VAQF.UZ | Расмий канал
10.2K subscribers
6.9K photos
2.18K videos
8 files
5.78K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
Иблиснинг таклифи

Бир куни Иблис алайҳиллаъна Исо алайҳиссаломнинг олдиларидан чиқибди ва дебди: Эй, Исо! Сен эмасми, Аллоҳ таоло сенга нимани ёзган бўлса ўшагина бўлади, ундан ўзгаси бўлмайди, деб айтадиган? Исо алайҳиссалом: Худди шундай, дедилар. Ундай бўлса ана у тоғнинг чўққисига чиқиб ўзингни пастга улоқтирчи. Аллоҳ таоло саломат қолишингни ёзган бўлса, соғ қоласан, деди Иблис. Шунда Исо алайҳиссалом: Эй, малъун. Аллоҳ таоло бандаларини имтиҳон қилади, Аллоҳ таолони имтиҳон қилиш бандага эмас, дедилар.

https://t.iss.one/vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
VAQF HAFTALIGI

21.06. - 25.06.2021

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
Байрам муборак!

Ҳурматли журналистлар ва ОАВ ходимлари Сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрамингиз билан Вақф фонди жамоаси номидан табриклаймиз!

Сизларга сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барокат ва халқ фаровонлиги, юрт равнақи йўлида қилаётган меҳнатларингизга ижодий баркамоллик тилаймиз!

Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар ёр бўлсин, доимо Яратганинг паноҳида бўлинг!

Ҳурмат билан, Вақф хайрия жамоат фонди жамоаси

@VAQFUZ
Тавба қабул бўлишининг аломатлари.

1) Инсон келажакда гуноҳлардан сақланиб юради.
2) Яхши одамларга яқин бўлади.
3) Ёмонлардан узоқ бўлади.
4) Оз дунёга рози бўлади.
5) Охират тайёргарлиги ила машғул бўлади.
6) Гуноҳларига қалбида ғам бўлади.
7) Роббисидан қалбида рози бўлади.


Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

Телеграм каналимиз:
https://t.iss.one/vaqfuz
Уйма-уй ташриф: Уламолар Тошкент вилояти аҳолиси ҳолидан хабар олмоқда

"Аллоҳ рози бўлсин! Вақф фонди томонидан бизларга пул маблағи, китоблар ва озиқ-овқатлар берилди. Инша аллоҳ биз ҳам, фарзандларим ҳам келажакда эҳсон қиладиган, муҳтожларга ёрдам берадиган ҳалол бойлардан бўлайлик..."

Батафсил: https://vaqf.uz/uz/news/view/619

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
“Ҳар бир лаҳза умримнинг сўнгги сониясидек ўтмоқда...”

Мен Қобулга яқинроқ қишлоқда тураман. Ёшим 50 да. Агрономман. 5 нафар фарзандим бор, бир нечта қора молим. Эсимни таниганимдан бери уруш алангаси ва қурол овози билан яшаяпмиз. Ҳар куни эрталаб ишга ёки юмушга кетар эканман, оилам билан видолашиб, улардан рози-ризолик олиб кетаман. Улар ҳам кўчага чиқса шундай қилишади. Эҳтимол сизларга эртакдек туюлар аммо, бугунгача юзга яқин портлаш ва отишмаларнинг гувоҳи бўлиб бир нечтасида яраланганман. Аёлимнинг икки оёғи йўқ, беш йил аввалги терактлардан бирида оёқларидан айрилган...

Давоми: https://vaqf.uz/uz/lists/view/480

Телеграм каналимиз:
https://t.iss.one/vaqfuz
КУН ҲИСОБОТИ: 28.06.2021

Бугун, фондга ёрдам сўраб мурожаат қилган 38 нафар фуқароларга ЗАКОТ ҳисобидан 30 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Бошқаларга ҳам улашинг!

@VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЛОЙИҲА:

"ВАҚФ КЎМАГИ" АКЦИЯСИ

Касб-ҳунарга эга аммо, меҳнат қилиш учун сармояга эга бўлмаган ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамюртларимиз учун Вақф фонди ажойиб имкониятни тақдим этади!

Илк босқичда Хоразм вилоятидаги 20 нафар фуқарога ёрдам берилади.

Ҳомийлик ёки эҳсон қилмоқчи бўлганлар учун:

UZCARD: 8600 4904 5274 6001
HUMO: 9860 1001 2453 5004

Фозилжон Бабажанов номида

Батафсил маълумот: +998 99 910-90-95

"Камбағалга балиқ берма қармоқ бер..."

@VAQFUZ
Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломнинг шукрлари

Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломнинг қиссаларини ҳар бир мусулмон биладики, қандай қилиб қудуққа ташландилар, қул қилиндилар, зиндонга солиндилар, узоқ муддат ота-онадан жудо бўлдилар. Ота ўғил учун йиғлайверди. Ўғил ота учун йиғлайверди. Анча йилдан кейин Мисрда учрашдилар, қарангки, бир ўғил шу тарзда қудуқга ташланган бўлса, қул қилинган бўлса, зиндонга солинган бўлса ва фитналарга мубтало қилинган бўлса, энди, бир неча йилдан кейин отаси билан учрашганида, ўша даврда етган мусибат ва ғамларни гапириш ўрнига, оталарига шундай дедилар. Уни Қуръони карим зикр қилган:

وَقَدْ أَحْسَنَ بِي إِذْ أَخْرَجَنِي مِنَ السِّجْنِ

“Дарҳақиқат, У (Аллоҳ) менга яхшилик қилди. Мени қамоқдан чиқарди...” (Юсуф сураси,100-оят)
Яъни, Аллоҳ таъоло мени зиндондан чиқариб, менга қанчалар яхшилик қилди. Зиндонга тушганларини зикр қилмадилар. Балки, мени зиндондан чиқариб, Аллоҳ таъоло менга қанчалар яхшилик қилди деб, Аллоҳ таъоло зиндондан чиқарганини зикр қилдилар ва яна шундай дедилар:

وَجَاءَ بِكُمْ مِنَ الْبَدْوِ

......ва сизларни биёбондан олиб келди. (Юсуф сураси,100-оят)
Яъни, менинг ота-онам, опа-сингил ва ака-укаларимга Аллоҳ таъоло қанчалар яхшилик қилдики, уларни биёбондан (қишлоқдан) келтириб, мен билан учраштириб қўйди. Жудоликни зикр қилмадилар. Балки, учрашганликни зикр қилдилар ва яна шундай дедилар:

مِنْ بَعْدِ أَنْ نَزَغَ الشَّيْطَانُ بَيْنِي وَبَيْنَ إِخْوَتِي

“Шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузгандан сўнг....” (Юсуф сураси,100-оят)
Яъни, шайтон мен ва акаларим ўртасида бир муаммони пайдо қилган эди деб олдин содир бўлган воқеалар ва акаларининг қилган зулмларини шайтонга юкладилар. Шундай қилиб, Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом барча мусибат ва қийинчиликларни қўйиб, Аллоҳ таъолонинг неъматларини зикр қилдилар. Шукр қилувчи бандаларнинг йўли айнан шудир.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг “Ислаҳий мавааиз” китобидан.

Каналга обуна бўлинг: @VAQFUZ
КУН ҲИСОБОТИ: 29.06.2021

Бугун, фондга ёрдам сўраб мурожаат қилган 21 нафар фуқароларга ЗАКОТ ҳисобидан 16 900 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

БАТАФСИЛ: https://vaqf.uz

Бошқаларга ҳам улашинг!

@VAQFUZ
"Фарзандим қори бўлсин" деган ота-оналар учун ажойиб имконият!

@VAQFUZ канали бугундан эътиборан, фарзандларингиз тез ва осон Қуръони каримни ёд олишлари учун янги анимацион "МЕН ҲАМ ҚОРИ БЎЛАМАН" лойиҳасини тақдим этади!

Бугун, соат 21:00 да @VAQFUZ каналида

Болажонингиз билан биргаликда Аллоҳнинг каломини осон ва қулай ёдланг!

Бизни кузатинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мен_ҳам_қори_бўламан

1. "ФОТИҲА" СУРАСИ

Болажонингиз билан биргаликда Аллоҳнинг каломини осон ва қулай ёдланг!

Бизни кузатинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зангиота туманидаги 42 манзил колонияда жазони ўтаётган маҳкум ва маҳкумалар учун 200 дона диний-маърифий китоблар хайрия қилинди

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
"Ризқи сенга боғлиқларни асло ранжитма
улар ўзларича келмадилар
..."
Уларни сенда ҳаққи бор...

Бошқаларга ҳам улашинг: @VAQFUZ
ТАШРИФЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Уламоларнинг Тошкент шаҳрига ташрифлари давом этяпти.
Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков Яшнобод туманидаги “Ислом ота” ва “ал-Ҳудайбия” жоме масжидлари атрофидаги маҳаллаларга бориб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.

Муҳтож оилаларга “Вақф” фондининг пул маблағлари ҳамда совғаларини топширди.

Каналга обуна бўлинг: @VAQFUZ