VAQF.UZ | Расмий канал
9.4K subscribers
6.83K photos
2.15K videos
8 files
5.7K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
Жума муборак бўлсин!

Бугун кўпроқ яхшилик қилинг ва саловат айтишни унутманг!

Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
Ислом институтида Фиқҳ фанидан мусобақа ўтказилди

Вақф фонди ҳомийлигида, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 4-курс талабалари ўртасида “Имом Бурҳониддин Мағиноноийга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида фиқҳ илмига доир фанлар юзасидан мусобақа ўтказилди...

Батафсил: https://vaqf.uz/oz/news/view/775

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
70 nafar bolajonlar uchun xayriya

“VAQF” Fondi Farg‘ona Viloyat Filiali tomonidan Viloyat karlar jamiyati, Viloyat nogironlar jamiyati, Viloyat ko‘zi ojizlar jamiyati aʼzolarining 70 nafar farzandlariga 70 dona, qiymati 8 400 000 so‘mlik o‘smir yoshdagi o‘g‘il bolalar kurtkasi xayriya qilindi.

Hasan Basriy rahimahulloh aytganlar: “Birorta birodarimning hojatini chiqarishim men uchun yil bo‘yi eʼtikof o‘tirmoqdan ham sevimlidir!”

Yaxshilik yo‘lida biz bilan hamkorlik qiling!

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
#VAQF_YANGILIKLARI
"SIZ BIZGA KERAKSIZ"
➡️BATAFSIL

"Bizni noto'g'ri yo'lga boshlagan ekan..."
➡️BATAFSIL

Gapirmayman, eshitmayman, ammo, Allohdan roziman...
➡️BATAFSIL

Ислом институтида Фиқҳ фанидан мусобақа ўтказилди
➡️BATAFSIL

70 nafar bolajonlar uchun xayriya
➡️BATAFSIL

«Yarimta xurmo berib bo‘lsa ham do‘zaxdan saqlaninglar»
➡️BATAFSIL

Xayriya qilish uchun ustiga bosing: PAYME | CLICK

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
Эҳсонни эълон қилиш мумкинми?

САВОЛ: – Устоз мен Янги йўлдаги бир масжидда Жума намозига чиқаман, кўп ҳолатларда амри маъруфдан сўнг дуо қилинади ва эҳсон берган кишилар ҳаққига дуо қилинади. Бунда эҳсон берган кишининг исми, фамилияси, нима эҳсон қилгани, қанча миқдорда эҳсон қилгани, неча пуллик хизматини эҳсон қилгани ҳақида маълумот берилади. Менимча бу эҳсон қилган кишиларнинг илтимосига биноан бўлса керак (чунки, эҳсон қилувчи айтманг деб илтимос қилса, эълон қилинмайди). Мана шу каби иш шариатда жоизми? Жоиз бўлса, эҳсонга бериладиган савоб камаймайдими ёки риё бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ: –
Энг яхши эҳсон яширинча қилинган эҳсон экани ҳадисларда айтилган. Сиз айтган ҳолат эҳсон қилувчиларнинг талаби асосида бўлади. Ким риё бўлишидан қўрқса, эълонни талаб қилмаса жуда яхши қилган бўлади. Аммо баъзи одамлар тушунмай масжид ходимлари билан эълон қилмаганлари учун жанжал қилишади. Уларга тушунтириш керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@vaqfuz
Инсоннинг энг ашаддий душмани

Шайтон бизнинг шундай душманимизки, у ҳеч қачон пора қабул қилмайди. Қолган душманлар эса шундай бўладики, агар бирор ҳадя, совға ва пора берилса, у ҳолда мулойим бўлади ва душманликни тарк қилади. Агар хушомад қилинса, уни ҳам қабул қилади.Лекин шайтон шундай душманки, у на порани қабул қилади ва на хушомадни қабул қилади. Бир кун ўтириб, унга хушомад қиламиз ва у бизни тарк қилади деб ҳеч ким айта олмайди.У хеч қачон инсонни тарк қилмайди.Чунки, у иймоннинг қароқчисидир.У ҳар доим: “Мен инсонни қандай қилиб иймондан маҳрум қилсам” деган ҳаракатда бўлади.

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.


Телеграм каналимиз: @vaqfuz