган топшириқ нима учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тегишли эмас, асос борми ???

Тўртинчидан: Раҳбарлари лавозимидан бўшатилиб, сарсон бўлаётган бўлим ходимларининг иш ҳақлари масаласи нима бўлади ???

Ушбу саволларга Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умаровадан жавоб кутиб қоламиз ва талаб қиламиз !!!

"Вазир бўлдингиз" дегани-қуйи бўғиндаги ходимлар сарсон бўлсин, Сизни деб Давлатдан норози бўлсин дегани эмас-ку !!!


Ёлғонга ўрнатилган тамал тошингиз билан қаергача бормоқчисиз ???

ҚОВУН ТУШИРИШ БЎЙИЧА ЧЕГАРАНГИЗ БОРМИ СИЗНИ ???

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НИМА БАЛО БЎЛАЯПТИ, ЕР ЮТИБ ЮБОРАЯПТИМИ АСАКАНИ?!

Асакага Тошкентдан ҳоким келди, деб ортиқча хурсанд бўлибмиз.
Ҳоким Тошкентдан қўйилди, НАФСИ, КЎЗИ, ЖИҒИЛДОНИ ТЎҚ , САВИЯ ва БИЛИМИ ОСМОН деб, ЧУЧВАРАНИ ХОМ санаб қўйган эканмиз-да, САВИЯ ва БИЛИМИ ОСМОН эмас, МАРС, ЮПИТЕР экан.

ВИДЕОДА акс этган ҳолат шу ВАЛЛОМАТ даври ва назорати. Бу видеода:"КАЛЛА ташлашинглар мумкин" дебди.
ЕМИРИЛАЁТГАН асфальтга КАЛЛА ташлаш керак эмас, у ҳосил бўлган ЯМАГА анави ВАЛЛОМАТ ҳоким ва унинг командасини олиб бориб, ичига ташлаб, кейин устидан қайта яна СИЗ ва БИЗНИНГ БЮДЖЕТ ПУЛИМИЗДАН АСФАЛЬТ қилиб юбориш керак!

Ҳокимни-ку хўп, нега энди "КОМАНДАСИНИ" деган МАДДОҲЛАРГА гапимиз шуки, ўша ҳокимнинг командаси ҳам енгил-елпи, кўр-кўрона, ВИЖДОНСИЗЛАРЧА қилинаётган ишларни билиб туриб, индашмайди. Яна бир бор айтаман-бу ВАЛЛОМАТ ҲОКИМГА ПОХ&Й, чунки у куни келиб ТОШКЕНТИГА кетади, АСАКАДА эса анави КОМАНДА қолади яшаб, ЕРЮТГУРЛАР!

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
БОЛАНИ ТАЪЛИМДАН МАҲРУМ ҚИЛИШГА БОҒЧА МУДИРАСИ Г.М.ВАЛИБОБОЕВАНИНГ ҲАҚҚИ БОРМИ ???

Жорий йилнинг апрель ойи охирларида Ота-оналардан Бизнинг "Халқ дарди" жамоамизга Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 30-ДМТТ МУДИРАСИ Г.М.Валибобоевага нисбатан эътирозли МУРОЖААТЛАР келиб тушган эди !!!

Мен "Халқ дарди" жамоаси Админи сифатида Ангрен шаҳридаги 30-ДМТТга бордим ва Биз "Халқ дарди" жамоамизга келиб тушган МУРОЖААТЛАР ўз ИСБОТИНИ топди.

Ўша борган кунимиз Ангрен шаҳри ММТ бўлим раҳбари С.Рўзибаевич хам етиб келди ва ҳолатларга шахсан ўзи гувоҳи бўлди.

Ўрганиш давримизда 30-ДМТТда МУДДАТИ ЎТГАН ДОРИ-ДАРМОНЛАР борлиги аниқланди, ДАВЛАТИМИЗ томонидан БОҒЧА учун бериладиган ДОРИ-ДАРМОНЛАРНИ кўплари мавжуд эмаслиги аниқланди !!!

БОҒЧАГА ИШ ВАҚТИДАН КЕЧ ҚОЛИБ КЕЛИШ 30-ДМТТ РАҲБАРИ Г.М.Валибобоевани ЎЗИДАН БОШ ЭКАН !!!

Раҳбар Ўзи шу аҳвол бўлса, қолганлар-чи ???
Тизимнинг  ўлгани шу эмасми ???


Ангрен шаҳри ММТ бўлим раҳбари С.Рўзибаевич ўша куни барча ИСБОТ ва ДАЛИЛЛАРИМИЗ ҳамда ҳолатларга шахсан Ўзи ГУВОҲ бўлиб, Менга "қоп-қоп"  ВАЪДАЛАРНИ ҳамда айбдорларга яъни Мудира Г.М.Валибобоевадан бош барчасига тегишли чоралар кўришлигини айтган эди,аммо натижа НОЛЬ !!!

Устига-устак,бу 30-ДМТТ раҳбари Г.М.Валибобоева Бизнинг "Халқ дарди" жамоаси ташрифига кимларнидир айблаб юрибди эмиш.

30-ДМТТ раҳбари Г.М.Валибобоева 2023 йил 5 май куни БОҒЧАГА келган болакайни ҳеч қандай САБАБ, АСОСЛАРСИЗ Боғчага қабул қилмай,КЕЛАЖАК АВЛОДИМИЗ бўлган ГЎДАКНИ Таълимидан айирганлиги бўйича яна ВИДЕО МУРОЖААТ КЕЛИБ тушган.

Ангрен шаҳри ҳокими !
Сизнинг қўл остингизда шундай КАДРЛАРИНГИЗ борлигини биласизми, билмасангиз мана Бизнинг ёрдамимиз билан билиб олинг ва тегишли чораларни кўринг ?.

ТАЪЛИМГА ХИЁНАТ БУ-КЕЛАЖАККА ХИЁНАТ !!!

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
ШАРМАНДА : ТИЗИМНИ ЭПЛАБ, ТОРТИБ КЕТОЛМАЁТГАН РАҲБАРЛАРДАН ҚАЧОН ВОЗ КЕЧАМИЗ, ЕТМАЙДИМИ ТИЗИМДАГИ ШУНЧА ОҚСОҚЛИКЛАР !!!

Оила ва Хотин-Қизлар масалалари бўйича Наманган вилояти Чортоқ туман ҳокими ўринбосари ВАЛЛОМАТОЙ  Ф. Мансурованинг бу ТИЗИМНИ  ШАРМАНДА қилиши, берган ВАЪДАЛАРИНИ 3 ойда ҳам бажаролмаслигига яна қанча КЎЗ ЮМИБ, ПАНЖАНГИЗ ОРАСИДАН қарамоқчисиз, ДИНАРА ОПА ???

Гап нима, ким ҳақида эканлигини биласиз ва бу ҳолат бўйича шахсан Мен "Халқ дарди" Жамоаси Админи сифатида ўзингиз билан  Наманганда кўришганмиз, ўтириб гаплашганмиз, бу бўйича ўша Сиз ва Мен кўришган кунимиз Наманган вилояти Чортоқ тумани  ҳокимига қўнғироқ қилганингиз ҳамда туман ҳокими шахсан Ўзи НАЗОРАТГА олишлигини айтганини Ўзим шахсан эшитган эдим !!!

Наманган вилояти Чортоқ тумани  ҳокими Ўз назоратига олгани, Сиз Д.И.Якубова Наманган вилояти ҳокимининг Оила ва Хотин-Қизлар масалалари бўйича ўринбосари ушбу МАҚОЛАМДА айнан қайси МУРОЖААТ эканлигидан хабарларингиз бор ва ўшанда ҳам шундай натижа ( "2" баҳо ), агарда Сиз Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари ва Чортоқ тумани  ҳокими хабардор бўлмасаларинг ҳамда назоратларингизда бўлмаса, Наманган вилоятидаги ХОТИН-ҚИЗЛАР ХОР бўлишиб кетаётган экан-да, а ???

Динара опа, Мен шахсан Сизни танийман, биламан, фаолиятингиздан хабарим бор. Тинмайсиз, аммо бу Чортоқ тумани ҳокимининг Оила ва Хотин-Қизлар масалалари бўйича ўринбосари  Ф. Мансуровадан ТИЛИНГИЗ қисиқ ёки ҚЎРҚАДИГАН жойингиз борми ?
Бор бўлса, тўғри тушунамиз.
Агарда йўқ бўлса, нега унда СУКУТ сақлаяпсиз ???

Балки, Республикадан "РАЗГОН"  керакми Сизга ???

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
МАҚСАД НИМА ЎЗИ, ТИЗИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШМИ ЁКИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИШМИ ???

Бу ВАЛЛОМАТ раҳбарларга тушунмайсанда ИНСОН, яқинда Андижон вилоят СЭО ва ЖСҲ қўмитаси бошқармасига А.Н.Икромов деган янги раҳбар тайинланди !!!

Энди эса бу ВАЛЛОМАТ раҳбар А.Н.Икромов дарров ЎЗ ваколатларидан фойдаланиб Андижон вилояти СЭО ва ЖСҲ қўмитаси бошқармасидаги аввалдан ишлаб келган, малакали ходимларни вилоятдаги бошқа туманларга БАДАРҒА қилиб уларни ўрнига бошқа Ўзига яқин бўлган ходимларни қўймоқда экан, хаттоки уларни аввалги тарихига кўз юмган холда !!!

Нега шу янги раҳбарлар бу қилиғини ташлашмайди, ХУДДИКИ бу А.Н.Икромов Андижон вилояти СЭО ва ЖСҲ қўмитаси бошқармасига раҳбар бўлиб тайинланиши учун 20 000 минг долларга сотиб олганку, энди ўша пулларни жойига қўйиш учун харакат қилаётганга ўхшайдида 😃😃😃.

ЖАНОБ вилоят СЭО ва ЖСҲ қўмитаси бошқармаси бошлиғи А.Н.Икромов Сиз яқинда бошқармадан 3-4 нафар ходимлага қўшиб ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР билан шуғулланувчи бўлим раҳбарини ҚЎРҒОНТЕПА туманига БАДАРҒА қилиб уни ўрнига Бўстон ( БЎЗ ) туманида раҳбар бўлиб ишлаган А.А.Жавлонов деган ходимни тайинлабсиз !!!

Сиз бу А.А.Жавлоновни яхши танийсиз, Сиз ишонч билдириб Андижон вилояти СЭО ва ЖСҲ қўмитаси бошқармаси ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР бўлимига раҳбар қилиб тайинлаган ходимингиз А.А.Жавлонов адашмасам 2021 йилда Андижон вилоятини Бўстон ( БЎЗ ) туманида ишлаётган пайтида ер сотаётиб яхшигина пул билан шу десез минглаб АҚШ доллари билан қўлга тушган эдида !!!

Буни барчамиз Мен хам, Андижон вилояти хокими хам, вилоят Прокурори хам, ИИБ Бошлиғи хам ва Сиз хам жуда яхши билар эдикку, адашмасам АТИ си хам бор эди !!!

Андижон вилояти СЭО ва ЖСҲ қўмитаси бошқармаси бошлиғи А.Н.Икрамов, хуллас Сиз ақлингизни жамлайсиз ёки Биз "Халқ дарди" Жамоаси яна бошқа фактларни бирма-бир очаверамиз, хаттоки Ўзингиз хаққингизда хам !!!

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
ЎЗБЕКИСТОН "ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ" "АЖ" АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИ ЎРНАК ОЛСА АРЗИЙДИ !!!

Давлат Кадастрлари Палатаси 2023 йил 24 май куни навбатдаги ПРЕСС ТУРИНИ ташкил қилди, таклиф қилиндим, албатта таклиф учун раҳмат.

УШБУ ПРЕСС ТУРДА Фуқароларимиз Аукциондан ер олиш СХЕМАСИНИ бошидан охиригача тушунтирилди ва кўрсатиб берилди, содда ва жайдари тилда.

Албатта Аукциондан ер олиш Биз ўйлагандай мураккаб эмас экан !!!

Кўплаб ТАШКИЛОТЛАР МАТБУОТ АНЖУМАНЛАРИГА ва ПРЕСС ТУРЛАРИГА Мени таклиф қилишга чўчийди чунки Мен "Халқ дарди" Жамоаси Админи сифатида ҚИТМИР ва ДАНГАЛ саволларимни бераман !!!

Аммо Давлат Кадастрлари Палатаси раҳбарияти ва Ахборот хизмати раҳбари Муножатхонга хамма қатори Ўзим ва "Халқ дарди" Жамоаси номидан миннатдорчилигимни билдираман.

Ха айтганча ўша куни ПРЕСС ТУРИНИ тамомлаб Давлат Кадастрлари Палатаси Ахборот хизмати раҳбари Муножатхон ва МУТАСАДДИЛАР билан Биз "Халқ дарди" Жамоамизга келиб тушган бир МУРОЖААТ юзасидан жойига чиқиб масалани ўрганиб хам келдик.

Қани эди ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ барча ТАШКИЛОТЛАР шундай очиқ ва ШАФФОФ бўлса, ахир ОАВ Вакиллари билан биргаликда ишланглар деб ЮРТ БОШИМИЗ доимо такидлайдиларку.

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
ЛАВОЗИМ ЗЎРНИКИМИ ЁКИ ЗЎРАВОННИКИ ???

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.МИРЗИЁЕВ ҳозирда бу ТИЗИМДАГИ лавозимларни ОЧИҚДАН-ОЧИҚ ТАЛОН-ТАРОЖ қилишаётганидан, "ОТ ЎЙИН" қилишиб юбораётганидан хабари йўқдир, аммо ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ Х.Ў.УМАРОВАНИНГ хабари бордир ёки ширин уйқудами ???

Барчамиз яхши биламиз, Халқ Таълими Вазирлиги ва Мактабгача Таълим Вазирлиги қисқартирилиб, Мактабгача ва Мактаб Таълими Вазирлиги ташкил қилинган эди.

Андижон вилоятининг Андижон тумани Мактабгача ва Мактаб Таълими бўлимида айрим ЛАВОЗИМЛАРГА сухбатдан ўтган КАДРЛАР қолиб кетиб, СУХБАТДАН ўтолмаган КАДРЛАР ЗЎРЛИК ҚИЛИБ, БАҚИР-ЧАҚИР ҚИЛИБ, Ўзидан юқори РАҲБАРЛАРИГА бир нарсаларни ЎДАҒАЙЛАБ, ЎЗГА ўрнига ЛАВОЗИМГА тикланибди !!!

Биз "Халқ дарди" Жамоасига Андижон тумани МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИДАГИ холат юзасидан келган МУРОЖААТДАГИ барча ҳолатларни сўраб-суриштирдик ва аниқлаб, аниқ-тиниқ қилиб олдик.

Шу ўринда бир нарсани айтмоқчимиз: ХОЙ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ СОХАГА АЛОҚАДОР МУТАСАДДИЛАРИ, СИЗНИ АГАРДА, КИМДАНДИР, ҚАЙСИДИР ЙЎЛЛАР БИЛАН ТИЛИНГИЗ ҚИСИЛИБ ҚОЛГАН БЎЛСА, УНДА КЎЗИНГИЗНИ ҚАТТИҚ ҚИСССССССИБ УЙИНГИЗДА ЎТИРИНГ, БЎЛМАСА БИЗ " Халқ дарди" Жамоаси ЎЗИМИЗ АНИҚЛАГАН КАРТАЛАРНИ, ўша Андижон тумани Мактабгача ва Мактаб Таълими бўлимидаги суҳбат хулосаларини очиқлаб берамиз !!!

Биз "Халқ дарди" Жамоамизни КУЗАТУВЧИ, МУХЛИСЛАРИМИЗ, Сизларни вилоятингизда, туман ва шаҳрингиз бўлимида ҳолат қандай ? Биз "Халқ дарди" Жамоаси билан баҳам кўринг ва Биз "Халқ дарди" Жамоаси Сиздаги ҳолатларни хам ўрганиб берамиз, имкон қадар ва қонуний йўллар билан .

P/S: Ха, айтганча. Бизга лой отиб кўрмаларинг, чунки Сенлар отган лой Бизни устимизни кир қилмайди, аксинча Ўзларингни нажас қўлларинг кир бўлгани қолади, чунки Бизни ДУОЛАР қилиб, доимо Халқимиз Ўз химоясига олган ИНШААЛЛАҲ...

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
Audio
18+
ОҒЗИ ШАЛОҚ ҲОКИМ ЁШЛАРГА "ЎРНАК" БЎЛСА, КЕЛАЖАК АВЛОД ТАМОМ ЭКАН-ДА!

Биз "Халқ дарди" Жамоасига етиб келган ушбу "АУДИО ЁЗУВ" Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҲОКИМИ ВАЛЛОМАТ С.Исмоиловга тегишли, деб айтилмоқда.

Мана-Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ.Абдураҳмоновнинг Избоскан туманидаги ишонган ҳокими С.Исмоиловнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилаётган Ёшлар Сиёсатига муносабати. Бемалол эшитиб олишингиз мумкин.

Избоскан тумани ҲОКИМИ С.Исмоилов тумандаги барча "ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ" билан бўлган учрашуви ва ўша учрашувда САССИҚ ОҒЗИДАН БАДБЎЙ СЎЗЛАРНИ ЧИҚАРГАН ЭКАН.

Биз "Халқ дарди" Жамоасини бир САВОЛ қизиқтиради, ўша йиғилишда Избоскан тумани  Прокурори, ИИБ ва Адлия Бошлиқлари бўлганми, эшитганми ҳокимнинг шу ҲАҚОРАТЛИ сўзларини?

Бу ЖАНОБЛАР эшитган бўлса, нега ЖИМ, ПИСИБ ўтиришган?

Эшитишмаган бўлса, Прокурорга, ИИБ ва Адлия Бошлиқларига етказиб беринглар, кўрайлик МАҲОРАТЛАРИНИ.

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎҚИТУВЧИ ШАЪНИГА ДОҒ ТУШИРГАН-"МАДАНИЯТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР".

"ПРЕЗИДЕНТГА, СИЁСАТИНГГА, ВАЗИРИНГГА, ҲАТТО БУЙРУҒИНГГА ҲАМ" ДЕБ КАЙФ-САФОНИ БОШЛАБ ЮБОРИШИБДИ-КУ.

ХТВнинг 2020 йил 28 майдаги  131-сонли буйруғи билан тасдиқланган "УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ИЧКИ ТАРТИБ ВА ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ"га мувофиқ, таълим муассасаси ҳудуди ва биносида СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР ва ТАМАКИ маҳсулотлари истеъмол қилиш, МАКТАБ ҳудуди ва биносида одоб-аҳлоқ қоидаларига зид, ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИГА алоқаси бўлмаган турли хил ТАДБИРЛАР, яъни ТУҒИЛГАН КУН, ЮБИЛЕЙ ва бошқа ТАДБИРЛАР билан боғлиқ БАЙРАМОНА ДАСТУРХОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАҚИҚЛАНГАН эди!

ВИДЕОДАГИ КАЙФ-САФО НАВОИЙ шаҳридаги 7-мактабда ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ НИШОНЛАНГАН.

ТАДБИРДА ЎҚИТУВЧИЛАР саҳна кўринишлари тайёрлаб, тушунарсиз ҚИЛИҚЛАР билан РАҚСЛАРГА тушишган.

Бу ВИДЕОНИ кейинги сонларида ЎҚИТУВЧИЛАР ШАМПАН ВИНОСИ билан ЎЗЛАРИНИ СИЙЛАШГАН жойлари бор.

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеодаги холат Тошкент вилоятининг Бўка туман Ички Ишлаб Бўлимида ҚИЙНОҚҚА СОЛИНИБ, ВАХШИЙЛАРЧА БЎҒИЛГАН оқибатда ЎЛИБ ҚОЛГАН 36 яшар Фуқаро МАРҲУМ У.С нинг яқинлари туман ИИБга норозилигини билдириб келишган холати экан, албатта бундай холат ўта ачинарлик !!!

Айтишларича Марҳум У.С ни Бўка туман ИИБда ТЕРГОВ пайтида ҚОВУРҒАСИ СИНДИРИЛГАН ва етмаганлар ВАХШИЙЛАРЧА БЎҒИБ ҚИЙНОҚҚА СОЛИНГАН, мана энди ОЛАМДАН КЎЗ ЮМГАН.

МАРҲУМ У.С нинг хозирда ортидан ЧИРҚИРАБ, НОРАСИЙДА, ГУЛДАЙ 4 нафар ФАРЗАНДЛАРИ қолган !!!

Бу ва шунга ўхшаш холатлар айнан Ички Ишлар Вазирлиги ТИЗИМИДА охирги пайтларда кўп учраши жуда хам ачинарли, хамда яқинда бўлиб ўтадиган Президентлик Сайлови олди юз бераётгани эса жуда хам қизиқда, худдики кимлардир атай шундай қилаётганга, уюштираётганга ўхшайдида !!!

Бу Мени шахсий фикрим яна бир нималарни ўйлаб топиб олмелар хурматли МУТАСАДДИЛАР.

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛ, ВА УНИ ХИМОЯ ҚИЛГАН ЎҒЛИ КАЛТАКЛАНДИ!

Биз "Халқ дарди" Жамоасига келган ВИДЕОДА, Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳрида яшовчи ФУҚАРО У.Н.Ахмедова ва уни Ўғли Ж.Ш.Шоимовлар, Ўзидан ТАДБИРКОР ясаб олган ЗЎРАВОН А.А.Мансуров бошчилигида КАЛТАКЛАНГАН!
---------------------------
ҲУРМАТЛИ ХАЛҚ ДАРДИ КАНАЛИ ЖАМОАСИ МЕН ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАҲРИСАБЗ ТУМАН ТОЗА ХУДУД ДУК ФИЛИАЛИДА БЎЛАЁТГАН ЗЎРАВОНЛИК,БЕЗОРИЛИК ВА РАҲБАРЛАРИМИЗ С.СУЮНОВ ВА Б.ЯЗДАНОВЛАР ТОМОНИДАН СУД ҚАРОРЛАРИГА НИСБАТАН БЕПИСАНДЛИК БИЛАН ҚАРАШ ОҚИБАТИДА КЕЛИБ ЧИҚАЁТГАН НИЗОЛАР ВА АДОЛАТСИЗЛИКЛАР ҲАҚИДА СИЗЛАРГА БИЛДИРЯПМАН. СИЗЛАРДАН УШБУ ХОЛАТЛАР ЮЗАСИДАН БИЗГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИШЛАРИНГИЗНИ  ИЛТИМОС ҚИЛИБ СЎРАЙМИЗ.
---------------------------

ЖАНЖАЛНИ ТАМОШО қилиб, шароит яратиб берган Республика ЭКО ҚЎМИТА РАИСИНИ СОБИҚ ЎРИНБОСАРИ ВАЛЛОМАТ И.БОҚИЖОНОВНИ УКАСИ ВАЛЛОМАТ Ш.БОҚИЖОНОВ турган экан, МУШТ КЎТАРГАН ЗЎРАВОН И.БОҚИЖОНОВНИ КУЁВИ А.МАНСУРОВ экан.

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎҚИТУВЧИ ШАЪНИГА ДОҒ ТУШИРГАН-"МАДАНИЯТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР"НИ КАЙФУ-САФОСИНИ 2-ҚИСМИНИ ТАМОШО ҚИЛИНГ.

ХТВнинг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи ва 2023 йил 24 майдаги ЎРҚ-844-сон билан тасдиқлаб
бундай ТАДБИРЛАР қатъиян ТАҚИҚЛАНГАН эдику!

ВИДЕОДАГИ КАЙФ-САФО НАВОИЙ шаҳридаги 7-мактабда ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИДА МАКТАБ ДИРЕКТОРИНИ ЎЗЛАРИ "ШАМПАН ВИНОСИ" УЧУН СТАКАНЛАР БИЛАН ЮГУРГИЛАБ НИШОНЛАШГАНЛИГИ бу қайси МАДАНИЯТ ёки ҚОНУНИМИЗГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ, ДИНИМИЗГАЧИ?

Бизни 5 июнь куни ёритган МАҚОЛАМИЗГА Навоий вилояти ММТБ РАСМИЙ МУНОСАБАТИДА 7-МАКТАБ ДИРЕКТОРИГА НИСБАТАН ЎЗ РЕС МК 132-МОДДА 1-ҚИСМИ 2-БАНДИГА АСОСАН “ЎРТАЧА ОЙЛИК ИШ ХАҚИНИНГ 30 (ЎТТИЗ) % МИҚДОРИДА ИНТИЗОМИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНГАН.

Навоий вилояти ММТБ Бошлиғи ва аввалги МАҚОЛАМИЗГА билиб-билмай МАДДОХЛИК қилаётганлар, энди бу ВИДЕОГА нима дейишади?

Хайронман, бу Ўзларича тараф олаётган ЭРКАКЛАР нима Сизларни АЁЛАРИНГИЗ хам СПИРТНОЙ ИЧИШАДИМИ?

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
САЙЛОВ 2023

Жорий йилнинг 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.

"ЮКСАЛИШ" ҳаракати томонидан ПРЕЗИДЕНТЛИККА номзодларнинг сайловолди дастурлари таҳлил қилиниб, асосий ташаббус ва таклифлари инфографика шаклида тайёрланди.

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz