VAQF.UZ | Расмий канал
9.33K subscribers
6.83K photos
2.14K videos
8 files
5.69K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
VAQF XAFTALIGI

Xafta davomidagi eng muhim voqealar.

08.02.2021 - 13.02.2021

Boshqalarga ham ulashing!
Safimizga qo'shiling: @vaqfuz
Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ё Расулуллоҳ! Сиз биз билан ҳазил-мутойиба қиласиз», -дейишди.«Мен ҳақдан бошқани гапирмайман», - дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг пайғамбари, хотамул анбиё бўлишлари билан бирга оддий банда ҳам эдилар. Бошқалар каби одамлар билан суҳбатлашар, ҳазил-мутойиба қилар эдилар. Аммо ҳазиллари рост бўлган, зеро ҳазил қилганда ҳам ёлғон гапиришликка ижозат йўқдир. Ҳозирда баъзи кишилар ёлғонни роса гапиришадида, ортидан ҳазиллашдим деб қўшиб қўяди. Бу мутлақо мумкин эмас!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳазил қилишлари доим ҳам бўлмаган ва ҳар кимга ҳам ҳазил қилавермаганлар. Мен ҳазилкаш кишиман деб рост гап билан бўлсада доим ҳазил қилавериш кишини виқорини йўқотади ва бошқа кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин. 

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Ўзингизни ислоҳ қилинг: Гуноҳ ва истиғфор

1:32 дақ

Tas-ix: https://mover.uz/watch/JQjqB0Am/
Youtube: https://youtu.be/lNk_qaFWX_I

Улашинг ⤵️
@vaqfuz
Ишларингизда маслаҳат сўранг!

Абу Хурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:

“Бирор киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига маслаҳат қилганчалик кўп маслаҳат қилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча ишларда саҳобалари билан маслаҳат қилганлар. Жумладан, Бадр кунида қурайшликларга йўлиқишда ҳам маслаҳат қилганлар. Бадр куни қайси жойга тушишни маслаҳат қилганлар. Уҳудда уларга қарши чиқиш ёки чиқмасликни маслаҳат қилганларида кўплар жангга чиқишни маслаҳат беришган ва жангга чиққанлар. Ҳандақ куни сулҳ борасида маслаҳат қилганлар. Ифк қиссасида: “Менга маслаҳат қилинглар”, деганлар. Бирон киши чиройли фикр билдирса уни қабул қилар ва ўшанга амал қилар эдилар. Уни тўғрилиги ва чиройли эканини эълон қилиб фикр эгасига илтифот кўрсатиб унинг меҳнатига яраша руҳлантириб ақлига мувофиқ тақдирлаб қўйганлар.

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz
#sirdaryoxayriya

Вақф фонди Сирдарёда.

Ташриф чоғида фонд томонидан ногиронлиги бор бўлган икки ночор оилага ногиронлик аравачалари, озиқ-овқат ва китоблар хайрия қилинди.

Ташриф билан батафсил таништириб борамиз!

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#sirdaryoxayriya

"Уч ой бўлди, ўрнимиздан туролмаймиз..."

Сирдарёлик бемор кексаларга ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқатлар хайрия қилинди

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz
Уйи ёнган муҳтожларга хайрия қилинг! Уч оила ёрдамингизга интизор

ҲИММАТНИ БАЛАНД ҚИЛАЙЛИК АЗИЗЛАР!

ЯНА, 35 миллион сўмдан зиёдроқ маблағ ЗАРУР!

ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН:

УСТИГА БОСИНГ
👉 PAYME | CLICK

Ёнган уй бўйича тел.: +99899 910 90 95

Каналга обуна бўлинг: @vaqfuz
- Эҳтимол, сафардан қолганинг яхшиликдир.
- Эҳтимол, уйлана олмаётганингда ҳам баракот бордир.
- Эҳтимол, бир мансабдан четлатилганинг манфаатдир.
- Эҳтимол, фарзанд кўрмаётганинг сен учун хайрлидир.

«Эҳтимол, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхшидир. Аллоҳ билади, сиз эса билмассиз!» (Бақара сураси, 216-оят).

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz
Бир киши Мадинада бир уй қурди. Уйни қуриб бўлганида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унинг уйи олдидан ўтиб қолдилар. Бояги одам уйининг эшиги олдида туриб, «Эй Абу Ҳурайра, уйимнинг эшигига нима деб ёзиб қўяй?» деб сўради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унга: «Қуравер, барибир бузилади. Бола-чақа қил, барибир бир кун ажраласан. Мол-дунё тўпла, у барибир меросхўрларга қолади», деб ёзиб қўй», дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz
#sirdaryoxayriya

Вақф фонди томонидан, Сирдарёлик тўққизта бемор, муҳтож ва ногиронлиги бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Хайрия қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz