Vohobjon Rajapov 🇺🇿
336 subscribers
4.11K photos
218 videos
2 files
759 links
Rajapov Vohobjon Turajonovich
Download Telegram
Ҳурматли таълим тизимига бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар!

Халқ таълими вазирлиги фуқаролар мурожаатларини ўрганишни ўзининг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида белгилаб олган. Ижтимоий тармоқлардаги вазирликнинг расмий саҳифалари орқали тизимга оид мурожаатларни имкон борича кузатиб боришга ва зарур ҳолларда уларни тезкор йўналтириб, жамоамиз билан уларни ўрганиб ечимини топишга ҳаракат қиламиз. Мактабларимизда таълим сифатини ошириш юзасидан берилаётган таклифларингиз, тизимдаги муаммо ва камчиликлар юзасидан билдирилаётган фикрларингиз тизим раҳбари сифатида мен учун жуда ҳам муҳим.

Аксарият мурожаатларнинг тагида "Бизнинг ҳам мактабимизга ташриф буюринг" деган изоҳларни ўқиб хурсанд бўламан. Масалан, Фарғона вилояти, Сӯх туманидаги 2-мактаб ӯқитувчиси Санжар Ҳисомов, Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидан ўқитувчимиз Рустам Мамиров мактаблар шароити билан танишиб, кадрлар салоҳиятини баҳолашни, Улуғбек Мамуров Учкўприк туманидаги мактабни назоратга олишни, Тошкент вилояти, Оққўрғон туманидан Моҳира Мустаева мактаб шароитини яхшилашни, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги мактаб шароитини яхшилашни сўраб Чарос Тохировна мурожаат қилган. Бундай мурожаатлар сони кўп.

Айримлар нега фақат яхши мактабга борасиз, ёмон мактабга ҳам келинг, деб ёзишади. Шу ўринда ҳудудларга борганда асосан муаммоли мактабларни ўрганишга эътибор қаратишимизни айтиб ўтмоқчиман. Ҳудуд раҳбарлари танлаган мактабларга имкон қадар бормасликка ҳаракат қилсак-да, айрим ҳолларда улар танлаган мактабларга боришимизни ҳам инкор этмайман. Шундай вазиятлар бўладики, умуман ҳеч кимга айтмай, йўлимда учраган мактабга ёлғиз кириб чиқаман, бунда ҳатто мактаб раҳбарлари ҳам борганимни билмайди ва борганим ҳеч қаерда ёритилмайди.

Халқ таълими тизимида 10 мингдан ортиқ мактаб бор, қани эди ҳар бирига бирданига боришнинг, ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларни бирваракайига ҳал қилишнинг имкони бўлса. Шу мақсадда вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳам соҳага оид барча муаммоларини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш мақсадида ташкил қилинганлигини ва бу Кенгашлар ҳар бир вилоятда тузилишини айтиб ўтмоқчимиз.

Дарвоқе, Халқ таълими вазирлиги барча ҳудуд раҳбарларини замонавий Таълим лидерлари қилишни мақсад қилган. Шу муносабат билан уларга юртимизнинг кўзга кўринган лидер раҳбарлари томонидан замонавий авлодни тарбиялашда замонавий бошқарув тизимини ўргатиш мақсадида мутлақо янги шаклда тренинг ташкил қилдик. Ишонаманки, 3 кун ичида ҳудудий раҳбарларимизнинг раҳбарлик тизимидаги дунёқарашлари ўзгариб, таълим тизимидаги бошқарувга янгича “ҳаво” кириб боради ва улар ўз ўрнида мактаб раҳбарларига ўрганганларини етказиб, тизимдаги бошқарувда ижобий ўзгариш юзага келади.

Ҳурматли устозлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари! Яна бир бор юборилган таклиф-мулоҳазаларингизнинг бирортаси эътибордан четда қолмаслигини билдирган ҳолда ҳар бирингизга таълим тизимига бефарқ эмаслигингиз учун миннатдорлигимни билдириб ўтмоқчиман.
Таълим тизимининг барча поғоналарида ўқишга интилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга шароит яратамиз” – Президент.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинади.

Дастур доирасида пойтахтда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади. Жойларда унинг техникумлари ҳам очилади.

Шунингдек, айни пайтда аёлларимиз улуши паст бўлган аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМларда хотин-қиз талабалар улуши ҳозирги 24 фоиздан 40 фоизгача етказилади.

Бунинг учун ҳар йили хотин-қизларнинг талаба бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.

"Бу имконият ҳали бизнинг тарихимизда умуман бўлмаган", деди давлатимиз раҳбари.
Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар:

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);

- ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;

- ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

- ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;

- докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
МАКТАБЛАРДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бугунги кунда ёш авлодга сифатли таълим бериш билан бир қаторда уларга ўзбекона қадриятлар остида муносиб тарбия бериш ҳам муҳим масалага айланмоқда.

Жорий йилнинг 4 март куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармасида барча умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида мазкур масалаларга бағишланган вебинар бўлиб ўтди.

Вебинарда Халқ таълими вазири ўринбосари Вахобжон Ражабов томонидан вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, ўқувчиларнинг дарс машғулотларига ўз вақтида қатнашишларини назоратга олган ҳолда манзилли иш ташкил этиш бўйича керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Forwarded from Rajapov Vоhobjon
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ХЎЖАОБОД ТУМАНИДАГИ МАХСУС МАКТАБЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан юртимиз эгалари бўлмиш ёшларга имкониятидан қатъий-назар сифатли таълим бериш йўлида бир қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Жорий йилнинг 4 март куни Халқ таълими вазири ўринбосари Вахобжон Ражабов имконияти чекланган болалар таълимини сифат жиҳатдан янада такомиллаштириш ва уларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида янгича кўриниш касб этаётган Хўжаобод туманидаги 17-кар болалар давлат таълим муассасаси ва Заиф эшитувчи болалар мактаб интернатларида бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Вазир ўринбосари томонидан мазкур таълим муассаларини нафақат янгича кўринишида, балки улардаги жиҳозлаш ишларида ҳам ўқувчи-ёшларга янада қулайликлар яратиш борасида керакли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Хабарингиз бор, Халқ таълими вазири ўринбосари Вахобжон Ражабов Андижон вилоятидаги таълим муассасаларини атрофлича кўздан кечириш мақсадида вилоятимиздаги таълим муассасаларида бўлмоқда.

Жорий йилнинг 4 март куни вазир ўринбосари Асака туманидаги 16-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида бўлиб, муассаса тарбияланувчиларига яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Қайд этиш жоизки ушбу таълим муассасаси тарбияланувчилари кўзи ожиз болалар футбол жамоаси, театр труппаси ва ўз мусиқий ансамблига эга бўлиб вилоят тадбирларида фаол иштирок этадилар.
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ УЧҚЎРҒОНДА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Учқўрғон туман ҳокимлигида маҳалладаги ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштиришда ёшлар етакчиларининг фаолияти, масъул ташкилотларнинг вазифаларини режали амалга оширишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, тумандаги 64 нафар ёшлар етакчилари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш борасида сўз юритилиб, туманда амалга оширилаётган ишлар слайдлар орқали батафсил кўрсатиб берилди. Келгусида ёшлар етакчилари томонидан амалга ошириши лозим бўлган ишлар механизми тушунтирилиб, бу борада мутасаддиларга вазифалар белгиланди.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати