Samarqand viloyati soliq boshqarmasi
1.96K subscribers
14.1K photos
1.29K videos
87 files
5.76K links
Viloyat soliq boshqarmasining rasmiy sahifasi.
Korrupsiyaga oid ma'lumot berish uchun: +99855-704-10-34
Bot: @dsq_anticorrupciya_bot
📞Ishonch telefoni: (55)-704-06-16
Download Telegram
Пастдарғом туман 4-сектор ҳудудидаги Торариқ МФЙдаги Хурсандтепа кўчасига шағал тош тўкилиб, текисланди. Каналга уланиш👇
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴Уй-жойим эгаллаган ҳовлининг умумий майдони 1000 кв.м. Ер солиғи қайси тартибда ҳисобланади

🔵 Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz расмий веб-сайтига “қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжаланмаган ерлар бўйича солиқ ставкалари” ойнаси жойлаштирилган 👉
https://soliq.uz/regulations/land-property-tax

Унда юридик ва жисмоний шахслар учун республика миқёсида туман (шаҳар)ларнинг маҳалла ва кўчалари кесимида қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари ва коэффициентлари акс эттирилган.

Ойнада керакли ҳудуд танланганда тасдиқланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари ҳақида маълумот шаклланади.

Масалан: Тошкент вилояти Қибрай тумани "Ўнқўрғон МФЙ" бўйича 1 кв.м учун ер солиғининг аниқ ставкаси 262.34 сўм.
Йиллик ер солиғи: 1000 кв.м. х 262.34 = 262 340 сўмни ташкил қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Ўзбошимчалик билан эгалланган 200 кв.м ер майдонига солиқ қандай ҳисобланади

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади (Солиқ кодекси, 437-модда).

Масалан, ўзбошимчалик билан эгалланган (ҳужжатсиз) майдоннинг йиллик ер солиғи:
200 кв.м х (262.34 х 3) = 157 404 сўмни ташкил қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
1 апрель - даромадлар тўғрисидаги декларацияни топширишнинг охирги муддати! Каналга уланиш👇
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Нарпай тумани 4-сектор ҳудудидаги ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилаларни яраштирув комиссияси тузилди. Комиссия таркиби туман сектор раҳбарлари, туман бош имом хатиби, туман ФҲДЁ бўлими бошлиғи ва туман маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими вакилларидан иборат.
Комиссия томонидан 4 ажрим ёқасидаги оилалар масаласи кўриб чиқилди. Мазкур оилаларнинг 1 таси яраштирилиб, 3 та оилага ярашишлари учун муддат белгилаб берилди. Каналга уланиш👇
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#декларация #жисмоний_шахс

Жисмоний шахслар даромадлари тўғрисидаги декларация электрон шаклда қандай юборилади?

🔹Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – my.soliq.uz орқали (OneID ёки ЭРИ ёрдамида) шахсий кабинетга кирилади;

📄 «Интерактив хизматлар»дан «Солиқ декларацияларини юбориш» танланади;

🗂солиқ декларацияларини юбориш хизматига ўтилгандан сўнг, декларация топшираётган шахс томонидан қуйидаги кетма-кетлик бажарилади:

1-босқич
Декларация тури танланади (йиллик, ихтиёрий, дастлабки, чет эл жисмоний шахсларининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари);

🗓Декларация йили танланади;
🇺🇿Фуқаролик танланади;
📗ШЖБПҲ рақами киритилади;
📱Телефон рақами киритилади;
Даромад манбалари қисми тўлдирилади;
Имтиёзлар қисми тўлдирилади (агар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар бўлса);
Кейинги босқичга ўтиш тугмаси босилади.

2-босқич
📋Асослантирувчи ҳужжатлар сканер файли бириктирилади;
«Сақлаш ва кейинги босқичга ўтиш» тугмаси босилади.

3-босқич
Киритилган маълумотларга асосан жисмоний шахснинг жами даромади тўғрисидаги 📄 декларация жадвали шаклланади.
Киритилган маълумотлар текшириб чиқилади ва 📨 жўнатиш тугмаси босилади.

👉 Қўлланма

Эслатиб ўтамиз, декларация топширишнинг охирги муддати – 1 апрель.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Пахтачи туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда тумандаги 4-сектор ҳудудида жойлашган Пахтачи Педагогика коллежи биносида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.Ушбу ўтказилган меҳнат ярмаркасида Пахтачи туманида фаолият олиб бораётган 101 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 415 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Ярмаркада "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га киритилган жами 67 нафар фуқаролар иштирок этди. Мурожаат этганлардан 38 нафарига турли соҳаларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Каналга уланиш👇
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Самарқанд шаҳар 4-сектор раҳбари штаби аъзолари томонидан сектор ҳудудидаги “Боғдод” маҳалласида "Ёшлар дафтари" хамда "Аёллар дафтари"га киритилган фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Каналга уланиш👇
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Тойлоқ тумани 4-сектор ҳудудидаги Хончорбоғ маҳалласида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш, “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили бўйча амалга оширилган ишларни ўрганиш, ҳудудлар бир-бири билан тажриба алмашиш мақсадида семинар ўтказилди. Маҳалла юк ташиш транспорти хизматига ихтисослашган бўлиб, айни дамда Сочак, Хончорбоғ ҳамда Беклар маҳалларида жами 510 та юк ташувчи транспортлар мавжуд. Каналга уланиш👇
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram