Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Халқ таълими вазирлиги ва Касаба уюшмалари Федерацияси ўтказаётган танловнинг Республика босқичига йўл олган ғолиблар билан танишинг!
Халқ таълими вазирлиги ва Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати Республика кўрик-танловини ўтказиш белгиланган.
Июль ойида кўрик-танловнинг математика, физика, кимё, биология, инглиз тили, информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича ҳудудий босқичлари бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда жами 90 нафар ғолиб Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ҳар бир фан бўйича 1-ўрин соҳиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати кўкрак нишони ва 30 млн. сўм, 2-ўрин 20 млн. сўм, 3-ўрин 10 млн. сўм пул мукофотлари, эсдалик совғалар ва диплом билан тақдирланадилар.
Танловнинг финал босқичи сентябрь-октябрь ойларида, тақдирлаш маросими 11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни арафасида бўлиб ўтади.

#Хушхабар
5 ЙИЛДА ИЛК БОР ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ ҒОЛИБ БЎЛДИ
Энг нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи 62-Халқаро Математика олимпиадаси (IМО) натижалари эълон қилинди.
Якуний натижаларга кўра,
Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси кумуш медаль;
Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медални қўлга киритди.
Шунингдек Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди.
Бу йилги олимпиада 14-24 июль кунлари Россия Федерацияси томонидан ташкиллаштирилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчилар иштирок этди.
Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини муборакбод этади!
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ўзбекистонлик ўқувчилар нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро биология, физика ҳамда кимё олимпиадаларида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Олимпиада ғолиблари қандай рағбатлантирилиши ҳақида

#ХУШХАБАР
32-ХАЛҚАРО БИОЛОГИЯ ОЛИМПИАДАСИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИЛАР 2 ТА ОЛТИН ВА БИТТА КУМУШ МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Аввал хабар берганимиздек, айни дамда ўқувчиларимиз нуфузли халқаро олимпиадаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Яқинда 32-Халқаро Биология олимпиадаси (IBО) натижалари эълон қилинди.
Ушбу халқаро биология олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 та кумуш медалларини қўлга киритди:
🥇Ҳумоюн Норбеков -ЖДПИ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси- олтин медал;
🥇Азиза Абдувалиева -ТПТИ академик лицейи 1-босқич ўқувчиси-олтин медал;
🥈Ёрқинбек Турдибоев -Навоий вилояти 11-ИДУМ ўқувчиси-кумуш медал.
Олимпиада 18-23 июл кунлари Португалия давлати томонидан ташкил этилиб, унда дунёнинг 76 давлатидан 304 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.
Аввалроқ ўқувчиларимизнинг Халқаро математика олимпиадаси ҳақида хабар бергандик.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sherzod Shermatov
Спорт соҳасидаги Токиода ўтаётган олимпиада сингари, фанлар бўйича 3 та энг нуфузли халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон ёшлари ўтган йилги натижаларига нисбатан 2 баробар кўп медалга сазовор бўлишгани бугун Президентимиз туғилган кунларига ўзига хос совға бўлди
Президентимиз Қарори билан вазирликда Халқаро олимпиадалар бўйича янги Департамент тузилиб, бундай нуфузли олимпиадаларга тизимли тайёрланиш имконияти кенгайди, Фанлар Академияси ва барча бошқа таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ҳамкорлиги йўлга қўйилди ҳамда терма жамоани яхшироқ тайёрлаш учун чет элдан алоҳида тренерлар жалб этилиши имконияти пайдо бўлди.
Қарорга кўра Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари қуйидаги мукофот пулларига эга бўладилар:
- олтин медаль соҳибига – 122 млн. сўм, ўқитувчисига – 110 млн. сўм;
- кумуш медаль соҳибига – 73 млн. сўм, ўқитувчисига – 61 млн. сўм;
- бронза медаль соҳибига – 49 млн. сўм, ўқитувчисига – 36 млн. сўм.

Forwarded from UzA | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
#Долзарб
БЕШ ЙИЛ СТАЖГА ЭГА БЎЛГАН ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР ҲАМ СУҲБАТ АСОСИДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИМИ?
Яқинда 5 йил иш стажига эга ходимларини 2021-2022 ўқув йилида давлат ОТМларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати тасдиқланганди.
Бу сафар мазкур рўйхатга Халқ таълими вазирлиги ҳам киритилди. Лекин шу ерда бироз тушунмовчиликлар юзага келди. Яъни бу имтиёз ўқитувчиларгами, ёки халқ таълими тизимидаги бухгалтер ва иқтисодчиларга бериладими деган савол кўпчиликни ўйлантириб қўйди.
Беш йил иш стажга эга ходимларга 2021-2022 ўқув йилида давлат ОТМларида ўқиш учун имтиёз берилиши ҳақидаги хабар расман тасдиқлангандан сўнг, жуда кўплаб ижтимоий тармоқларда, ҳусусан бизнинг каналда ҳам, мазкур имтиёзлар ўқитувчиларга ҳам тадбиқ этилиши мумкинлиги тўғрисида пост жойлаб юборилди.
Шундан сўнг каналимиз кузатувчиларидан бири Авазбек Узақов биз билан алоқага чиқиб, ушбу маълумот бироз нотўғри талқин қилинганлигини, яъни қабул қилинган норматив ҳужжатда фақат иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқаролар назарда тутилганлигини, шу сабабли мазкур масалага тўлиқ ойдинлик киритиб беришимизни сўраганди.
Шундан сўнг биз ушбу муаммоли вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида бир нечта масъуллар билан, ҳусусан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳам боғландик. Ва бу масалага тўлиқ ойдинлик киритдик.
❕Суриштирувимиз натижаларига кўра, беш йил иш стажга эга ходимларга 2021-2022 ўқув йилида давлат ОТМларида ўқиш учун бериладиган имтиёз ўқитувчиларга эмас, балки халқ таълими тизимидаги бухгалтер ва иқтисодчиларга берилиши маълум бўлди.
Эътибор берган бўлсангиз, расман тасдиқланган норматив ҳужжатнинг сарлавҳасида ҳам «Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил ишлаган фуқаролар...» деган жумла ёзилган. Рўйхатда Халқ таълими вазирлиги ҳам қайд этилганлиги сабабли буни кўпчилик ўқитувчиларга тадбиқ этилади деган хулосага келиб қолган.
❗️Демак, олий таълимда ўқиш учун бериладиган имтиёзлар ўқитувчиларга эмас, балки халқ таълими тизимининг иқтисодий йўналишларида ишловчи бухгалтер ва иқтисодчиларигагина берилади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов халқ таълими тизимида ишлаётган ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун бу йил сиртқи таълим учун алоҳида квоталар ажратилиши режалаштирилмаган дея маълум қилганди.
Бизнинг канал
👇👇👇
Xalq ta'limi Info

‼️ DIQQAT TANLOV!!!
O‘zbekistonda nechta millat vakillari istiqomat qiladi?
O‘zbekistonlik qaysi millat vakili Mustaqil O‘zbekiston uchun olimpiada o‘yinlaridagi birinchi oltin medalni olib kelgan?
Qaysi tojik olimiga bag‘ishlab respublikaning qator shaharlarida yirik ko‘chalar nomlangan?
Shu kabi savollarga javoblarni bilasizmi?
UNDA BU XABAR AYNAN SIZ UCHUN.
Xalq ta’limi vazirligi 30-iyul – “Xalqlar do‘stligi kuni”ga bag‘ishlab “Biz o‘zbekistonlikmiz” onlayn viktorinasini o'
‼️Shaxsiy telegram akkauntida telefon raqami va foydalanuvchining ismi (username/имя пользователя) ko‘rsatilmagan Viktorina ishtirokchilarining savolnoma natijalari qabul qilinmaydi.
O‘ZINGIZNI SINAB KO‘RING VA SOVG‘ALARDAN BIRINI QO‘LGA KIRITING!
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
O‘zbekistonda nechta millat vakillari istiqomat qiladi?
O‘zbekistonlik qaysi millat vakili Mustaqil O‘zbekiston uchun olimpiada o‘yinlaridagi birinchi oltin medalni olib kelgan?
Qaysi tojik olimiga bag‘ishlab respublikaning qator shaharlarida yirik ko‘chalar nomlangan?
Shu kabi savollarga javoblarni bilasizmi?
UNDA BU XABAR AYNAN SIZ UCHUN.
Xalq ta’limi vazirligi 30-iyul – “Xalqlar do‘stligi kuni”ga bag‘ishlab “Biz o‘zbekistonlikmiz” onlayn viktorinasini o'
tkazmoqda.
Viktorina 30-iyul kuni soat 11:00dan 12:00ga qadar telegram ijtimoiy tarmog‘ining “quiz bot”i orqali o‘tkaziladi, unda 18 yoshgacha bo‘lgan yoshlar ishtirok etishi mumkin.
Viktorina g‘oliblari:
1-o‘rin uchun – televizor 📺;
2-o‘rin uchun – planshet 📱;
3-o‘rin uchun – smart-soat ⌚️ bilan taqdirlanadilar.
Viktorina «quiz bot» havolasi 30-iyul kuni soat 11:00da Xalq ta
'limi vazirligining telegram (@uzedu) kanali orqali e`lon qilinadi. ‼️Shaxsiy telegram akkauntida telefon raqami va foydalanuvchining ismi (username/имя пользователя) ko‘rsatilmagan Viktorina ishtirokchilarining savolnoma natijalari qabul qilinmaydi.
O‘ZINGIZNI SINAB KO‘RING VA SOVG‘ALARDAN BIRINI QO‘LGA KIRITING!
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
ВНИМАНИЕ КОНКУРС!!!
Представители скольких национальностей и народностей проживают в Узбекистане?
Представителем какой национальности является спортсменка, завоевавшая для Независимого Узбекистана первую олимпийскую медаль?
В честь какого таджикского ученого названы улицы в ряде городов Узбекистана?
Если вы знаете ответы на эти вопросы, то следующая новость специально для Вас!
Министерство народного образования в честь “Днем дружбы народов", проводимого 30 июля, проводит онлайн викторину “Мы узбекистанцы”.
Викторина будет проводиться посредством “quiz bot” социальной сети телеграмм 30 июля с 11:00 до 12:00, в которой могут принять участие лица до 18 лет.
Победители будут награждены:
1 место – Телевизор 📺;
2 место – Планшет📱;
3 место – Смарт часы ⌚️
Ссылка на «quiz bot» Викторины будет объявлена 30 июля в 11:00 ч. на официальном телеграмм канале Министерства народного образования (@uzedu). Результаты участников без имени пользователя (username/имя пользователя) и телефонного номера в телеграмм аккаунте не будут засчитываться.

Forwarded from Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY (MARDON)
Telegraph
НАМАНГАНДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОКИДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Вилоят халқ таълими бошқармасида Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов иштирокида фуқароларнинг қабули ташкил этилди. Қабул жараёнларида халқ таълими тизимига оид масалалар, фуқароларнинг соҳага оид мурожаатларига асосий эътибор қаратилди. Тўрақўрғон…
Forwarded from Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
ЎҚИТУВЧИЛАРДАН ТИББИЙ КЎРИК УЧУН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИНИШИ ТЎҒРИМИ?
Тиббий кўрикдан ўтиш муаммоси хар йили кўтарилади. Эски муаммолар яна бошланди. Кўпчилик ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш педагог ходимлар учун пуллик ёки бепуллиги, пуллик бўлган тақдирда ҳамма жойда тўлов бир хил эмаслиги, ундан ташқари тиббий кўрикдан ўтиш учун бораётганлардан кўрикдан ўтиш жараёнида ишлатиладиган анжомлардан тортиб ҳаттоки, тиббиёт перчаткасигача талаб қилинаётганлиги ҳақида шикоятлар келиб тушмоқда.
❕Ҳўш аслида бу ҳусусида қонунчиликда нима дейилган:
Меҳнат кодексининг 214-моддасида иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт бўлган ходимлар рўйхати кўрсатилган (бу рўйхатга ўқитувчилар ҳам киради) ҳамда тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгиланган.
Эътибор берган бўлсангиз, МКнинг 214-моддасига биноан тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилиши мумкин эмас, шунингдек “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланиши белгилаб берилган.
Амалда эса, ўқитувчилар ёки иш берувчи ўз ҳисобидан мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиши керак бўлган бошқа ходимлардан ҳалигача тиббий кўрик учун пул олинади. Чунки, Молия бўлимлари бюджет ташкилотлари сметасига мажбурий тиббий кўриклар учун ҳеч қандай пул ажратмайди.
Бу масалани ижобий ҳал этиш учун блогер, ўқитувчи Исроил Тилабоев жуда кўп маротаба ҳаракат қилди. И.Тилабоев ўтган йили Президент порталига, бешта вазирлик ва Республика касаба уюшмалари Федерациясига Ўзбекистон бўйича ўқитувчилар учун тиббий кўрикларни бепул қилишларини сўраб хат ёзганди. Шундан сўнг И.Тилаббоев яшайдиган тумандаги тиббиёт бўлимига жами 26 миллиондан ортиқ сумма тиббий кўрик учун ўтказиб берилганди. Лекин, И.Тилабоев ўшанда тиббий кўрикни бутун Республика бўйича бепул бўлишини сўраб хат ёзганди.
Ундан ташқари, Фарғона вилояти, Учкўприк туманидаги 6 нафар ўқитувчилар ҳам тиббий кўрик масаласида судда ҳам ютиб чиқишиб, ижобий натижага эришганди. Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, демак ўқитувчилар учун тиббий кўрикдан ўтиш мутлақо бепул амалга оширилиши керак. Буни суд ҳам қарор билан тасдиқлаб турибди.
Муаммо эса, ўқитувчилар тиббий кўриги Республика бўйича бепул амалга оширилши ҳалигача белгилаб қўйилмаганлигида. Энди тиббий кўрик масаласини ижобий ҳал этишни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Республика касаба уюшмалари Федерацияси ёки бўлмаса Халқ таълими вазирлиги ўз зиммасига олиши керак. Бу масала вазирликларнинг ўзаро келишувлари асосида амалга оширилмас экан, ўқитувчилардан тиббий кўрик учун яна пул талаб қилинаверади.
P.S: Ўқитувчилар учун автокредит, узоқ муддатга имтиёли уй-жойлар ёки бўлмаса, қанақадир қўшимча имтиёзлар сўралмаяпти. Шундай экан ҳеч бўлмаса, шу тиббий кўрикни бепул қилинишини таъминлаб берайлик.

Халқаро кимё олимпиадасида ўқувчиларимиз 1 та олтин 3 та бронза медалини қўлга киритди
2021 йил 25 июль – 2 август кунлари Япония давлати томонидан ташкил этилган 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) дунёнинг 65 давлатидан 260 нафар ўқувчилар қатнашди.
Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, 1 та олтин ҳамда 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) ғолиб бўлган ўқувчиларимиз:
🥇 Собиржон Aманов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси, олтин медаль;
🥉 Фирдавс Собиров - Бухоро шаҳар 35-умумтаълим мактаби ўқувчиси, бронза медаль;
🥉 Дурдона Мухторхўжаева – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;
🥉 Икромиддин Боймаҳаммадов – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;
Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!
👉 Халқаро Олимпиада ғолиблари қандай рағбатлантирилиши ҳақида

Forwarded from J. MOMINKULOV
Ассалому алейкум ҳурматли ҳамкасблар!
Эртага, 2021 йил 5 август соат 17.00да
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари У.У.Шарифходжаев бошчилигида ZOOM дастури ҳамда онлайн трансляция орқали “МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ВА ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ" мавзусига бағишланган ОЧИҚ МУЛОҚОТ ўтказилишини эслатиб ўтамиз!
Шу муносабат билан, барча ҳудудий халқ таълими бошқармалари, туман(шаҳар) бўлимлари раҳбарлари, ҳудудий малака ошириш марказлари ҳамда барча мактаб директорларини ушбу тадбирда фаол иштирок этишлари сўралади!
Мактаб директорлари ОЧИҚ МУЛОҚОТДА Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси (онлайн трансляция) орқали иштирок этишлари лозим!
Барчани ОЧИҚ МУЛОҚОТга таклиф қиламиз!

Ушбу ҲАВОЛА фақат ҳудудий халқ таҳлими бошқарма ва бўлимлари учун.
Вақти: 2021 йил 5 август соат 17:00
Zoom конференциясига уланиш
https://us02web.zoom.us/j/88940979687?pwd=OU4wMTc2VUlRVnBSQzZPYnVtUUZPQT09
Конференция идентификатори: 889 4097 9687
Код: 273742

Zoom Video
Join our Cloud HD Video Meeting
Zoom is the leader in modern enterprise video communications, with an easy, reliable cloud platform for video and audio conferencing, chat, and webinars across mobile, desktop, and room systems. Zoom Rooms is the original software-based conference room solution…