#Тадбир
“МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП!”
Марғилон шаҳрида ёшларни фаоллик ва ташаббускорликка чорловчи маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки кайфиятда ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан бугун ҳам 1-сектор ҳудудидаги “Милтиқсоз” маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳаллада дув-дув гап” шиори остида ҳуддудаги уюшмаган ёшлар иштирокида кенг қамровли тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ёшлар ўртасида маданият ва санъатни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳамда маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган форум “Соғлом ҳаёт сари беш минг қадам” шиори остида соғломлаштириш тадбири билан бошланди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари шаҳардаги “Баркамол авлод болалар маркази” ҳудудида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажардилар.
Ҳарбийларнинг қурол-аслаҳалари кўргазмалари намойиши, айниқса жанговор чиқишлари ҳарбий хизматда бўлиш истагидаги ёшлар юрагида иштиёқ чўғини янада алангалатиб юборди.
Тадбир дастури доирасида шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлари ўртасида “Маҳалламиз пахлавонлари” шиори остида спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка, стол тенниси турлари, шунингдек, тош кўтариш, арқон тортиш ўйинлари ва бошқа соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.
Ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда уларда китобхонлик фазилатларини шакллантириш мақсадида шаҳардаги Рақамли технологиялар марказида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам ўтказилди. Ушбу билимлар беллашувида Милтиқсоз маҳалла фуқаролар йиғини уюшмаган ёшларидан таркиб топган 7 та жамоа ўзларининг турли соҳлалардаги билим ва маҳоратларини яна бир карра синовдан ўтказдилар.
Шаҳардаги Мусиқали мақом театрида тадбирнинг якуний гала-концерти намойиш этилди. Унда тадбир доирасида ўтказилган ўндан ортиқ танлов ғолиблари шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Шаҳар Маданият марказининг хушовоз санъаткорлари ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар ҳамда жозибали рақслар йиғилганларга кўнглига хушнудлик улашди.

Ҳурматли таълим тизимига бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар!
Халқ таълими вазирлиги фуқаролар мурожаатларини ўрганишни ўзининг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида белгилаб олган. Ижтимоий тармоқлардаги вазирликнинг расмий саҳифалари орқали тизимга оид мурожаатларни имкон борича кузатиб боришга ва зарур ҳолларда уларни тезкор йўналтириб, жамоамиз билан уларни ўрганиб ечимини топишга ҳаракат қиламиз. Мактабларимизда таълим сифатини ошириш юзасидан берилаётган таклифларингиз, тизимдаги муаммо ва камчиликлар юзасидан билдирилаётган фикрларингиз тизим раҳбари сифатида мен учун жуда ҳам муҳим.
Аксарият мурожаатларнинг тагида "Бизнинг ҳам мактабимизга ташриф буюринг" деган изоҳларни ўқиб хурсанд бўламан. Масалан, Фарғона вилояти, Сӯх туманидаги 2-мактаб ӯқитувчиси Санжар Ҳисомов, Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидан ўқитувчимиз Рустам Мамиров мактаблар шароити билан танишиб, кадрлар салоҳиятини баҳолашни, Улуғбек Мамуров Учкўприк туманидаги мактабни назоратга олишни, Тошкент вилояти, Оққўрғон туманидан Моҳира Мустаева мактаб шароитини яхшилашни, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги мактаб шароитини яхшилашни сўраб Чарос Тохировна мурожаат қилган. Бундай мурожаатлар сони кўп.
Айримлар нега фақат яхши мактабга борасиз, ёмон мактабга ҳам келинг, деб ёзишади. Шу ўринда ҳудудларга борганда асосан муаммоли мактабларни ўрганишга эътибор қаратишимизни айтиб ўтмоқчиман. Ҳудуд раҳбарлари танлаган мактабларга имкон қадар бормасликка ҳаракат қилсак-да, айрим ҳолларда улар танлаган мактабларга боришимизни ҳам инкор этмайман. Шундай вазиятлар бўладики, умуман ҳеч кимга айтмай, йўлимда учраган мактабга ёлғиз кириб чиқаман, бунда ҳатто мактаб раҳбарлари ҳам борганимни билмайди ва борганим ҳеч қаерда ёритилмайди.
Халқ таълими тизимида 10 мингдан ортиқ мактаб бор, қани эди ҳар бирига бирданига боришнинг, ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларни бирваракайига ҳал қилишнинг имкони бўлса. Шу мақсадда вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳам соҳага оид барча муаммоларини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш мақсадида ташкил қилинганлигини ва бу Кенгашлар ҳар бир вилоятда тузилишини айтиб ўтмоқчимиз.
Дарвоқе, Халқ таълими вазирлиги барча ҳудуд раҳбарларини замонавий Таълим лидерлари қилишни мақсад қилган. Шу муносабат билан уларга юртимизнинг кўзга кўринган лидер раҳбарлари томонидан замонавий авлодни тарбиялашда замонавий бошқарув тизимини ўргатиш мақсадида мутлақо янги шаклда тренинг ташкил қилдик. Ишонаманки, 3 кун ичида ҳудудий раҳбарларимизнинг раҳбарлик тизимидаги дунёқарашлари ўзгариб, таълим тизимидаги бошқарувга янгича “ҳаво” кириб боради ва улар ўз ўрнида мактаб раҳбарларига ўрганганларини етказиб, тизимдаги бошқарувда ижобий ўзгариш юзага келади.
Ҳурматли устозлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари! Яна бир бор юборилган таклиф-мулоҳазаларингизнинг бирортаси эътибордан четда қолмаслигини билдирган ҳолда ҳар бирингизга таълим тизимига бефарқ эмаслигингиз учун миннатдорлигимни билдириб ўтмоқчиман.

“Таълим тизимининг барча поғоналарида ўқишга интилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга шароит яратамиз” – Президент.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинади.
Дастур доирасида пойтахтда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади. Жойларда унинг техникумлари ҳам очилади.
Шунингдек, айни пайтда аёлларимиз улуши паст бўлган аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМларда хотин-қиз талабалар улуши ҳозирги 24 фоиздан 40 фоизгача етказилади.
Бунинг учун ҳар йили хотин-қизларнинг талаба бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.
Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.
"Бу имконият ҳали бизнинг тарихимизда умуман бўлмаган", деди давлатимиз раҳбари.

Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар:
Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);
- ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;
- ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;
- ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;
- докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати