VAQF.UZ | Расмий канал
9.09K subscribers
6.83K photos
2.14K videos
8 files
5.68K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мен_ҳам_қори_бўламан

3. "ФАЛАҚ" СУРАСИ

Болажонингиз билан биргаликда Аллоҳнинг каломини осон ва қулай ёдланг!

Амр ибн Осс айтадилар: “Қуръондаги ҳар бир оят жаннатда бир даража ва хонадонингизда чироқ бўлади”.

@VAQFUZ
#Masjidlar_aksiyasi_hisoboti

Азизлар хайрияларингиз 197 846 000 сўмдан ошди!

Ҳимматни баланд қилайлик!

Сардобада тошқин сабаб вайрон бўлган "Юсуф" масжидининг янги биносини инша Аллоҳ, насиб этса "Қурбон ҳайити" байрамигача намозхонларга топшириш ниятидамиз!

Сардобаликлар Қурбон ҳайити намозини янги масжидда ўқишига сиз ҳам ҳисса қўшинг!

Хайрия учун:

UzCard: 8600 3329 1392 6279

Humo: 9860 0101 2729 5649

Азимов Абдусалим номида
Мурожаат учун: +998933278738

Бошқаларга ҳам далолат қилинг!

@VAQFUZ
#янги_лойиҳа
"ТAСКИН" ЯНГИ КЎРСАТУВ

ПРЕМЬЕРА: Бугун, 07.07.2021 соат 20:21

Muslim.uz ҳамда Vaqf.uz ҳамкорлигида руҳий тарбияга бағишланган янги лойиҳа!

"Таскин" кўрсатуви динимизнинг тамал тошларидан бири бўлмиш нафс тарбияси масалаларига бағишланади. Унда динимизнинг руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотлари Қуръони карим ва Суннат асосида баён қилиб берилади.

🔸"Таскин" кўрсатувининг нишона сони мавзуси:
"Қалб ҳаловати ва руҳий хотиржамлик сари" деб номланган бўлиб, унда қуйидаги масалаларга илмий-диний жавоблар берилади:
– Нега инсонларнинг қалби хотиржам эмас?
– Рухнинг озуқаси ва унинг касалликларининг сабаби нима?
– Нима учун кунига ҳар 40 сонияда бир инсон ўз жонига қасд қилмоқда?
– Наҳотки инсон дунёга ҳам сиғмай қолиши мумкин?!
– Инсон қачон бехавотир бўлади?
– Депрессия, қон босимнинг ошиши, стресс, қандли диабет (сахар), саратон (рак) каби касалликларга сабаб бўлувчи омиллар....

Унутманг! Инсон икки қисмдан таркиб топган: руҳ ва жисм. Жисм бетоблиги шифокор орқали даволанади, руҳ касаллигига руҳий тарбия “шифокор”лари яъни тасаввуф олимлари орқали малҳам топилади.

Жисм касал бўлса, унинг давоси топилмаса, дард инсон вафот этиши билан танани тарк этади. Аммо руҳ носоғлом, унда айб-нуқсон, касаллик бўлса, инсон вафотидан кейин ҳам тузалмайди. Инсонга озор беришда давом этади.... Шундай экан руҳингиз касалликларига беэътибор бўлманг!

@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янги_лойиҳа #ТAСКИН №1

"ТAСКИН" ЯНГИ КЎРСАТУВ

Muslim.uz ҳамда Vaqf.uz ҳамкорлигида руҳий тарбияга бағишланган янги лойиҳа!

🔸"Таскин" кўрсатувининг нишона сони мавзуси:
"Қалб ҳаловати ва руҳий хотиржамлик сари" деб номланган бўлиб, унда қуйидаги масалаларга илмий-диний жавоблар берилади:
– Нега инсонларнинг қалби хотиржам эмас?
– Рухнинг озуқаси ва унинг касалликларининг сабаби нима?
– Нима учун кунига ҳар 40 сонияда бир инсон ўз жонига қасд қилмоқда?
– Наҳотки инсон дунёга ҳам сиғмай қолиши мумкин?!
– Инсон қачон бехавотир бўлади?
– Депрессия, қон босимнинг ошиши, стресс, қандли диабет (сахар), саратон (рак) каби касалликларга сабаб бўлувчи омиллар....

@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Вақф хайрия жамоат фонди томонидан пойтахтимизнинг қатор масжидларига "Қурони карим маънолар таржимаси" китоби тақдим этилди.

Китобларни филиал раҳбари З.Тўраев ҳамда Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусовлар топширди.

Зеро каломи шариф динимизнинг асосий манбаасидир!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 @VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақф хайрия фонди ахборот хизмати раҳбари иштирокида брифинг

"Вақф" хайри жамоат фонди томонидан ўтган олти ой давомида 11 293 272 343 сўм хайрия сифатида сарфланган.

2021 йил 1 январдан 30 июнь санасига қадар, фондга хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали 21 315 999 344 сўм келиб тушган.

Фонд ҳисоб рақамларидан ўтган 6 ой давомида 17 395 090 948 сўм, ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 21 403 394 440 сўм сарфланган.

Бундан ташқари мамлакатимизда фаолият олиб бораётган масжидлар ва фонд тасарруфидаги зиёратгоҳларнинг маъмурий харажатлари, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ободонлаштириш учун 10 110 122 095 сўм йўналтирилган.

БАТАФСИЛ: https://vaqf.uz/uz/news/view/621

@VAQFUZ
#qurbonlikqiling_2021

ҚУРБОНЛИК КИМЛАРГА ВОЖИБ

– Сафардаги киши бирор юртда ўн беш ёки ундан ортиқ кун муқим бўлиб қолиб, телефон ёки бирор восита орқали ўз юртидаги кишини мени номимдан қурбонлик қилгин деб вакил қилса, вакилнинг қурбонлиги унинг номидан ўтади...

ДАВОМИ: https://vaqf.uz/uz/lists/view/482

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @VAQFUZ
#Жума_муборак

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

“Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ“


(Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қайюм сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади“, дедилар.

Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин!

Бошқаларга ҳам улашинг:
@VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#qurbonlikqiling_2021

Qurbonlik shartlari va odoblari

Qurbonlik go'shtlarini haqdorlarga yetkazishda Vaqf fondi sizga ko'makchi bo'ladi!

Boshqalarga ham dalolat qiling: @VAQFUZ
#qurbonlikqiling_2021

ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ АНИҚ ВАҚТИ

❗️ Қурбонлик вақти зул ҳижжанинг ўнинчи куни ҳайт намози ўқилгандан кейин ўн иккинчи куни қуёш ботишига озгина қолгуничадир. Қуёш ботиши билан қурбонлик вақти чиқади. Зул ҳижжанинг ўн учинчи куни такбири ташриқ айтиш вожиб бўлсада, лекин қурбонлик қилиш жоиз эмас.

❗️ Имом ҳайт намозини ўқиб бераётган вақтда уйдагилар қурбонликни сўйиб юборишлари жоиз бўлмайди. Лекин, бир шаҳарда ҳамма масжидда намоз ўқиб бўлинган бўлиши шарт эмас.

❗️ Зиммасига қурбонлик вожиб бўлган киши илмсизлиги ёки бирор бир узр туфайли қурбонлик кунлари ўтиб кетгунча қурбонлик қила олмаса, жонивор сотиб олган бўлса, жониворни тириклигича, сотиб олмаган бўлса, унинг қийматини фақат фақир ва мискинларга садақа қилиши вожиб бўлади.

❗️ Бир киши бир неча йиллардан буён нисоб эгаси бўлиб, қурбонлик қилмай келаётган бўлса, ўтган ҳар йил эвазига биттадан қурбонликнинг қийматини садақа қилиш вожиб бўлади.

❗️ Қурбонлик кунида шак қилиб қолса, иккинчи кунда қилгани афзалдир.

@VAQFUZ
КУН ҲИСОБОТИ: 09.07.2021

Бугун, фондга ёрдам сўраб мурожаат қилган 23 нафар фуқароларга ЗАКОТ ҳисобидан 22 900 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

БАТАФСИЛ: https://vaqf.uz/uz/transactions/statistics

Бошқаларга ҳам улашинг!

@VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қувайт жамғармаси Вақф фондига 84 миллион сўмлик китоблар ҳадя қилди

Қувайт халқаро хайрия жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Вақф хайрия жамоат фондига, жами қиймати 84 000 000 сўмлик 700 дона фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб "ҚУРЪОНИ КАРИМ Ўзбек тилидаги маʼнолар таржимаси" китоблари хайрия сифатида тақдим этилди.

Мазкур китоблар Вақф фонди томонидан Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги молиявий тушуми кам бўлган масжидларга тарқатилмоқда.

Ҳомийларни Аллоҳ таоло мукофотласин!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @VAQFUZ
​​#дуо

​​Онанинг дуолари сабабли юксак даража.

Ҳазрати Бобо Ғулом Фарид раҳматуллоҳи алайҳ ҳар дуода оналарини албатта ёдда тутар эдилар ва ҳақларига дуо қилар эдилар. Бир киши бунинг сабабини сўраганида, у киши: "Мен эришган даража, онамнинг дуолари натижасидир. Менинг онам таҳажжуд вақтида нафл ўқишлик учун турар эдилар. Ўша нуроний вақтда таҳоратли бўлиб, менга сут эмизар эдилар ва менинг ҳаққимга дуо қилар эдилар. Бугунги менинг даражам ўша нуроний вақтдаги сут ва дуонинг натижасидир" дедилар.

"Намунали фарзандлар" китобидан.

Телеграм каналимиз:
@VAQFUZ
​​#Қабул_2021 #Абитуриентлар #Онлайн #Ҳужжатлар #Кириш_имтиҳонлари #Аъзо_бўлинг

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 2021-2022 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича қуйидаги ишонч телефонлари ва интернет тармоқлари орқали маълумот олишингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги Олий диний таълим муассасалари 3 та:

Тошкент ислом институти:
Телефон рақам: 71-227-23-47, 99-649-84-44
Сайт: www.oliymahad.uz
Телеграм канал: https://t.iss.one/oliymahad, https://t.iss.one/Imom_Buxoriy_uz

Мир Араб олий мадрасаси:
Телефон: 95-604-45-97
Сайт: www.mirarab.uz
Телеграм канал: https://t.iss.one/mirarabuz

Ҳадис илми мактаби:
Телефон:
66-240-20-51
Сайти: www.hadith.uz
Телеграм: https://t.iss.one/muhaddisuz

▪️▪️▪️

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги ўрта махсус диний таълим муассасалари 10 та:

Кўкалдош:
Телефон: 71-249-30-90
Сайт: www.kukaldosh.uz
Телеграм: https://t.iss.one/kukaldoshuz

Хадичаи Кубро:
Телефон: 71-299-24-11
Сайт: www.xadicha.uz
Телеграм: https://t.iss.one/xadichauz

Саййид Муҳйиддин Махдум:
Телефон: 99-236-50-44
Сайт: www.maxdum.uz
Телеграм: https://t.iss.one/maxdumuz

Ҳидоя:
Телефон: 94-044-15-11
Сайт: www.hidoya.uz
Телеграм: https://t.iss.one/hidoyauz

Хожа Бухорий:
Телефон
: 75- 542-74-25
Сайт: www.xojabuxoriy.uz
Телеграм: https://t.iss.one/Xojabuxoriy

Имом Термизий:
Телефон: 55-451-05-96
Сайт: www.termiziy.uz
Телеграм: https://t.iss.one/termiziylar

Мир Араб:
Телефон
: 95-600-45-97
Сайт: www.mirarabmadrasa.uz
Телеграм: https://t.iss.one/mirarabmadrasa

Жўйбори Калон:
Телефон
: 65-221-77-44
Сайт: www.juyborikalon.uz
Телеграм: https://t.iss.one/juyborikalon

Фахриддин ар-Розий:
Телефон: 95-606-92-55
Сайт: www. arroziy.uz
Телеграм: https://t.iss.one/arroziyuz

Муҳаммад ал-Беруний:
Телефон: 55-101-55-12
Сайт: www.alberuniy.uz
Телеграм: https://t.iss.one/alberuniyuz

▪️▪️▪️

Олий таълим вазирлигига қарашли Ўзбекистон халқаро ислом академияси:
Телефон
: 71-244-50-76, 71-244-96-13
Сайт: www.iiau.uz
Телеграм: @iiau_official

*Ислом академияси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида эмас.

▪️▪️▪️

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари "Қабул-2021" канали https://t.iss.one/qabulmuslimuz га аъзо бўлинг!

🔗 Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар

🔗 Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
ВАҚФ ҲАДЯЛАРИ ҲАҚДОРЛАРГА ЕТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бугун Тошкент вилояти Паркент туманига ташриф буюрдилар.

Ташриф асносида “Самсарак” ва “Қўрғон” маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, беморлиги бор фуқароларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган 2.500.000 сўм моддий ёрдамлар ҳамда бир неча китоблардан иборат совғалар жамланмасини топширишди.

Кўнгиллари тоғдек кўтарилган юртдошларимиз юртимиз равнақи, саховатпеша халқимиз фарвонлигини тилаб хайрли дуолар қилишди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@VAQFUZ
"Фарзандим қори бўлсин" деган ота-оналар учун ажойиб имконият!

Ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари
@VAQFUZ канали фарзандларингиз тез ва осон Қуръони каримни ёд олишлари учун янги анимацион #мен_ҳам_қори_бўламан лойиҳасини тақдим этади!

Бугун, соат 21:01 да @VAQFUZ каналида

Болажонингиз билан биргаликда Аллоҳнинг каломини осон ва қулай ёдланг!

Бизни кузатинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@VAQFUZ
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

🌙 Эслатиб ўтамиз, 11 июль якшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.

Даврон НУРМУҲАММАД
@VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мен_ҳам_қори_бўламан

4. "ИХЛОС" СУРАСИ

Болажонингиз билан биргаликда Аллоҳнинг каломини осон ва қулай ёдланг!

Амр ибн Осс айтадилар: “Қуръондаги ҳар бир оят жаннатда бир даража ва хонадонингизда чироқ бўлади”.

@VAQFUZ