VAQF.UZ | Расмий канал
10.2K subscribers
6.91K photos
2.18K videos
8 files
5.78K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#ИНФОГРАФИКА: ҚУРБОНЛИК ВА УНГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#эслатма

ТАКБИРИ ТАШРИҚ айтиш:

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 30 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 3 август аср намозига қадар айтилади:
30 июль – 5 маҳал,
31 июль – 5 маҳал,
1 август – 5 маҳал,
2 август – 5 маҳал,
3 август – 3 маҳал.


Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
АРАФА РЎЗАСИ | САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ

Агар Зулҳижжа ойи бошланганидан буён рўза тутишга имкон топмаган бўлсангиз, эртага 30 июль куни – Арафа рўзасини ўтказиб юборманг.

Бу рўза ўтган ва кейинги йилдаги кичик гуноҳларга каффорат бўлади, уларни ўчиради, инша Аллоҳ.

Арафа куни Арафотда турган ҳожилардан бошқа мусулмонларнинг рўза тутиши суннати муаккада.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ فَقَالَ: يُكَفِّرُ السَّنَةَ الْمَاضِيَةَ وَالْبَاقِيَةَ.

Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Арафа куни рўзаси ҳақида сўрашганди, “У ўтган ва кейинги йил(даги кичик гуноҳлар)га каффорат бўлади”, деб жавоб бердилар”. Муслим (1162/2636).

وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ

Яна Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа куни рўзаси ундан олдинги бир йил ва кейинги бир йил(лик гуноҳлар)га каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар”. Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425), Термизий (749).

30 июль Тошкент вақти билан:

Оғиз ёпиш: 03:44;
Оғиз очиш: 19:42

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа):

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7). Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Динимизда инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш улкан савобли амаллардан саналади.
Мамлакатимиздаги карантин тадбирлари кучайтирилгани баробарида ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-оқибатлилик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қашқадарё вилояти филиалига мурожаат қилган 30 нафар инсонга 23 400 000 сўм моддий ёрдам мурожаатчиларнинг пластик картасига ўтказиб берилди.
Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин.
Азизлар хайрия акцияларида фаол бўлайлик!
——————————

🔗Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|
"Tafsiri irfon" ovozli kitob Oli Imron surasi (33-47)
Shuhrat Qayumov
🎙OLI IMRON SURASI (33-47-OYATLAR) | TAFSIRI IRFON
——————————


Сайтимиз: vaqf.uz
Каналимиз: @vaqfuz
Мурожаат учун: @vaqfbot
Гуруҳга аъзо бўлиш: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Payme.uz Upay.uz Click.uz Oson.uz
Forwarded from Muslim.uz
Бугун соат 21:00 да Қуръон ва дуо кечасини ўтказиб юборманг!

Улуғ айём кунларида имом-домлалар, мударрислар, талабалар ва отинойилар ҳамда халқимиз томонидан Қуръони каримнинг минглаб хатмлари ўқилди.

Бугун, 30 июль дуолар ижобат бўладиган – Арафа кечасида мана шундай хатмоналарнинг якуни бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларида уламолар ва ҳофизи Қуръонлар мана шундай хатми Қуръонларнинг якунини ўқиб, дуою-тазаррулар қиладилар ҳамда Қурбон ҳайити билан қутлаб, унга оид саволларга жавоб берадилар.

Мана шундай онлайн хатми Қуръонларнинг хатмона дуоси ва айём табриги бугун 30 июль куни кечги соат 21:00 дан бошлаб жонли эфирда ташкил этилади. Ушбу тадбир “Uzreport” телеканалида тўғридан-тўғри эфирга берилади. Шунингдек, ITV интернет телевидениясидаги MuslimTV орқали, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали онлайн намойиш этилади.

Ушбу хатми Қуръон якуни ва муборак дуолар қуйидаги ҳаволалар орқали онлайн узатишни тавсия этамиз:

🔸MuslimTV: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
🔸UzReport.uz: https://mediabay.uz/tv/343/UzReportTV
🔸ITV.uz: https://itv.uz/#!/muslim
🔸Фейсбук: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Барчамиз дуога қўл очиб, “омин” деб турсак ижобат бўладиган дуоларга шерик бўламиз. Ҳадиси шарифда айтилганидек, хатми Қуръондан кейинги дуо ижобат. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни хатм қилса, унинг дуоси ижобатдир”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Қуръонни хатм қилсалар, оиласини тўплаб, дуога “омин” деб туришларини буюрар эдилар. Саҳоба Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳар гал хатм қилганида оила аъзоларини жамлаб, биргалашиб жамоавий дуо қилар эдилар.

Шундай экан фурсатни ғанимат билиб, барчамиз оила-аъзоларимиз билан биргаликда ушбу хатми Қуръон дуосига “омин” деб турсак, барча қилинган дуолар айни дамда бизнинг ҳақимизда ҳам битилади, инша Аллоҳ.

Арафа кечаси ва Қурбон ҳайити муборак бўлсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИ ВА УНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

#намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
QURBON HAYIT AYYOMINGIZ MUBORAK BO'LSIN!
——————————

📄 БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ
Қурбон Ҳайити ва Жума муборак бўлсин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент фармонига шарҳ
#COVID19 #uzbekiston24

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Қурбонликнинг ҳикмати ва фазилати

Ҳақдан келди буюк фармон, жонни қурбон қилгин дея,
Ҳалилуллоҳ бўлди тайёр, сўймоқликга юзта туя,
Йўқ!!! -Ишора бўлди яна, қалб гавҳаринг сўйгин дея,
Иброҳим алайҳиссаломга кўз кўрмаган, буюк синов келмадиму?

Аршу курси титраб кетди, Малоиклар йиғлаб кетди,
Сўймоқ учун жон фарзандин, Ҳалил олиб тоққа кетди,
Қобил фарзанд лаббай дея, азиз жонин фидо этди,
Эй мўъминлар, ибрат олинг, тақво шундай бўлмайдиму?

Қалб сирини билган Аллоҳ, қабул қилди эҳсонини,
Эҳсон эмас жону дилдан, лаббай деган тақвосини,
Қўйни берди жон ўрнига, хурсанд қилди бандасини,
Бу қулларни олам ичра, Аллоҳ азиз қилмадиму?

Бу ҳикматдан ибрат олган, мўминларни азиз қилсин,
Эҳсон қилган ҳар бандани, Аллоҳ Ўзи ғамин есин,
Ийд Қурбон айёмида, ҳар бандага имкон берсин,
Имкони бор эй мўъминлар, фурсат келди олмайдиму?

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жомеъ масжиди, имом ноиби Ҳалилов Умиджон Абдулҳаким хожи ўғли
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
157. Савол-жавоб: Инсон аъзоларини кўчириш (трансплантация) амалиёти

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Iymon-Najotim
Aso mo'jizasi qaysi payg'ambarga berilgan?
Anonymous Quiz
30%
Iso a.s ga
18%
Dovut a.s ga
52%
Muso a.s ga
Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. Буни кўрган саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Сизни нима йиғлатди?”, деб сўрашди. У зот эса: “Биродарларимни соғиндим!”, деб жавоб бердилар. Саҳобалар: “Бизлар биродарларингиз эмасмизми, ё Расулуллоҳ?”, дейишди. Шунда ул Маҳбуб алайҳис салом: “Йўқ. Сизлар асҳобларимсиз. Биродарларим – мендан кейин келадилар, мени кўрмасдан туриб менга иймон келтирадилар!”, дедилар.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Эҳсон қилиш учун
электрон тўлов тизимларидан фойдаланинг:
Mbank | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
🌐VAQFUZ
Forwarded from Iymon-Najotim
Islomda qon oldirish qanday nomlanadi?
Anonymous Quiz
81%
Hijoma
12%
Luqoma
7%
Ammora