Vohobjon Rajapov 🇺🇿
351 subscribers
4.06K photos
215 videos
2 files
756 links
Rajapov Vohobjon Turajonovich
Download Telegram
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди
——
Состоялось заседание Рабочей группы Комитета по вопросам науки, образования и здравоохранения

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Етим болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид қонунчилик такомиллаштирилади
#19july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qo‘shimcha ravishda prezentatsiya video ko‘rinishiga ham keltirildi, kimgadir video varianti qulayroq bo‘lsa undan foydalanish ham mumkin bo‘ladi.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтга қабул давом этмоқда

Йўналишлар:
🔹 Солиқ ва солиққа тортиш
🔹 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
🔹 Рақамли иқтисодиёт
🔹 Халқаро солиққа тортиш ва божхона ишини тартибга солиш (РФ Молия университети билан қўшма дастур)

Имтиёзлар:
🔹
камида 600 минг сўм стипендия
🔹 кириш имтиҳонида энг яхши натижа кўрсатган 50 нафар талабага ДСҚнинг махсус стипендияси
🔹 бепул турар жой
______________________

Продолжается приём в Фискальный институт при Государственном налоговом комитете

Направления:
🔹Налоги и налогообложение
🔹Бухгалтерский учёт и аудит
🔹Цифровая экономика
🔹Международное налогообложение и таможенное регулирование (совместная программа с Финансовым университетом РФ)

Льготы:
🔹минимальная стипендия – 600 000 сумов
🔹специальная стипендия ГНК – для 50 студентов, показавших на вступительных экзаменах наилучшие результаты
🔹бесплатное место в доме студентов (общежитии)

Телефон: 71 274 03 00
Сайт: fiin.uz
Телеграм: https://t.iss.one/fiin2021
Халқ таълими вазирлиги ва Касаба уюшмалари Федерацияси ўтказаётган танловнинг Республика босқичига йўл олган ғолиблар билан танишинг!

Халқ таълими вазирлиги ва Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати Республика кўрик-танловини ўтказиш белгиланган.

Июль ойида кўрик-танловнинг математика, физика, кимё, биология, инглиз тили, информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича ҳудудий босқичлари бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда жами 90 нафар ғолиб Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ҳар бир фан бўйича 1-ўрин соҳиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати кўкрак нишони ва 30 млн. сўм, 2-ўрин 20 млн. сўм, 3-ўрин 10 млн. сўм пул мукофотлари, эсдалик совғалар ва диплом билан тақдирланадилар.

Танловнинг финал босқичи сентябрь-октябрь ойларида, тақдирлаш маросими 11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни арафасида бўлиб ўтади.
#Хушхабар

5 ЙИЛДА ИЛК БОР ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ ҒОЛИБ БЎЛДИ

Энг нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи 62-Халқаро Математика олимпиадаси (IМО) натижалари эълон қилинди.

Якуний натижаларга кўра,

Диёрбек Толипов —
Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси кумуш медаль;

Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медални қўлга киритди.

Шунингдек Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди.

Бу йилги олимпиада 14-24 июль кунлари Россия Федерацияси томонидан ташкиллаштирилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчилар иштирок этди.

Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини муборакбод этади!

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ўзбекистонлик ўқувчилар нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро биология, физика ҳамда кимё олимпиадаларида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Олимпиада ғолиблари қандай рағбатлантирилиши ҳақида
#ХУШХАБАР

32-ХАЛҚАРО БИОЛОГИЯ ОЛИМПИАДАСИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИЛАР 2 ТА ОЛТИН ВА БИТТА КУМУШ МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда ўқувчиларимиз нуфузли халқаро олимпиадаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Яқинда 32-Халқаро Биология олимпиадаси (IBО) натижалари эълон қилинди.

Ушбу халқаро биология олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 та кумуш медалларини қўлга киритди:

🥇Ҳумоюн Норбеков -ЖДПИ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси- олтин медал;
🥇Азиза Абдувалиева -ТПТИ академик лицейи 1-босқич ўқувчиси-олтин медал;
🥈Ёрқинбек Турдибоев -Навоий вилояти 11-ИДУМ ўқувчиси-кумуш медал.

Олимпиада 18-23 июл кунлари Португалия давлати томонидан ташкил этилиб, унда дунёнинг 76 давлатидан 304 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

Аввалроқ ўқувчиларимизнинг Халқаро математика олимпиадаси ҳақида хабар бергандик.

Олимпиада ғолиблари қандай рағбатлантирилиши ҳақида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жуда катта машаққатлар билан вакцинани олиб келяпмиз" - Президент халқимизни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди

"Мы привозим вакцину с большим трудом" - Президент призвал наш народ проявить осторожность, сопричастность и активнее прививаться

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Sherzod Shermatov
Спорт соҳасидаги Токиода ўтаётган олимпиада сингари, фанлар бўйича 3 та энг нуфузли халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон ёшлари ўтган йилги натижаларига нисбатан 2 баробар кўп медалга сазовор бўлишгани бугун Президентимиз туғилган кунларига ўзига хос совға бўлди

Президентимиз Қарори билан вазирликда Халқаро олимпиадалар бўйича янги Департамент тузилиб, бундай нуфузли олимпиадаларга тизимли тайёрланиш имконияти кенгайди, Фанлар Академияси ва барча бошқа таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ҳамкорлиги йўлга қўйилди ҳамда терма жамоани яхшироқ тайёрлаш учун чет элдан алоҳида тренерлар жалб этилиши имконияти пайдо бўлди.

Қарорга кўра Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари қуйидаги мукофот пулларига эга бўладилар:

- олтин медаль соҳибига – 122 млн. сўм, ўқитувчисига – 110 млн. сўм;

- кумуш медаль соҳибига – 73 млн. сўм, ўқитувчисига – 61 млн. сўм;

- бронза медаль соҳибига – 49 млн. сўм, ўқитувчисига – 36 млн. сўм.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига далда берди:
"Давлат, Президент сизларни ҳеч қачон ёлғиз қўймайди"


🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор