VAQF.UZ | Расмий канал
10.4K subscribers
6.93K photos
2.19K videos
8 files
5.8K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
Аллоҳ таъолонинг бандадаги ҳақлари

1. Ибодатни фақат Аллоҳ таъолонинг Ўзигагина қилишлик.
2. Аллоҳ таъолони улуғлашлик.
3. Аллоҳ таъолодан доим қўрқиб туришлик.
4. Аллоҳ таъолонинг тоатида машғул бўлишлик ва осийлик қилишни тарк қилишлик.
5. Аллоҳ таъолонинг ҳузурида ожиз ва мухтож бўлиб туришлик.
6. Фақат Аллоҳ таъолодан умид қилишлик.
7. Аллоҳ таъолодан ҳаё қилишлик.
8. Аллоҳ таъолога нисбатан яхши гумонда бўлишлик.
9. Аллоҳ таъолони кўп зикр қилишлик.
10. Аллоҳ таъоло билан учрашишликни умид қилишлик.
11. Аллоҳ таъоло ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларини ҳамма нарсадан устун қўйишлик.
12. Барча муомалаларида Аллоҳ таъолонинг аҳкомларига амал қилишлик.
13. Диннинг енгил эканлигига қатъий ишонишлик.

Муфтий Абу Бакр бин Мустафо Патни.

”Sunan o adaab” - китобидан.
Абдулқайюм Комил таржимаси

@VAQFUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
VAQF HAFTALIGI

07.06.-12.06.2021

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
Қарзимни уза олмаётганим туфайли сиздан уялиб юрибман

Ҳазрати Шақиф раҳматуллоҳи алайҳ ҳикоя қилади: Мен ҳазрати Имом Аъзам билан бирга кетаётган эдим. Бир киши у зотни узоқдан кўрибоқ ўзини четга олди ва бошқа йўлга бурилиб кетди. Буни сезиб қолган имом ҳазратлари ҳалиги кишини чақирдилар. У одам келгач:

Нега йўлингни ўзгартирдинг? Нега мендан бекиниб юрибсан? – деб сўрадилар.
Сиздан ўн минг дирҳам қарзим бор, олганимга анча бўлди, аммо қийин аҳволдаман. Қарзимни уза олмаётганим туфайли сиздан уялиб юрибман – деди ҳалиги киши.
Имоми Аъзам ҳазратлари шунда дедилар:

Субҳаналлоҳ! Шу холосми? Ундай бўлса, бор, мен қарзимдан воз кечдим. Бундан буён мендан яшириниб юрма. Мен туфайли дилингда пайдо бўлган қўрқув учун мени авф эт..!

Давоми: https://vaqf.uz/uz/lists/view/474

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
#Фойдали_маълумот

Вақфнинг тўртта рукни бўлиб, улар:

1. Вақф қилувчи шахс (воқиф);
2. вақф қилиш лафзи (сийға);
3. вақф қилинаётган мол (мавқуф);
4. вақф моли тасарруф этиладиган жиҳат (мавқуф алайҳи).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
"Эркакми, хотинми – ким яхшилик қилса, ўша жаннатга киритилади ва унга заррача ҳам зулм қилинмайди".

(Нисо сураси, 124-оят)

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
КУН ҲИСОБОТИ: 14.06.2021

Бугун, фондга ёрдам сўраб мурожаат қилган 31 нафар фуқароларга ЗАКОТ ҳисобидан 24 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Бошқаларга ҳам улашинг!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
«Вақф» Фонди Фарғона вилоят Филиали раҳбарияти, волонтёрлар ва Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси раисининг ўринбосарлари, ҳурматли устозларимиз Ҳомиджон Домла ва Иброҳимжон Домла ва Салоҳиддин Домлалар билан биргаликда вилоятимиз туманларининг энг чекка ҳудудларида яшовчи эҳтиёжманд ва бемор юртдошларимизнинг ҳолидан хабар олдилар ва ҳақларига дуойи хайрлар қилдилар. Ташриф асносида уларга беш миллион сўмдан маблағ, озиқ-овқат жамланмаси, эҳтиёжига қараб маиший техникалар ва энг асосийси эса диний адабиётлар туҳфа этилди. Ушбу азиз Ватандошларимиз эса кутилмаган бундай самимият ва эътибордан чексиз руҳланиб, элу юртимиз тинчлиги, тараққиёти ва ҳамжиҳатлиги ҳақига дуолар қилишиб беҳад миннатдорлик изҳор этишди.
Аллоҳ таоло уламоларимиз, саҳоватли ҳомийларимиз ва ҳимматли дуогўйларимиздан Ўзи рози бўлсин!

ФОТОЛАВҲАЛАР БИЛАН ҚУЙИДА БАТАФСИЛ ТАНИШИНГ
👇👇👇
#Фойдали_маълумот

“Ҳазрати Умар Хайбарда ерга эга бўлади. Сўнг Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бориб маслаҳат сўрайди:
– Эй Аллоҳнинг Расули, мен Хайбардан ерга эга бўлдим. Ҳеч қачон ундан қимматлироқ бойликка эга бўлмаганман. Уни нима қилишга амр этасиз?” – деди.
“– Агар хоҳласанг, аслини тутиб қолиб, (фойдасини) садақа қиласан”, – дедилар у зот (имом Бухорий ривояти).

Мазкур ҳадисга кўра уламолар “вақф молнинг аслини тутиб туриб, фойдасини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун сарфлашга айтилади” – деганлар.

https://t.iss.one/vaqfuz

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
Уламоларнинг ташрифи Наманганлик эҳтиёжманд кишиларнинг қалбига хурсандчилик олиб кирди.

14 июнь куни Наманган вилоятига ташрифи давомида Иброҳим домла Иномов, Устоз Муҳаммад Айюбхон домла Хомидов, Салоҳиддин домла Шарипов ҳамда Аброр Мухтор Али домлалар вилоятнинг Наманган ва Чуст туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва беморлар ҳолидан хабар олиб, уларга Вақф хайрия жамоат фондининг озиқ-овқат жамланмаси, диний-маърифий китоблар ва эҳтиёжларига кўра маиший буюмлар ҳамда ҳар бир оилага 5 000 000 сўмдан моддий ёрдамларини тақдим этди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK