This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

💰 Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 851 миллион 458 минг сўм маблағ хайрия сифатида сарфланган
〰️〰️〰️
Ушбу маблағнинг 566 миллион 458 минг сўми "Вақф" хайрия жамоат фонди маблағларидан, 285 миллион сўми эса ҳомийлар ҳисобидан қопланган.
2021/2022 йилларда Фарғона вилоятида 1 та ва Қашқадарё вилоятининг Косон, Қамаши ва Ғузор туманларида 5 та артезиан қудуғи ва минорали сув иншооти бунёд этилиб, маҳаллий аҳоли учун хайрия сифатида тақдим этилди.
Бугунги кунда “ВАҚФ СУВЛАРИ” лойиҳаси доирасида ҳомийлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг чекка овуллари ҳамда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги сув танқис бўлган ҳудудларида тоза ичимлик суви артезиан қудуқларини қидириш ва қазиш ишлари давом этмоқда.
〰️〰️〰️
АОКАда «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари
📌 Батафсил
@vaqfuz

“VAQF” xayriya jamoat fondi Samarqand viloyati filiali jamoasi Mustaqilligimizning 31 yilligi munosabati bilan 5 sentabr kuni viloyatimizdagi chekka hududlarida joylashgan ta’lim maskanlari hisoblanmish Nurobod tumanining olis Ag’ron qishlog’idagi 55-umumta’lim maktabida bo’lib, o’qituvchi va o’quvchilar bilan uchrashishdi hamda boshlangan yangi o’quv yili arafasida o’quvchilarning ma’naviyatini boyituvchi, o’tgan ajdodlariga munosib salohiyatli va axloqli, komil shaxs bo’lib kamol topishlariga xizmat qiluvchi 20 turdagi badiiy, ma’naviy-ma’rifiy adabiyotlar maktab milliy kutubxonasi uchun topshirildi.
Ehson qilish uchun ustiga bosing:
PAYME | CLICK | APELSIN | Agrobank | uPay
USSD орқали: *880*021092*summa# 📞
👉@vaqfuz
Ehson qilish uchun ustiga bosing:
PAYME | CLICK | APELSIN | Agrobank | uPay
USSD орқали: *880*021092*summa# 📞
👉@vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#зикр_ва_дуо
Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِيَ الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي، وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي، وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِيَ الَّتِي فِيهَا مَعَادِي، وَاجْعَلِ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ، وَاجْعَلِ الْمَوْتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма! Аслиҳ лии дийнияллазии ҳува исмату амрии ва аслиҳ лии дунйаая аллатии фииҳаа маъаашии, ва аслиҳ лии аахиратии аллатии фииҳаа маъаадии, важъалил ҳайаата зийаадатан лии фии кулли хойрин, важъалил мавта роҳатан лии мин кулли шаррин», дер эдилар».
Муслим ривоят қилган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда маошим бўлган дунёимни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин».
https://t.iss.one/vaqfuz

ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР
1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.
3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.
4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.
5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.
6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.
7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.
8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.
9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.
10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.
11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.
12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.
13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.
14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.
15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.
16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.
17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.
18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.
19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.
20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.
21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.
22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.
23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.
24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.
25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.
26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.
27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.
28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.
📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

Telegram
VAQF.UZ | Расмий канал
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали
Веб-сайт: www.vaqf.uz
Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi
Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz