VAQF.UZ | Расмий канал
9.33K subscribers
6.83K photos
2.14K videos
8 files
5.69K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танлов якунланишига оз фурсат қолди!

“ЯХШИЛИК ҚИЛ – 2021”
ИЖОДИЙ ИШЛАР ТАНЛОВИ

Иштирок этинг ва
7 000 000 сўм
5 000 000 сўм
3 000 000 сўм
дан бирига эга бўлинг!

➡️ Ижодий ишларингизни 25 февралдан 5 апрель соат 23:59 га қадар @YaxshilikQil2021Bot телеграм ботига юборинг ва @vaqfuz каналига уланинг!

"ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ – МУКОФОТГА ЭГА БЎЛИНГ"

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Нишонга урилган гаплар: Феълинг хайвонникига ўхшаса ҳам амалинг инсонникидай бўлсин!

Баъзан кимлигимизни унутамиз ва ўзгаларга озор берамиз, баъзида эса кимлигимизни унутишади ва бизга озор беради... Аммо, бизни ҳар доим, ҳар вақт унутмайдиган Зот бор! Унинг ҳукми одил ва ўта шиддатлидир.
Сайфуллоҳ Умар

***
Билим, тафаккур ва тўғри тушунча бўлмаган ибодатда хайр бўлмайди.
Устозлар ўгитидан

***
Мен, севикли пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини муҳаббат билан айтаман ва мени шу исм билан чақиришларидан хурсандман. Одамлар бу исмни топташларига асло йўл қўймайман.
Муҳаммад Али

***
Ақлли аёл хизмат қилади ва буйруқ беради - ким бошқариш учун туғилган бўлса, у парда остида ҳукмронлик қилади.
Тарих муҳрлаган сўзлар

***
Муаммолар қалбингизни ташвишга солишига йўл қўйманг. Энг қоронғи кечаларда юлдузлар янада ёрқинроқ порлайди.
Абу Али ибн Сино

***
Инсоннинг қандай эканлиги интилаётган, рози бўлган ва рад этганларига қараб ойдинлашади.
Саййид Аброр Умар

***
Феълинг хайвонникига ўхшаса ҳам амалинг инсонникидай бўлсин!
Жалолиддин Румий

***
Хаёлингга келган гапни айтиш, кўнглинг тусаган ишни қилиш бу демократия эмас. Демократия инсонлар орасида инсон бўлиб яшашингдир.
Б.Франклин

***
Мен икки сабабга кўра мусулмонлар ҳақида ҳазил гап гапирмайман. Биринчидан, улар ҳақида билмайман... Иккинчидан, сиз ҳам билмайсиз...
Қизиқчи Дара О'Бриэн

***
Манбалар асосида Саййид Аброр Умаров тайёрлади

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: https://t.iss.one/vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақф фонди “Имом Мотуридийга муносиб ворис бўлайлик!” мусобақа ғолибларини тақдирлади

БАТАФСИЛ
: https://vaqf.uz/uz/news/view/594

Бошқаларга ҳам улашинг: @vaqfuz
#Хушхабар: РАМАЗОН ОЙИДА 1370 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА ХАТМИ ҚУРЪОН БЎЛАДИ

Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Намозхонлар жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган Қуръон тиловатига бутун вужуди билан соме бўлиб, улкан ажру савобга эга бўлади ва руҳий-маънавий озуқа олади.

Бу йилги таровеҳ намози ва Қуръон хатми лаззатини мўмин-мусулмон халқимиз ўзгача соғинч, интизорлик ва шавқ билан кутмоқда. Боиси, ўтган йили коронавирус пандемияси сабаби бу улуғ неъматдан бахраманд бўлолмадилар.

🌙 🕌 Инша Аллоҳ, бу йил юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилади. Қувонарлиси, 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилади.

Маълумки,
2020 йил коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги масжидлар фаолияти тўхтаб, халқимиз кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат ила адо этолмаган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу йил таровеҳдаги хатми Қуръон файзидан баҳраманд бўламиз.

Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларимизда хатми Қуръонлар зиёда бўлиб, тартиб ва ўзгача тароватда ўтмоқда. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди.

🔸Қуръон ўқиладиган юртда фаровонлик бўлади. Бу жойга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади, бало-офатлар арийди. Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “омин”, деса, албатта, Аллоҳ таоло уларни ижобат қилади», деганлар (Имом Табароний ривояти).

🤲 Рамазон ойида масжидлардаги таровеҳ намозлари ва хатми Қуръонларда мўмин-мусулмон халқимиз жамоат бўлиб қилинадиган дуолар Ҳақ таоло даргоҳида мустажоб бўлиб, ўлкамизга осудалик, барака, келади, беморларга шифои комил топиб, коронавирус касаллиги арийди, иншa Аллоҳ.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда юртимиз масжидларида Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан сўраб дуо қилиб турса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” (Имом Муслим).

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сардобада тошқин сабаб вайрон бўлган "ЮСУФ" масжидини биргаликда қурайлик!

Хайрия учун:

UzCard: 8600 3329 1392 6279

Humo: 9860 0101 2729 5649

Азимов Абдусалим номида
Мурожаат учун: +998933278738

“Ким унда Аллоҳ зикр қилиниши учун масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради” (Насоий ривояти).

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд туғилганида қилиниши зарур бўлган 6 суннат амал
Саидаброр Умаров

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Оталар_мактаби
@muslimuzportal | @mp3muslim
Вақф фонди яна 3 нафар мадраса талабаларининг шартнома пулларини тўлаб берди

Вақф хайрия жамоат фонди "Илмга кўмак" акцияси доирасида, Андижон вилоятидаги Саййид Муҳиддин махдум мадрасасида таҳсил олаётган намунали 3 нафар талаба: Яхшибоев Муҳаммад, Нозимов Абдулазиз, Нумонжонов Жавоҳирларнинг, иккинчи ярим йиллик шартнома пуллари жами, 9 781 290 сўм маблағни тўлаб берди.

Бугунги талаба, эртанги бўлажак олимдир!

Аллоҳ таоло хайрия қилганларни мукофотласин!

Сиз ҳам "ИЛМГА КЎМАК" акциясида иштирок этинг ва толиби илмларга кўмаклашинг!

Хайрия қилиш учун устига босинг: CLICK | PAYME

Банк ҳисоб рақами орқали:

ҳ/р : 20212000900881753008 

Бошқаларга ҳам улашинг: @vaqfuz
#hadis

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди”, дедилар”.

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
4 апрель куни "Шайх Зайниддин" масжидида гапириш ва эшитишда нуқсони бор (кар-соқов)лар билан "Рамазон ойи фазилати" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Вақф фонди раҳбари, "Шайх Зайниддин" масжиди имом-хатиби Яҳё қори Абдураҳмонов иштирок этиб, рўза ҳақида маруза қилди.

Қувонарлиси, тадбир давомида йиғилган иштирокчилардан бири Ислом динини қабул қилиб, мусулмонлик шарафига эга бўлди.

Тадбир сўнгида Яҳё қори Абдураҳмонов барча иштирокчиларга Қуръони карим ва эсдалик совғалари тақдим этди.

Бошқаларга ҳам улашинг: @vaqfuz
#дуо_қилинг

رَبَّنَا ظَلَمْنَآ أَنْفُسَنَا وَ إِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَ تَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّا مِنَ الْخَاسِرِينَ

Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик, агар бизни мағфират қилмасанг ва раҳм қилмасанг биз хасратда қолувчилардан бўламиз

Роббанаá золамнаааа анфусанаа ва ин лам тағфир лана ва тарҳамна ланакунанна миналхосирийн

Бу оятда Одам алайҳи салом Аллоҳ таолдан мағфират сўраб дуо қилганлар. Бу дуони Аллоҳ таоло уларнинг қалбларига илҳом қилган. Шунингдек бу оятда Одам алайҳи саломнинг зурриётларига ҳам тавба қандай қилиш керак эканлиги кўрсатилган.

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VAQF_HAFTALIGI: 29.03.-02.04.2021

Hafta davomidagi eng muhim voqealar

Kanalimizga ulaning: @vaqfuz
Фақат ўзимиз айбдормиз...

Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризқга қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб ухлар ва ўз вақтида бомдод намозига турар эдилар.

Шунда жисмлари дам олиб, асаблари жойида бўлар эди.
Бугун эса кеч 23:00 да овқатланамиз, тунги 1-2 да ухлаймиз ва 9:00 да уйғонамиз...

Аллоҳ кўрсатган йўлини унутдик, Расулуллоҳ ﷺ "ЭРТА ётиб ЭРТА туринглар" деган ҳадисларига амал қилмай қўйдик. Натижада, Аллоҳ таоло саломатлигимизни беморликка, роҳатланишимиз ўрнини чарчоққа алмаштириб қўйди...

Шайх Шаъровий


Каналга аъзо бўлинг: @vaqfuz
Вақф фонди яна 10 нафар мадраса талабалари шартнома пулларини тўлаб берди

Диний таълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш Вақф фондининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шунга кўра, жорий йилнинг 5 апрель куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб Олий мадрасасининг намунали 10 нафар талабалари учун иккинчи ярим йиллик шартнома пуллари, жами 20 000 000 сўм фонд томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда тўлаб берилди.

Хайрия қилганларни Аллоҳ таоло мукофотласин!

Бoшқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ! ХУШХАБАР!
Танловга қабул 12 апрелга қадар узайтирилди!


Кўп сонли мухлислар талабига биноан, танловимизга ижодий ишларни қабул қилиш 12 апрель соат 23:59 га қадар узайтирилди!

Яхшиликни тарғиб этувчи:

🎬 “Энг яхши видеоролик”
– 7 000 000 сўм

📝 “Энг яхши мақола”
– 5 000 000 сўм

🖼 “Энг яхши инфографика”
– 3 000 000 сўм

Рағбатлантирувчи мукофотлар ҳар бир йўналиш бўйича биттадан “Ҳадис ва ҳаёт” тўплами:
▪️ “Креатив иштирокчи”
▪️ “Мухлислар эътирофи”
▪️ “Яхши тарғиботи учун”
▪️ “Фаол иштироки учун”

➡️ Ижодий ишларингизни 12 апрель соат 23:59 га қадар @YaxshilikQil2021Bot телеграм ботига юборинг ва @vaqfuz каналига уланинг!

"ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ – МУКОФОТГА ЭГА БЎЛИНГ"

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза инсон организмига қандай тасир кўрсатади

Каналга уланиш: @vaqfuz
Дунёда нима кўрдинг?


Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бир киши чодирда ўтирган дарвешнинг олдидан ўтиб қолиб, шундай деди:
– Сенинг дўстинг ким?
– Қалбим.
– Суҳбатдошинг ким?
– Сабр.
– Нима билан вақтингни ўтказасан?
– Дунёдаги мискинлар зикри билан ўтказаман.
– Дунёда нима кўрдинг?
– Ўлимдан ростгўй нарсани кўрмадим
– У ҳақда ўйламайдиганлар ҳақида нима дейсиз?
– Уни фақат тириклар фикр қилади, ўйлайди. Ўликлар дунёга муҳаббати туфайли ўзини ўзи ўлдиради. Бундайлар сира тафаккур қилмайди.
(«Солиҳлар гулшани»)


Каналга аъзо бўлинг: @vaqfuz
Язид Раққоший Анас ибн Моликдан ривоят қилади:

Вафот этгандан сўнг етти нарса бандага ажр бериб туради. Масжид қурдирган бўлса, унинг ажри шу масжидда бир киши намоз ўқиса ҳам, бориб туради; ариқ қазиб сув оқизиб қўйган, модомики, у оқиб одамлар ундан ичиб турган бўлса ҳам, ажри бориб туради; кимики қуръон ёзиб, одамлар ундан фойдаланса, савоб бориб туради; кимики бир кўчат экиб кўкартирса, унинг ажри одамлар ва қушлар еб туриши билан бораверади. Ким илм ўргатган бўлса ва Фарзанд қолдирган бўлса, гуноҳларини кечиришини сўраб, ўтганидан кейин дуо қилиб турса, у фарзанд солиҳ бўлса, ота фарзандига Қуръон, одоб ва илмни ўргатган бўлса, унинг ажру-савоби фарзанднинг савобидан камаймасдан боради. Агар ота фарзандига Қуръон ўргатмаса, ёмон йўлларни ўргатган бўлса, унинг гуноҳи ўз гуноҳидан камаймасдан отасига бориб туради.

Бошқаларга ҳам улашинг: https://t.iss.one/vaqfuz
КУН ҲИСОБОТИ: 07.04.2021

Бугун, фондга ёрдам сўраб мурожаат қилган 63 нафар фуқарога ЗАКОТ маблағлари ҳисобидан 45 900 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Хайрия қилганларни Аллоҳ таоло мукофотласин!

Бошқаларга ҳам улашинг: https://t.iss.one/vaqfuz