VAQF.UZ | Расмий канал
9.38K subscribers
6.83K photos
2.15K videos
8 files
5.7K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
September 20, 2018
September 24, 2018
September 25, 2018
September 28, 2018
September 29, 2018
Forwarded from Muslim.uz
Таниқли уламо Абдураззоқ ҳожи Юнусов вафот этди

Бугун, юртимиз мусулмонлари улкан мусибатга, оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакатларга ҳам сермаҳсул хизматлари билан танилган, муҳтарам устоз, таниқли уламо Абдураззоқ ҳожи Юнусов табаррук 70 ёшда вафот этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолари, имом-хатиблар ва мударрислар ҳамда Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг шогирдлари у кишининг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Улуғ олим Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг жанозалари 2018 йил 5 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Камолон даҳасидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади.

Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal #таъзия
October 4, 2018
October 6, 2018
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
October 7, 2018
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
October 8, 2018
October 8, 2018
October 9, 2018
October 9, 2018
October 9, 2018
October 11, 2018
Китоб акцияси ҳақида

Хабарингиз бор «Вақф» фонди томонидан «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси ўтказиб келинмоқда. Алҳамдулиллаҳ, шу вақтга қадар 9 та вилоятдаги 306 та масжидга жами 367 млн сўмлик 13109 та китоб етказиб берилди.

Ҳозирги кунда ўнинчи босқич (Бухоро вилояти) учун маблағ йиғиш жараёни давом этмоқда.

Акциядан кўзланган мақсад нима?

Акциядан кўзланган асосий мақсад юртимизнинг барча жойига, ҳар бир масжидга илм-маърифат ёйилишида оз бўлсада ҳисса қўшиш. Илм маърифат китоб билан бўлишлиги барчамизга кундек равшан энди.

Маблағ йиғиш учун қулай усуллар ҳақида

Аллоҳ насиб қилса, яқин кунларда Click, Payme, Paynet каби электрон тўлов тизимлари орқали китоб акциясига маблағ ўтказиш жорий қилинади. Clickдан махсус USSD код олинади. Банкдан махсус ҳисоб рақам очилмоқда. Энг асосийси, берувчи қўлдан олувчи қўлга ўтгунча сизнинг хайриянгиздан заррача камаймайди, яъни ҳеч бир тўлов тизими ва банк системаси ушбу хайрли лойиҳа учун маблағ олинмайди.

Кўнгилли инсонлар ушбу акцияга қандай қилиб ёрдам беришлари мумкин?

Ушбу акцияга сиз ҳам ёрдам беришингиз мумкин, истанг маблағ орқали ёки бўлмаса кимгадир ушбу акция ҳақида маълумот бериб, ёки шу каби тарғибот мақолаларини улашиш билан. Қай усул билан бўлсада бизга ёрдам бераётган бўлсангиз Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Ҳамкорликка чорлаймиз!

Биз энг қийналаётган ишлардан бири одамларга акция ҳақида етказиш бўлмоқда. Ҳозирги кунда кўпчиликни телеграмда канали бор ёки бўлмаса facebook'да 3-4 гуруҳга аъзомиз. Келинг, бизга яхшилик қилинг, ушбу хайрли лойиҳани тарғибот баннерини ана шу жойларга улашиб беринг!

Энг асосий масала

مَثَلُ الَّذِينَ يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنْبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِي كُلِّ سُنْبُلَةٍ مِائَةُ حَبَّةٍ ۗ وَاللَّهُ يُضَاعِفُ لِمَنْ يَشَاءُ ۗ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ

Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи зотдир. (Бақара сураси 261 оят)

Берувчи қўлдан ҳам олувчи қўлдан ҳам Аллоҳ рози бўлсин!

Ўнинчи босқич
(Бухоро) учун йиғилган маблағ: 7 385 000 сўм бўлди.

Пул ўтказиш учун пластик рақами:

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)
October 11, 2018
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
October 12, 2018
October 12, 2018
October 12, 2018
October 13, 2018