Forwarded from Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
#солиқчи_кўмакчи #ҚҚС
🔵 Мен якка тартибдаги тадбиркорман, март ойининг бошида тушум 1 млрд. сўмдан ошди. ҚҚСга қачон ўтишим керак ❓
🔴 Солиқ кодексиниг 462-моддасига асосан солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтади.
Шунга кўра, ушбу тадбиркорнинг солиқ режими давлат солиқ хизмати органлари томонидан 1 апрелдан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи режимига ўзгартирилади.
Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтиши керак .
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram

#қонунчиликдаги_ўзгаришлар
2021 йил 1 апрелдан солиқ қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?
❇️Президентимизнинг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Фармони ўз кучини йўқотади. Ушбу фармон билан:
🔻 хўжалик юритувчи субъектларга беш йил мобайнида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, янги технологик ускуналар харид қилиш, янги қурилиш шаклида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли солиқ даврида амортизация ажратмаларини чиқариб ташлаган ҳолда, аммо солиққа тортиладиган даромаднинг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда фойдадан олинадиган солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи;
🔻 солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган юридик шахслар учун беш йил давомида ягона солиқ тўлови тўлашда солиққа тортиладиган базани харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирган ҳолда солиқ имтиёзлари берилган эди.
(«Ўзбекистон Республикаси Президентининг Айрим фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» ПФ-6112-сон. 2020 йил 17 ноябрь.)
❇️ 2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.
(Президентимизнинг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5011-сон қарори. 2021 йил 2 март.)