VAQF.UZ | Расмий канал
9.09K subscribers
6.83K photos
2.14K videos
8 files
5.69K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
KUN HISOBOTI: 18.01.22

Bugun, VAQF xayriya jamoat fondi tomonidan 52 kishiga 39 300 000 so‘m miqdorida moddiy yordam ko‘rsatildi.

@vaqfuz
Бемормисиз?
Шаръий руқия: Дам солинадиган шифо оятлари ва дуолар

1️⃣ Фотиҳа сураси - 7 марта.
2️⃣ Оятал курсий - 1 марта.
3️⃣ Ихлос сураси - 3 марта.
4️⃣ Фалақ сураси - 3 марта.
5️⃣ Нос сураси - 3 марта.

6️⃣ Аллоҳумма Роббаннас азҳибил баьс. Вашфи анташшафий лаа шифаа илла шифаука шифаан лаа юғодиру сақоман.
(Аллоҳим, инсонларнинг Роббиси! Касалликни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан, Сенинг шифоингдан ўзга шифо йўқ. Шифоинг ҳеч қандай касалликни қолдирмайди) - 3 марта.

7️⃣ Бисмиллаҳи урқийка, валлоҳу яшфийка, мин кулли даин юъзийка ва мин шарри кулли нафсин ав айнин ҳасидин Аллоҳу яшфийка, бисмиллаҳи урқийка. (Бисмиллоҳ билан сизга руқия ўқийман, Аллоҳ сизга шифо берсин деб. Ҳар қандай озор берувчи дард ва ҳар қандай нафснинг ёки ҳасадгўй кўзнинг ёмонлигидан Аллоҳ сизга шифо берсин деб, бисмиллоҳ билан сизга руқия қиламан) - 3 марта.

8️⃣ Аъузу бикалиматиллаҳит тааммаати мин шарри ма холақ.
(Аллоҳнинг тамомий калималари билан Ўзи яратганб махлуқотларининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман) - 3 мартаб.

9️⃣ Аъузу бикалиматиллаҳит тааммати мин кулли шайтонин ваб ҳаамматин ва мин кулли аъйнин лаамматин.
(Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар қандай шайтон ва озор берувчидан ҳамда ҳар қандай маломатчи кўздан паноҳ тилайман) - 3 марта.

🔟 Бисмиллаҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шайьун фил арзи ва лаа фиссамаи. (Осмонлару ердаги нарсалар Унинг исми билан зарар бера олмайдиган Аллоҳнинг номи билан бошлайман) - 3 марта.

@vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Buxoroda "O'ZBEKISTON - 2022" hamkorlik xayriya tadbiri o'tkazildi

@vaqfuz
📢 19 январь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: "Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 2021 йилда амалга оширилган хайриялар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Саидаброр Умаров, Фонд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саидаброр Умаров: 2021 йилда 69 миллиард сўмдан ортиқ маблағ хайрия учун сарфланди

"ВАҚФ" фонди томонидан 2021 йилда амалга оширилган хайриялар ҳақида Фонд Матбуот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида брифинг ўтказилди

Батафсил: https://vaqf.uz/oz/news/view/750

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
«Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Ҳасад эгаси мендан эмас»...

Уламолар, ҳасад бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига етиб келишини қаттиқ хоҳлашдир, дейдилар.

Ҳасад катта гуноҳдир. Ҳавас эса, гуноҳ саналмайди. Чунки, ҳасадчи бировга ёмонликни раво кўради, ҳавасчи эса, бировга етган яхшиликдан хурсанд бўлади ва ўзига шу каби неъматнинг берилишини орзу қилади.

Давоми: https://vaqf.uz/uz/lists/view/519

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Samarqandda O'zbekiston va Turkiya vaqflari hamkorligida xayriya tadbiri o'tkazildi

Tadbir davomida viloyatdagi moddiy ko'makka muhtoj 100 nafar oilaga oziq-ovqatlar xayriya qilindi.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
KUN HISOBOTI: 20.01.22

Bugun VAQF xayriya jamoat fondi tomonidan 55 kishiga 45 600 000 so‘m miqdorida moddiy yordam ko‘rsatildi.

@vaqfuz
Жума кунининг фазилатлари

1️⃣ Солиҳлардан бири: "Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади", деган экан.

2️⃣ Солиҳлардан бири айтади: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим".

3️⃣ Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.

4️⃣ Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.

5️⃣ Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эди.

@vaqfuz
Forwarded from Muslim.uz
“УМРА – 2022”:
Макка ва Мадина зиёратчиларни қабул қилишга тайёр!

Ислом манбаларида ҳаж ва умра қилувчилар
га кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган кишига катта ажру савоблар борлиги баён этилган.

Айни кунларда зиёратчилар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат томонидан якунига етказилди.
Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ширкати билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган вақт давомида “Abu Sarhad” ширкати томонидан Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналардаги тайёргарлик ишларини охирига етказиш, замонавий транспорт воситаларини шай ҳолатга келтириш ва бошқа юқори сифатдаги хизматлар кўрсатиш ишлари маромига етказилди.
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal