VAQF.UZ | Расмий канал
9.09K subscribers
6.83K photos
2.14K videos
8 files
5.69K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
​​Мусибатларни кетказиш учун ҳадиси шарифда собит бўлган энг кўп синалган амал

Ибнус Сунний Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Мен шундай бир дуони биламанки, бирор мусибатзада уни ўқиса, Аллоҳ таъоло унинг мусибати ва ғамини кетказади. У Менинг биродарим Юнус алайҳиссаломнинг ушбу дуосидир:

لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Яъни:

“Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим”. (Анбиё сураси, 87-оят)

”Некийўн ке пaҳаар” китобидан Абдулқайюм Комил таржимаси.

@VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Берувчи қўл олувчи қўлдан афзал!

Акмалхон домла Акрамхон ўғли

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қалб_шифохонаси
@VAQFUZ
Оқибат йўқолаётгани ҳақида бўлган воқеъа

Ахир бу чақалоқ-ку, отаси ёлғиз олиб келган. Наҳотки, мусулмонликни, иймонимизни нафсимизга бой берган бўлсак. Бу аканинг ўрнига ўзинггизни, чақалоқнинг ўрнига боланггизни қўйиб кўринг. Камига бугун ҳайит байрами бўлса. Хайф сенларга, эркагу аёлингга. Шу пайт бир чеккада ўтирган рус кампир ўзбек тилида бир амаллаб – "сизлар ямон сизлар, чакалок жуда кичкина, наҳотки сизлар мусилман..."

Давоми
: https://vaqf.uz/uz/lists/view/475

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
Ўзбекистоннинг буюк дин олимларидан устоз Ёрқинжон қори дорулбақога риҳлат қилдилар. 

Вақф фонди жамоаси Ёрқинжон қори аканинг оила аъзоларига, яқинларига ва бошқа барча мўъмин-мусулмонларга ҳамдардлик изҳор қилади.
 
@VAQFUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Умматимдаги энг кўп қўрқадиган нарсам тили билимдон (қалби жоҳил) ҳар бир мунофиқдир», дедилар.

📚 Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.

Улашинг: @VAQFUZ
Малайзия компанияси ва Вақф фонди ўртасида ҳамкорлик

Бугун, Малайзиянинг Тошкентдаги элчихонаси ташаббуси билан, ушбу давлат элчиси Хенди Ассан жаноблари, "Education Malaysia Global Services" компанияси, Малайзия халқаро Ал-Бухорий университети ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди раҳбариятлари билан, Малайзияда таълим олиш учун мамлакатимиз ёшларига грант ажратиш масалаларида видеоконференция ўтказилди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
Солиҳлардан бири айтди: “Эй Одам боласи, Аллоҳ таолонинг хазинаси тўла экан, ризқинг тор бўлиб қолишидан қўрқма! Унинг хазинаси ҳеч қачон тугамайди. Аллоҳдан Ўзгага боғланма. Агар Ундан ўзгага боғлансанг, сен барча яхшиликлардан қуруқ қоласан. Аллоҳ сенга тақсимлаб берган нарсага рози бўл! Бу билан нафсинг ва баданингга роҳат берасан. Ундан эртанги куннинг ризқини сўрама! У сендан эртанги куннинг ибодатини сўрагани йўқ-ку! У Ўзига исён қилганларни унутмайди, қандай қилиб итоат қилган бандаларини унутсин?! У барча нарсага қодир Зотдир!”.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
#Қабул_2021-2022: Олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддатлари эълон қилинди

Жорий 2021-2022 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн шаклда muslim.uz сайтидаги qabul.muslim.uz электрон портали орқали қабул қилинади.

🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига:

– 2021 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).

Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

– паспорт (электрон шаклда);
– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлар учун) электрон шаклда;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади) электрон шаклда;
– тил билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тилини танловчилар учун) электрон шаклда.

🔸Олий диний таълим муассасалари:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:
– 2021 йил 20 июнидан 20 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).

Ҳадис илми мактабига:
– 2021 йил 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).

Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

– паспорт (электрон шаклда);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда;

– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади) электрон шаклда;

Танлов ва мусобақа иштирокчиларига:

– “Ягона олимпиада” танловида 2- ва 3-ўринни эгаллаганини тасдиқловчи диплом (электрон шаклда), дея хабар берди Диний идора Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума муборак бўлсин!

Қуръоний дуо:

رَّبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ
وَأَعُوذُ بِكَ رَبِّ أَن يَحْضُرُونِ

Яъни: "Эй, Роббим! Мен шайтонлар соладиган васвасалардан Сенинг паноҳингни сўрайман ва Эй, Роббим! Менинг ҳузуримга келишларидан Сенинг паноҳингни сўрайман". (Мўъминун, 97-98)
Омийн...!

@VAQFUZ
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғлининг тоғалари Билолхон тўранинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамрох айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Яҳё қори Абдураҳмоновга ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Masjidlar_aksiyasi_hisoboti

17 июнь куни, Сардобада тошқин сабаб вайрон бўлган "Юсуф" масжидининг янги биноси қурилиши учун ҳомийлар ҳисобидан 10 тонна цемент маҳсулоти хайрия қилинди.

Эҳсон қилганларни Аллоҳ таоло мукофотласин!

@VAQFUZ
Фарзандларни солиҳ қилишнинг энг ажойиб услуби

Мен хотиржам ва осуда ҳаёт кечираётган бирор ёш йигитни кўрсам, албатта, унинг отаси солиҳ ва яхши одам эканлиги аниқ бўлиб чиқади.
Аллоҳ таъолонинг:

وَكَانَ أَبُوهُمَا صَالِحاً
Яъни: “...Уларнинг оталари солиҳ одам эди...”. оятининг тасдиғи намоён бўла бошлайди.
Агар ота яхши бўлса, у ҳолда унинг фойдасини шу дунёнинг ўзидаёқ фарзандлари кўра бошлайди.
✔️ Доктор Набил ал-Авазий айтадилар: “Менда нафл ибодатларни адо қилишга сусткашлик ва ялқовлик бўла бошласа, фарзандларим ва дунёнинг маъюсликлари ёдимга тушади.Қандай қилиб, нафлларни адо қилишдаги сусткашлигим ва ялқовлигим фарзандларимнинг маъюслигига сабаб бўлмасин” (яъни, албатта сабаб бўлади)
Фарзандларимизнинг бахтиёр ҳаёт кечириши ва дунёдаги маъюсликлардан қутқаришнинг энг муҳим бир чораси, ўзимизнинг солиҳ ва яхши бўлишимиздир.
Ҳар бир шахснинг орзуси бўладики, унинг фарзандлари яхши ва итоаткор бўлса, лекин, фақат хохишлар билан ҳеч нарса бўлмайди.Бунинг учун эса, ўзи ҳам солиҳ ва яхши бўлиши шартдир.
✔️ Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу тунда нафлларни адо этаётганларида ёнларида кичкина фарзандини ухлаётганини кўриб: “Эй, Ўғилчам! Бу сенинг ёрқин келажагинг учун” дер эдилар ва йиғлаганча:

وَكَانَ أَبُوهُمَا صَالِحاً
Яъни: “...Уларнинг оталари солиҳ одам эди...”. (Каҳф сураси, 82-оят) оятини тиловат қилар эдилар.
✔️ Ҳазрат Саъид ибн Мусаййаб раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳолатлари ҳам айнан шундай эди.У киши: “Мен намоз ўқиётганимда фарзандларим ёдимга тушиб қолса, намозимни янада узунроқ ўқийман” дер эдилар.

Агар ота солиҳ ва яхши бўлса, албатта, унинг фойдаси фарзандига ҳам бўлади...

Абдулқайюм Комил таржимаси.

https://t.iss.one/vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Masjidlar_aksiyasi_hisoboti

Масжид битишига оз фурсат қолди. Ҳимматни баланд қилайлик!

"Юсуф" масжидининг янги биносини инша Аллоҳ "Қурбон ҳайити" байрамигача намозхонларга топшириш ниятидамиз!

Сардобаликлар Қурбон ҳайити намозини янги масжидда ўқишига сиз ҳам ҳисса қўшинг!

Хайрия учун:

UzCard: 8600 3329 1392 6279

Humo: 9860 0101 2729 5649

Азимов Абдусалим номида
Мурожаат учун: +998933278738

Бошқаларга ҳам далолат қилинг!

@VAQFUZ
​​– Нима қилсам экан?!
"Ким Aллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр."
(Талоқ сураси, 2-оят)

Aмалга ошармикин?!
"Бу эса, Aллоҳ учун қийин эмас."
(Иброҳим сураси, 20-оят)

Лекин қўрқаябман!
"Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Aлбатта, сен кўз ўнгимиздасан..."
(Тур сураси, 48-оят)

@VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
VAQF HAFTALIGI

14.06.-18.06.2021

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЛОЙИҲА:

"ВАҚФ КЎМАГИ" АКЦИЯСИ

Касб-ҳунарга эга аммо, меҳнат қилиш учун сармояга эга бўлмаган ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамюртларимиз учун Вақф фонди ажойиб имкониятни тақдим этади!

Илк босқичда Хоразм вилоятидаги 20 нафар фуқарога ёрдам берилади.

Ҳомийлик ёки эҳсон қилмоқчи бўлганлар учун:

UZCARD: 8600 4904 5274 6001
HUMO: 9860 1001 2453 5004

Фозилжон Бабажанов номида

Батафсил маълумот: +998 99 910-90-95

"Камбағалга балиқ берма қармоқ бер..."

@VAQFUZ
Ризқдан маҳрум бўлиш

Гуноҳнинг дунёдаги яна бир зарари ризқда камлик бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

ان الرجل ليحرم الرزق بالذنب يصيبه

Яъни: “Албатта, киши қилаётган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади” дедилар. (Ибн Можа ривояти).

“Жазаа-ул аъмаал” китобидан Абдулқайюм Комил таржимаси.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shayxni xayratga tushurgan tijoratchi

“Shayx Zayniddin” jome masjidi imom xatibi
Ustoz Yahyo Ubaydulloh oʻgʻli

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram|tiktok
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
КУН ҲИСОБОТИ: 22.06.2021

Бугун, фондга ёрдам сўраб мурожаат қилган 32 нафар фуқароларга ЗАКОТ ҳисобидан 23 300 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Бошқаларга ҳам улашинг!

@VAQFUZ