VAQF.UZ | Расмий канал
10.3K subscribers
6.92K photos
2.18K videos
8 files
5.79K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАХРИЙ УСТОЗЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Муқаддас ислом динимиз таълимотларига кўра устозни ҳурмати ва эъзози Пайғамбарни эъзозлагандек бўлади. Чунки, уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир.

“Қурбон ҳайити” муносабати билан ЎМИ Хоразм вилояти вакили ўринбосари Х.Кенжаев ва “Вақф” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят филиали раҳбари А.Матяқубов ҳамда вакиллик масъул котиби Т.Вайисовлар билан биргаликда Хоразм вилоятидаги фахрий устозлар Ҳошимжон домла Собиров, Шайхмуҳаммад домла Аллаяров, Боқибуллоҳ домла Атагуллаев, Раҳматуллоҳ домла Раҳматуллаев, Қўзибой домла Машарипов ҳамда Давронбек домла Раҳимовларнинг хонадонларига совға саломлар билан ташриф буюриб, кириб келаётган Қурбон ҳайити билан қутлаб, қалбларига қувонч улашишди.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
@vaqfuz | vaqf.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўй олти ойда, қорамол тўққиз ойда бир ёш бўладими?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @vaqfuz
☪️ ҚУРБОН ҲАЙИТИ

⁉️ 7 САВОЛГА 7 ЖАВОБ:

1-савол:
Қизим учун ақиқа қилмоқчи эдим. Қурбон ҳайити куни ҳам қурбонликка, ҳам ақиқага ният қилиб қўй сўйсам бўладими?

Жавоб: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилинг. Қурбонлик қодир кишиларга вожиб амал, ақиқа қилиш мустаҳаб амал. Қурбонлик қилишда ақиқани қўшиб ният қилиш мумкин. Чунки, бир жинсдаги катта амал ўзининг жинсидаги кичик амални ўз ичига олади.

2-савол: Автомобили бор лекин пули нисобга етмаган инсонга қурбонлик қилиш вожиб бўладими? Машина ҳам нисоб ҳисобланадими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Инсон ҳожати учун миниб турган машинаси нисобга кирмайди. Ёлғиз машинаси бўлиб, бошқа нисоб миқдорида маблағи бўлмаса, қурбонлик вожиб бўлмайди. Эҳтиёждан ортиқ машина олиб қўйилган бўлса, қурбонликнинг нисобига киради ва қурбонлик вожиб бўлади.

3-савол:
Мен савдогарчилик қиламан ва нисобдан ошган пулим бор шунга қурбонлик сўйишим керакми? Закотни бу йил чиқарган эдим, лекин қурбонлик ҳакида маълумотга эга эмасман. Илтимос, кимларга фарзлигини ва қандай сўйилишини тушунтириб беринг. Уйда эркак киши бўлмаса акамни чақириб ва қассоб чақириб сўйсам бўладими?

Жавоб: Ҳа, нисобга етадиган миқдордаги маблағга эга киши қурбонлик қилиши вожибдир. Сиз акангизни чақириб қурбонлик қилишингиз жоиз. Қурбонлик учун сўйиладиган жонлиқ айб ва нуқсонлардан саломат бўлиши керак. Қурбонлик гўштидан бир қисмини тарқатиб, бир қисмини сақлаб қўйиб, яна бир қисмини эса қавму-қариндош, қўни-қўшниларга пишириб едириш мустаҳаб амалдир.

4-савол: Мени саволим шуки, Рамазон ҳайити билан Қурбон ҳайити орасидаги фарқ қанча?

Жабов: Рамазон ҳайити шаввол ойининг биринчи куни, Қурбон ҳайити эса зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидир. Шунга кўра буларнинг ўрталарида чамаси етмиш кунга яқин бўлади.

5-савол: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилмоқчи эдик, жумада имом домла оиласи катта бўлса гўштни ярмини ўзига олиб қолса бўлади деди. Шу тўғрими? Умуман оила катта бўлса ҳаммасини олиб қолсаям бўладими?

Жавоб: Қурбонлик қилувчи инсон Аллоҳ таолонинг розилиги учун қурбонликка яроқли ҳайвонни сўйиш билан ибодат ҳосил бўлади. Унинг гўштидан фойдаланиш иккинчи масала ҳисобланади. Шунга кўра, сиз сўрагандек катта оилалар қурбонлик гўштининг ҳаммасини ўз оилалари учун олиб қолиши жоиз. Шунингдек қурбонлик қилувчи ҳайт кунида гўштнинг ҳаммасини муҳтож инсонларга тарқатиши ҳам жоиз. Аммо, мустаҳаб амал яъни, шу ўринда энг афзали қурбонлик гўштини уч қисмга бўлиб, бир қисмини тарқатиш, бир қисми ўз оиласи учун олиб қолиш ва яна бир қисмини қариндош-уруғ ва яқинлар билан пиширган ҳолда баҳам кўриш бўлади.

6-савол:
Мени кўлимда нисобига етган пулим бўлса Қурбонлик хам қиламанми? Мен Россияда ишлайман у ерда насроний қўшниларим ҳам бор. Агар Қурбонлик менгаям вожиб бўлса, ўша насроний қўшниларимга Қурбонликдан берсам бўладими?

Жавоб: Қурбонлик ибодатида қурбонликка яроқли ҳайвонни сўйиш эътиборли. Ҳайвоннинг қони ерга тушиши билан ибодат ҳосил бўлади. Қўшниларларга бериш эҳсон. Бошқа диндаги қўшниларга берса ҳам бўлади.

7-савол: Қурбонликка мол олдик. Тўртта одам бўлиб бўладими ё тоқ бўлиши керакми?

Жавоб: Қурбонликка сўйиладиган молда етти кишигача шерик бўлиш мумкин. Бунда шериклар сони тоқ ёки жуфт бўлиши шарт эмас. Муҳими шерикларнинг барчаси қурбонликни ният қилиши керак. Агар уларнинг бирортаси гўшт ниятида шерик бўлса қолганларнинг ҳам қурбонлиги қабул бўлмайди.

ЎМИ фатво ҳайъати.
♻️Дўстларингизга ҳам эслатинг!
📌 Каналга уланиш: ↙️
📲@vaqfuz
#Ҳайит_намози
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

@vaqfuz
ҲАЙИТ БАЙРАМЛАРИ ОДОБЛАРИ

Яхши ният қилиш

Ғусл қилиш

Хушбўйланиш

Яхши кийимлар кийиш

Қурбон ҳайитида қурбонлик қилишдан олдин ҳеч нарса емаслик 

● Рамазон ҳайитида намоздан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш

● Рамазон ҳайитида намозга чиқишдан олдин бир нечта хурмо еб олиш

Ҳайит намозига эрта бориш

● Масжидга пиёда юриб бориш

● Масжидга боргунича овозини чиқариб таҳлил ва такбир айтиб бориш

● Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик

● Бир-бирлари билан кўришиб, ҳайит билан муборакбод этиш

● Масжиддан уйига қайтишда бошқа йўлдан қайтиш

● Қавму қариндошларни зиёрат қилиш

● Қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш

● Ёш болаларни хурсанд қилиш

● Турли исрофгарчиликлардан тийилиш


@vaqfuz
​​Қурбон ҳайити куни бажариладиган 13 амал

1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
Ҳайит кунига ўтар кечани Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан ўтказиш улкан савобларга сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас”, деганлар (Ибн Можа, Табароний ривояти).

2. Ғусл қилиш. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр, Азҳо ва Арафа кунлари ғусл қилар эдилар” (Ибн Можа ривояти).

3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.

4. Хушбўйланиш.

5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитида таомланмасдан чиқмасдилар, қурбонлик кунида эса намоз ўқигунларича таомланмасдилар” (Имом Термизий ривояти).

Эслатма! Баъзилар қурбон ҳайитида ҳеч нарса емай намозга чиқишни нотўғри тушуниб, куннинг аввалги ярмига қадар рўзани ният қилиш керак, дейишади. Шу билан бирга, ўша куни саҳарликка туришади ва оғизларини ният билан беркитиб намозга чиқишади. Ҳайит намози ўқиб бўлингач эса, худди ифторликдаги каби оғизларини очишади. Бундай қилиш нотўғри. Ҳайит кунларида рўзани ният қилиш ҳаром амал саналади. Қолаверса, ярим кунга рўза ният қилинмайди.

6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳайит намозига пиёда юриб чиқардилар” (Ибн Можа ривояти).

7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.

8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.

9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар.

10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: “Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)”, деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.

11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш керак.

12 .Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.

13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

https://t.iss.one/vaqfuz
QURBON HAYITI MUBORAK BO’LSIN!

😊 Hayit bayrami barcha musulmonlar uchun shodlik va xursandchilik kunidir. Bu kunda yaqinlarni tabriklash, hadyalar ulashish eng maqbul amallardan hisoblanadi.

Siz — aziz dindoshimizga ham ushbu ayyom muborak bo'lsin!

🤲 Yaratgan barchamizni yaxshiliklar bilan siylasin. Kelasi ayyomga ham eson-omonlikda yetkazsin!

🌺 Vaqf — yaxshilik yo'lida hamkoringiz

Ehson qilish uchun ustiga bosing:
PAYME | CLICK | APELSIN | Agrobank | uPay

USSD
орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ахборот 24 | Саудия Арабистонида юртдошларимиз Ҳаж зиёратини адо этишмоқда

#haj2023
#aхборот_24

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@vaqfuz | vaqf.uz
#juma_muborak

Pok qalb ila joynomoz oling.
Shaydo bo'lsin minglarcha malak...
Ko'zlaringiz iymonga boydur.
Aziz do'stim JUMA MUBORAK...

Ehson qilish uchun ustiga bosing:
PAYME | CLICK | APELSIN | Agrobank | uPay

USSD
орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#qurbonlik_2023
Vaqf fondi qurbonlik go‘shtlarini haqdorlarga yetkazishni boshladi

Bugun, Vaqf fondi va fondning Toshkent shahar filiali tomonidan qurbonlik qilinib, Toshkent shahridagi moddiy ko‘makka muhtoj hamyurtlarimizga ulashishni boshladi.

Bayram munosabati bilan, nochor oilalarga go‘sht bilan birga oziq-ovqat mahsulotlari ham hadya qilindi.

📲Ulashing: @vaqfuz | vaqf.uz
#qurbonlik
Xorazmda ham qurbonlik go’shtlari haqdorlarga yetkazildi

Vaqf fondi Xorazm viloyati filiali tomonidan, Qurbon hayiti munosabati bilan bemor, nochor va nogironligi bor 50 ta oilaning har biriga 3 kgdan jami 150 kg qurbonlik go’shtlari va bayram sovg’alari xayriya qilindi.

📲Ulashing: @vaqfuz | vaqf.uz
Солиҳ амални одамлардан яшириш

Ихлос етарли ва Аллоҳ таолoдан қабул бўлишига ҳақлироқ бўлиш учун қўлдан келганча солиҳ амалларни махфий тутиш лозим.

Салафи солиҳлардан бири айтади: "Баъзи бир кичик амаллар борки, уни нияти катта қилиб юборади. Баъзи бир катта амаллар борки, уни нияти кичик қилиб юборади".

Димëтий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар Аллоҳ қўлингдан тутиб, солиҳ амалларга тавфиқ берса, уларнинг савоби учун ҳимматингни баланд қилиб ва амаллардаги мақсадингни Ўзининг юзи (розилиги) қилиб қўйса, демак, сени ихлоснинг энг олий мартабасига муваффақ қилибди, сени Ўзига яқин хос бандаларидан қилибди. Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, уни хоҳлаган бандасига беради. Зеро, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир. Тавфиқ Аллоҳдан”.

Банда дуо ва зикрларни ихлос билан, қалбида Аллоҳ таоло буюклигини ҳис қилиб, умматларига ушбу зикр ва дуоларни ўргатган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни улуғлаган ҳолда адо этиши лозим. Шунчаки савоб ёки бирор ҳожати битиши учунгина уларни айтмаслик даркор.
"Биз факат Унгагина ихлос килувчилармиз" (Бақара сураси, 139-оят).

Имом Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Ихлос банда ила Аллоҳ ўртасидаги сир бўлиб, уни на фаришта ёза олади, на шайтон буза олади ва на нафсу ҳаво (ўзига) мойил қила олади".

Абулқосим Қушайрий ва бошқалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мен Жаброил (алайҳиссалом)дан ихлос нималигини сўрадим. У айтди: "Мен Раббул изза (Аллоҳ таоло)дан "Ихлос нима?" деб сўрадим. У Зот айтди: “(Ихлос) Менинг сирларимдан биридир, уни Ўзим яхши кўрган бандаларим қалбига омонат қилиб қўяман".
🤲 Ё Аллоҳ, улуғлик ва икром эгаси, қалбларимизни Ўзинг яхши кўрган бандаларинг қалби каби қил.

Ҳатто баъзи уламолар шундай деганлар: “Ким салқинлаш учун таҳорат қилса ёки ошқозонига парҳез қилиш учун рўза тутса ва бу билан Аллоҳга яқин бўлишни ният қилса, уни адо этмабди. Чунки у Аллоҳга яқин бўлиш ниятига дунёвий ниятни ҳам аралаштирган бўлади. Холис бўлмаган амал Аллоҳ учун эмас. Аллоҳ таоло айтади:

"(Эй инсонлар!) Огоҳ бўлингким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир" (Зумар сураси, 3-оят).

"Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга ибодат қилишга буюрилган эдилар" (Баййина сураси, 5-оят).

"Солиҳ амаллар" китобидан.

@vaqfuz | vaqf.uz