VAQF.UZ | Расмий канал
10K subscribers
6.89K photos
2.17K videos
8 files
5.77K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
QORILAR SARALAB OLINDI

O’zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Nuriddin domla Xoliqnazarov tashabbusi bilan Ramazon oyidagi Xatmi Qur’on tadbirlarida ishtirok etadigan qorilarni suhbatdan o’tkazish yakuniga yetdi.

“Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi mudiri Shayx Alijon qori boshchiligida bir guruh ustozlar Respublikamizning barcha masjidlarida xatmga o’tadigan qorilar suhbatdan o’tkazilib, saralab olindi.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вақф фонди ёлғиз кекса, бемор онахонга моддий ёрдам кўрсатди

Тошкент вилояти, Чиноз туманида ёлғиз ўзи истиқомат қилиб келаётган, боқувчиси йўқ Зуҳра ая Турсунова бир неча йиллардан бери хасталик билан курашиб келмоқда.

Ночорлик сабаб даволанишга имконияти етмаган онахонга, Вақф фонди томонидан барча зарурий дори-дармонлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.

Сиз ҳам Аллоҳ розилиги йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!
Закот ва хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Рамазонга саноқли кунлар қолди!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик (йиллик масофа) узоқ қилади”, дедилар”.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

USSD
орқали: *880*021092*summa# 📞

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
#дуо
Ҳақ таолодан хайрият сўраш, Аллоҳнинг жамолини исташ дуоси

اللّهمّ إنّي أسألك من الخير كله عاجله وآجله ما علمت منه و ما لم أعلم و أعوذ بك من الشّرّ كله عاجله و آجله ما علمت منه و ما لم أعلم

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам, ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.

Маъноси: “Эй Аллоҳ! Ҳозирги ва келажакдаги (дунё ва охиратдаги) яхшиликларни мен билган ва билмаганларимнинг барчасини Сендан сўрайман, ва ҳозирги ва келажакдаги (дунё ва охиратдаги) ёмонликларни мен билган ва билмаганларимнинг барчасидан Сендан паноҳ тилайман” (Ибн Можа, Аҳмад ривояти).

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

USSD
орқали: *880*021092*summa# 📞

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
МАСЖИДНИНГ АЗОНИ ЭШИТИЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар уйингиз бир вақт бўлса ҳам азон овози эшитиладиган ҳудудда жойлашган бўлса уйда бирор фарз намозини ўқимоқчи бўлсангиз азон айтмасдан ўқишингиз ҳам мумкин. Аммо азон айтсангиз фазилат бўлади. Бордию масжиднинг азони эштилмаса азон ва такбирни тарк қилиш макруҳ, ўзингиз эшитадиган даражада айтсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @vaqfuz
Forwarded from Muslim.uz
🌙 РАМАЗОН ҲИЛОЛИНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА ХАБАРНОМА

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ҳамда Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ ўз фаолиятини олиб бормоқда.

🌙 Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ
Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Жумладан, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари мутахассислари билан ҳам ушбу йўналишда мулоқотлар ўтказилди.

🔭 Кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига киритилади.

❗️Рамазон ойининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ramazon #hilol #kuzatish #xabarnoma
#VAQF_YANGILIKLARI

Муфтий ҳазрат “Вақф” фонди меҳмонхонаси фаолияти билан танишдилар
➡️
БАТАФСИЛ

Вақф фонди раҳбари Нукусдаги мадрасага ташриф буюрди
➡️БАТАФСИЛ

Вақф фонди Хоразмдаги мадраса устозлари, техник-ходимлари ва талабаларини рағбатлантирди
➡️ БАТАФСИЛ

Сурхондарёда диний соҳа ходимлари ва талабалар рағбатлантирилди
➡️БАТАФСИЛ

Вақф фонди раҳбарияти “Султон Увайс” ва “Абдуллоҳ Норинжоний” зиёратгоҳларига ташриф буюрди
➡️БАТАФСИЛ

Намангандаги мадрасага Вақф фонди хайрияси топширилди
➡️ БАТАФСИЛ

Ёнғин сабаб талофат кўрган хонадонларга моддий ёрдам кўрсатилди
➡️БАТАФСИЛ

“Саййид Мухйиддин махдум” мадрасасига Вақф фонди хайриялари топширди
➡️БАТАФСИЛ

Мадраса ва маҳад устоз ва талабалари Хива шаҳрига саёҳат қилишди
➡️БАТАФСИЛ

Вақф фонди раҳбари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди
➡️БАТАФСИЛ

Вақф фонди раҳбари Термиз Саййидлари мақбарасини зиёрат қилди
➡️БАТАФСИЛ

Вақф фонди бемор онахонга моддий ёрдам кўрсатди
➡️БАТАФСИЛ

@VAQFUZ
Рамазон фазилатлар ойидир

1) Бу ойда қилинган дуолар мустажобдир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч хил дуо мустажобдир:
— Рўзадорнинг дуоси;
— Мазлумнинг дуоси;
— Мусофирнинг дуоси».


(Баззор ривояти, Албоний саҳиҳ деган)

2) Рўзадорнинг ажри бир неча баробар кўпайтириб берилади, қанчалигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Одам боласининг барча (яхши) амали кўпайтирилади: ҳасанотлар ўн баробаридан етти юз баробаригача кўпайтирилади. Аллоҳ азза ва жалла деди: «Бас, рўза Мен учун ва унинг мукофотини Ўзим бераман».

(Муттафақун алайҳи)

3) Рамазон раҳмат ойидир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойи келса, раҳмат эшиклари очилади», дедилар.

(Муслим ривояти)

4) Бу ойдаги умра ҳажга тенг.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондаги умра ҳажга тенг», дедилар.

(Муттафақун алайҳи)

5) Қадр кечасини ибодат билан бедор ўтказиш гуноҳлар кечирилиши сабабидир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасини (унинг улуғлигига) иймон келтирган ва савобидан умид қилган ҳолда ибодат билан бедор ўтказса, ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар.

(Муттафақун алайҳи)

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

USSD:
*880*021092*summa# 📞

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рўзанинг инсон танасига фойдалари

Алижон Зоҳидий
Тиббиёт фанлари доктори, профессор

Бошқаларга ҳам улашинг:
@muslimuzportal | @vaqfuz