Депутат Халбоева
73 subscribers
91 photos
25 videos
2 files
101 links
Download Telegram
Forwarded from Dilrabo Khalbaeva
ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқоти
Давлатимиз раҳбари ўз чиқишида ШҲТ мамлакатлари иқтисодиётларининг бир-бирини ўзаро тўлдириб боришдаги афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд салоҳиятни максимал даражада оширишга чақирди. Шу муносабат билан ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқотини бошлаш асосида саноат ва технологик ҳамкорликнинг умумий маконини шакллантиришни таклиф этди. Унинг асосий вазифаси савдо ва божхона тўсиқларини бартараф этишга, кафолатланган ва барқарор ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларини шакллантириш, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босишга қаратилган қўшма дастурларни рағбатлантиришни кўзда тутади. Қолаверса, мазкур вазифа ўзаро сармояларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, уларни биринчи навбатда, инфратузилмани ривожлантириш, рақобатбардош саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасига йўналтириш орқали яратилган савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг барча механизмларини бирлаштириш ва фаоллаштиришдан иборат бўлади. Президентимиз мамлакатларимиз ўртасида кенг кўламли иқтисодий ҳамкорликни таъминлаш ва амалий ҳамжиҳатликнинг аниқ натижаларига эришиш мақсадида Ўзбекистонда ШҲТ минтақаларининг бизнес шериклиги ҳафталигини ўтказиш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро савдони рағбатлантириш мақсадида ШҲТ мамлакатлари Махсус иқтисодий зоналари альянсини тузиш таклифини илгари сурди. Бунинг амалий ифодаси ўлароқ, Президентимиз иштирокчи давлатларни келгуси йилда Самарқандда “Ўзбекистон—ШҲТ” саноат зонаси базасида махсус зоналар администрациялари раҳбарларининг биринчи учрашувини ўтказишга чақирди.
Яна бир чора-тадбир сифатида ҳар йили ШҲТ йирик савдо ярмаркасини ўтказишни, унинг асосида ягона электрон платформа яратишни таклиф этди. ШҲТ саммити якунида эришилган Минтақалараро савдони ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси бунга ёрдам беради.
Шу ўринда яна бир таклифга тўхталиш жоиз. Коронавирус пандемияси ва дунёдаги ишончсизлик, қарама-қаршиликлар саҳнида озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси глобал кун тартибига чиққан. Муаммо ШҲТга аъзодавлатларга ҳам тегишли. Президентимиз тўғри таъкидлаганидек, ташкилот мамлакатлари қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг йирик ишлаб чиқарувчилари, экспорт ва импорт қилувчилари бўлишига қарамасдан, ШҲТ майдончасида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича ҳали жиддий ҳамжиҳатлик йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, бу давлатлар салоҳияти ички бозорларни бошоқли экинлар, чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотлари, асосий озиқ-овқат турлари ҳамда зарур ўғитлар билан мунтазам таъминлаш имконини беради. Бундан ташқари, ШҲТ давлатлари ушбу муаммони глобал даражада ҳал қилишга ҳисса қўша олади. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий тамойиллари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш таклифини ўртага ташлади. Ушбу ҳужжатда мавжуд норматив-ҳуқуқий базани яқинлаштириш, биргаликда тадқиқотлар ўтказиш ва янгиликларни жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутиш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларига, тўғридан-тўғри ўзаро таъминотнинг мувофиқлаштирилган схемаларини шакллантиришга, юқори сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, “яшил” ва экспресс-йўлакларни ташкил этишга жиддий эътибор қаратиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йили Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказишни таклифи илгари сурилдики.Бу ғоянинг амалга ошиши келажакда таъминот занжирлари узилишига йўл қўймаслик, озиқ-овқат инқирози юзага келиши олдини олишга хизмат қилади.

Дилрабо Холбаева,
Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати
#IndependentCommission_uz

⚡️Мустақил комиссия аъзолари Қорақалпоғистонда ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

📑Комиссия томонидан фуқаро мурожаатларини ўрганиш давомида содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган гумонланувчиларнинг иккинчи рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилган эди.

🔊Амалга оширилган ишларнинг амалий натижаси сифатида 2022 йилнинг октябр ойида яна 38 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди

🛡 Жорий йилнинг 13 октябр куни Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 16 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни ҳам 22 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида қўйиб юборилган эди.

👇каналга қўшилинг
@commissionuz

Facebook | Twitter
Forwarded from Dilrabo Khalbaeva
Ҳурматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фаол иштирок этаётган тадбиркорлар, бобо деҳқонлар, миришкор ғаллакор, боғбон-у соҳибкорлар, илғор пиллакорлар, фермер, аграр соҳа вакиллари! Сизларни “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!
Машаққатли, шу билан бирга маъсулиятли касбингизга ҳамиша улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин. Халқимиз равнақи йўлидаь ҳеч ҳам чарчаманг. Қишлоқ хўжалигида улкан марраларни забт этишда зафарлар ёр бўлсин. Яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин!

Олий Мажлис Конунчилик Палатаси депутати Д.Ж Халбоева
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. 

Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
_______

❗️Началось очередное заседание Олий Мажлиса Республики Узбекистан.

Заседание транслируется в прямом эфире на YouTube-канале Законодательной палаты.
Ассалому алайкум!
Ассамблея МС открывает двери

За последние годы наш национальный парламент стал активным участником правовых демократических реформ, социально-экономического прогресса и внешней политики, реализуемых под руководством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

🔻УзА - https://uza.uz/posts/704518
#Муносабат

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Марказий Осиё учун янги сиёсий имкониятлар эшигини очади


Батафсил: https://uza.uz/posts/704396

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон туризми: Янги босқичга қадам.

2025 йил 9 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва инвестиция масалаларига бағишланган йиғилишда мамлакатнинг ушбу соҳадаги устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон туризми жиддий ўсишни бошдан кечирмоқда. Туризм экспорти 3,5 миллиард долларга етди, 10 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. Меҳмонхона ўринлари 130 мингдан ошди, яна 30 минг ўрин қўшилиши режалаштирилган.

Президент ҳудудий туризмни ривожлантиришни алоҳида таъкидлаб, ҳар бир туманнинг салоҳиятига мос равишда этно, агро, тиббий, қишки ва зиёрат туризмига ихтисослаштиришни буюрди. Масалан, Сариосиё тумани қишки туризм учун катта имкониятларга эга бўлиб, 200 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилиши мумкин.

Турфирмалар учун рухсатномаларни 10 кунда олиш имкони яратилади. Электрон виза, чипта, ва кириш-чиқишни ҳисоблайдиган ягона туристик карта жорий этилади. Маданий мерос объектларини ижарага бериш фаоллаштирилади — жорий йилда 400 та объект тадбиркорларга топширилади.

Туризмни тарғиб қилиш халқаро миқёсда ҳам кучаймоқда — BBC, Euronews каби платформалар орқали реклама ишлари амалга оширилаяпти. Польша ва Хитойдан келаётган сайёҳлар сони бир неча баравар ошди. Саёҳатчилар оқимини янада кенгайтириш учун 30 кунлик визасиз режим, янги авиақатновлар ва “Умра плюс” дастури йўлга қўйилмоқда.

Инфратузилма билан бирга кадрлар тайёрлашга ҳам эътибор қаратилмоқда — 500 нафар талаба хорижда туризм бўйича амалиёт ўтайди. Ёшлар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” лойиҳаси йўлга қўйилиб, ҳар ой “оилавий саёҳат кунлари” белгиланди.

Президент йиғилишда жорий йилда 15 миллион туристни жалб этиш, 4 миллиард долларлик экспортга эришиш ва 50 минг янги иш ўрни яратиш вазифасини қўйди. Халқаро форумлар, инвесторлар кунлари, IPO ва евробонд орқали сармоя жалб қилиш ишлари ҳам шу мақсадларга хизмат қилади.

Умуман олганда, туризм Ўзбекистон иқтисодиётининг драйвер соҳасига айланиб бормоқда. Бу жараёнда давлат, хусусий сектор ва жамоатчилик биргаликда ишлаши ҳал қилувчи аҳамият касб этади.