VAQF.UZ | Расмий канал
10.4K subscribers
6.93K photos
2.19K videos
8 files
5.81K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
Сурхондарёда мадраса устозлари ва талабалари учун ифторлик тадбири ўтказилди

Вақф фонди Сурхондарё вилояти филиали ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари ҳамда диний соҳа ходимлари, жами 140 киши учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Тадбир сўнгида халқимиз ва юртимиз фаровонлигини тилаб дуолар қилинди.

Вақф фонди сизларни ушбу улуғ ойда, яхшилик йўлида ҳамкорликка чорлаб қолади!
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

@vaqfuz
| vaqf.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Вақф фонди муҳтож оилага уй қуриб берди

🏡 Шу йил 4 апрель куни Муфтий ҳазратлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари чоғида “Вақф” фондининг вилоят филиали томонидан қийналган оилага қуриб берилган хонадонни топшириш маросимида иштирок этдилар.

🎁
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан янги уй соҳибига 10 миллион сўм пул, мебель жиҳозлари ва телевизор туҳфа қилинди.

БАТАТФСИЛ: https://vaqf.uz/oz/news/view/987

Вақф фонди сизларни ушбу улуғ ойда, яхшилик йўлида ҳамкорликка чорлаб қолади!
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

@vaqfuz
| vaqf.uz
ИФТОРЛИК ВАҚТИ

🗓 14-рамазон, 5-апрель

Ифторлик вақти 18:54
(Тошкент вақти)

🤲 Ифторлик дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту.

Вақф фонди сизларни ушбу улуғ ойда, яхшилик йўлида ҳамкорликка чорлаб қолади!
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

@vaqfuz
| vaqf.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
VAQF KUNDALIGI
Ramazonning 14-kuni | 05.04.2023

Закот ва хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

@vaqfuz | vaqf.uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 6 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
Мавзу: "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг иккинчи ҳафтасида амалга оширилган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Зиёвуддин Мирсодиқов, Фонд раҳбари вазифасини бажарувчи
〰️〰️〰️

Мавзу: Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш йўналишида амалга оширилган асосий ишлар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Рамазон ойи тақвими: 15-кун

06.
04.2023й
Пайшанба — 04:38

Саҳарлик дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

Аллоҳ таоло тутган рўзангизни даргоҳида қабул айласин!

Закот ва хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD
орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Рамазоний тавсия

Рамазонда кам ибодат қиларсиз. Бироқ, билингки, Рамазон ойида ҳаромлардан четланиб, ушбу ойни улуғлаш Аллоҳга қурбат ҳосил қилувчи энг улуғ ибодатлардандир! «Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир» (Ҳаж сураси, 32-оят).

Изоҳ: Оятдаги «шиорлар» сўзи «шаъийра» сўзининг кўплик шаклида келган бўлиб, нишон, белги, аломат маъноларини билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат берилиб, «Аллоҳнинг шиорлари» дейилганда эса Аллоҳнинг дини, Исломнинг кўзга кўринган, шон-шавкати аломати бўлган ибодатлар кўзда тутилади.

Вақф фонди сизларни ушбу улуғ ойда, яхшилик йўлида ҳамкорликка чорлаб қолади!
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

@vaqfuz
| vaqf.uz
🔸CУРХОНДАРЁДА 100 НАФАР ОИЛАГА ҲАДЯЛАР УЛАШИЛДИ

🔸 Шу йилнинг 4 апрель куни “Вақф” хайрия жамоат фондининг Сурхондарё вилояти филиали томонидан айни рўзаи рамазон кунларида 100 нафар кам таъминланган оилаларга 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🌙 Зеро, динимиз кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда имконияти чекланган шахсларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ҳамда мурувват ва саховат кўрсатиб, хурсандчилик улашишга чақиради.

🔸Мана шундай хайрия ишлари юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Вақф фонди сизларни ушбу улуғ ойда, яхшилик йўлида ҳамкорликка чорлаб қолади!
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

@vaqfuz
| vaqf.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Ифторлик #Исроф

Энди мени рўзаларим қабул бўлмайдими?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @vaqfuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💰Рамазон ойи бошидан буён саховатпеша инсонлардан "Вақф" фондига 772 миллион сўмдан ошиқ хайрия келиб тушган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фонд раҳбари вазифасини бажарувчи Зиёвуддин Мирсодиқов маълум қилди:

Ўтган ҳафта давомида:

✔️ Республикамиз бўйлаб 312 та оилага 58 150 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

✔️моддий кўмакка муҳтож 37 нафар фуқарога 66 600 000 сўм пул маблағлари хайрия қилинган бўлса, 700 дан ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди.

💵 Рамазон ойининг иккинчи ҳафтаси давомида фонд томонидан аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами ва диний таълим муассасалари устоз ва талабалари учун 111 миллион 720 минг сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.

🏚 Ўтган ҳафта давомида фонднинг Сурхондарё вилояти филиали ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда вилоятдаги бошпанасиз, ночор оилага 5 хонали уй қуриб битказилиб, тўлиқ жиҳозланган ҳолда хайрия қилинди.


Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

@vaqfuz
| vaqf.uz
“Иш эгасига берилмаса қиёматни кутаверинг”

Олимларнинг таъкидлашича ҳеч бир инсон жамиятдаги барча соҳаларнинг мукаммал эгаси бўла олмайди. Кимки "қўлимдан ҳамма иш келади" деса демак, у энг нўноқ "мутахассис" бўлади. Бундай одамлар эса қўл урган соҳасини охир-оқибат ботқоқликка чўктиради...

ДАВОМИ: https://vaqf.uz/uz/lists/view/625

Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

@vaqfuz
| vaqf.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Кўриш ва эшитишда имконияти чекланган бир гуруҳ юртдошларимиз Умра ибодатини адо этдилар

Ушбу муборак сафарга бағишланган фильмнинг тўлиқ видеосини қуйидаги каналларда кўришингиз мумкин:

🌐 Youtube
🌐 Telegram

https://t.iss.one/vaqfuz
ҚАРЗДАН КЕЧИШ ЗАКОТ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Турмуш ўртоғимнинг бир дўсти бизнесда касодга учраб, анча қарз бўлиб қолди. Бундан беш-олти ой олдин хўжайиним ўша дўстига қарз берганди. Ўша пулни олмасак, закот ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламолар бундай кўринишда закот адо бўлмаслигини айтишган. Чунки закот бирор бир шахсга мулк қилиб берилиши керак. Сиз айтган ҳолатда уламолар бир чорани ўргатишган: Хўжайинингиз аввал ўша дўстига чиқариши керак бўлган закотини берсин. Кейин энди қарзингни тўла десин ва ўша пулни олсин. Шунда бунинг закоти адо бўлиб, қарздор дўсти қарзидан қутилади. Бу ҳолатда ўша дўсти закот олишга ҳақли инсон бўлиши шарт. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @vaqfuz
ИФТОРЛИК ВАҚТИ

🗓 15-рамазон, 6-апрель

Ифторлик вақти 18:55
(Тошкент вақти)

🤲 Ифторлик дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту.

Вақф фонди сизларни ушбу улуғ ойда, яхшилик йўлида ҳамкорликка чорлаб қолади!
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

@vaqfuz
| vaqf.uz