Vohobjon Rajapov 🇺🇿
344 subscribers
4.1K photos
217 videos
2 files
759 links
Rajapov Vohobjon Turajonovich
Download Telegram
Forwarded from Ozod Raxmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги Гёте Институти билан ҳамкорликда Халқ таълими тизимидаги педагоглар ва психологлар ўқитилмоқда
Forwarded from Sherzod Shermatov
Mustaqilligimizning 30 yillik bayramiga yoshlarimiz eng nufuzli xalqaro fan olimpiadalarida mamlakatimiz hayotidagi ushbu qisqa davrdagi eng yaxshi natijani sovg'a qilishdi. Ularni va ustozlarini taqdirlash jarayonidan jonli efirni kuzating https://bit.ly/3mgaRYB

Prezidentimiz qaroriga ko'ra oltin medal sohibiga 122 mln so'm, uning ustoziga 110 mln so'm mukofot beriladi.

Tadbirni tashkil etishga yordam bergan Yoshlar ishlari agentligiga minnatdorchilik bildiramiz.
Сиз фарзандингизни янги ўқув йилида анъанавий шаклда таълим олишига тайёрмисиз? // Готовы ли Вы, что бы Ваш ребёнок обучался в традиционной форме обучения?
Anonymous Poll
71%
Ҳа, тайёрман, анъанавий таълим олади | Да, готов к традиционному обучению
20%
Йўқ, пандемиядан хавотирдаман | Нет, опасаюсь пандемии
9%
Ҳали бир қарорга келмадим | Ещё не пришёл к единому выводу
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
——
Состоялось очередное заседание Национальной комиссии по противодействию торговле людьми и принудительному труду

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter
Forwarded from Ozod Raxmonov
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ВА ГЁТЕ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН 30 НАФАР ПЕДАГОГЛАР ВА ПСИХОЛОГЛАР ЎҚИТИЛДИ

“Ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш жараёнида немис тилининг аҳамияти” лойиҳаси доирасида халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган 30 нафар педагоглар ва психологлар учун жорий йилнинг 16-20 август кунлари ташкил этилган семинар-тренинг якунланди ва Халқ таълим вазири ўринбосари иштирокчиларга сертификат ҳамда немис тилидан китоблар тўпламини топширди.
Forwarded from Ruzibek Turayev
“ZAMIN” Халқаро жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Республикамиздаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларнинг ўқувчилари ҳамда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги информация технологияларига ихтисослаштирилган мактабида “Raqamli avlod IT oromgohi” фаолияти йўлга қўйилди.
24 август куни мазкур оромгоҳнинг очилиш маросими ташкил қилиниб, болалар ихтисослаштирилан мактаб ҳаёти ва оромгоҳнинг мақсади билан таништирилди.
Оромгоҳ жорий йилнинг 30 августига қадар давом этиши белгиланган бўлиб, бунда ўқувчилар ахборот технологиялари соҳасидаги билимларини оширишлари билан бир қаторда уларни пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштиришлари режалаштирилган.
Forwarded from Ruzibek Turayev
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, “ZAMIN” Халқаро жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи қошидаги "Меҳрли қўллар" Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази томонидан жорий йилнинг 16 август куни ўз фаолиятини бошлаган республикмиздаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар сурдо педагогларнинг имо-ишора тили бўйича малакасини ошириш курслари юқори савияда давом этмоқда.
Малака оширишга жалб этилган педагоглар ушбу курслар давомида имо-ишора тилининг нозик жиҳатлари ва эшитиш қобилияти заиф ўқувчилар психологияси борасидаги ўз билимларини янада ошириш билан бир қаторда, ўқишни тугатганларидан сўнг ишлаётиган муассасаларидаги ўз ҳамкасблари орасида каскад усулида амалий машғулотлар ташкиллаштириб, имо-ишора тили асосларини биладиган ўқитувчилар сонини оширишга муносиб ҳисса қўшадилар.
Мазкур ўқув курслари жорий йилнинг 29 август кунига қадар давом этади.