VAQF.UZ | Расмий канал
10.6K subscribers
6.96K photos
2.2K videos
8 files
5.84K links
"ВАҚФ" ҳайрия жамоат фондининг расмий телеграм канали

Веб-сайт: www.vaqf.uz

Гуруҳимиз: t.iss.one/vaqfuzguruhi

Каналимиз: t.iss.one/vaqfuz
Download Telegram
📲 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан яқин масофада бўлганларни огоҳлантирувчи Self-Safety мобил дастури яратилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги АКТ вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи мобил илова ишлаб чиқди.

❗️Илова мобил телефоннинг GPS ва Bluetooth модуллари ёрдамида фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса, 1 дақиқа ичида барча фойдаланувчиларнинг 5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда бўлган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради.

Мобил илова Android ва iOS платформаларида мавжуд бўлиб, www.coronavirus.uz веб-сайтидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда илова GPS ва Bluetooth модулларини ёқиб қўйиш лозим.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Қўшиқ эшитиб йиғлаш қалбни жароҳатлайди.
Қуръони Каримни тинглаб йиғлаш қалбни поклайди.

“Ховатир роқия журнали”

#кун_ҳикмати

@HidoyatUz | Hidoyat.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Динимизда инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш улкан савобли амаллардан саналади.
Мамлакатимиздаги карантин тадбирлари кучайтирилгани баробарида ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-оқибатлилик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалига мурожаат қилган 11 нафар инсонга 9 100 000 сўм Сирдарё вилояти филиалига 10 нафар инсонга 7 900 000 сўм моддий ёрдам мурожаатчиларнинг пластик картасига ўтказиб берилди. Бу каби хайрия ишлар халқимизнинг ҳамжиҳатлик ва азалий меҳр-оқибат ҳамда саховатпешалик қадриятларининг бир намунаси десак муболаға бўлмайди.
Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин.
Азизлар хайрия акцияларида фаол бўлайлик!
——————————

🔗Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|
"O'kinma" ovozli kitob 35-qism
Shuhrat Qayumov
"O`KINMA" OVOZLI KITOB |35-QISM
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ
#ТАФСИРИ\_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) СУРАСИ. 28-29 ОЯТЛАР

كَيۡفَ تَكۡفُرُونَ بِٱللَّهِ وَكُنتُمۡ أَمۡوَٰتٗا فَأَحۡيَٰكُمۡۖ ثُمَّ يُمِيتُكُمۡ ثُمَّ يُحۡيِيكُمۡ ثُمَّ إِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ٢٨

(Эй кофирлар), нега Аллоҳга куфр келтирасизлар? Ҳолбуки бежон эдинглар, У жон берди. Кейин жонингизни олади, яна тирилтиради, сўнгра Унинг ҳузурига қайтариласизлар.

Эй кофир кимсалар, нега Аллоҳга, Унинг юборган пайғамбарларига, туширган китобларига ишонмайсизлар, уларни инкор этасизлар? Ваҳоланки, У сизларни яратди, она қорнида жонсиз бир уруғ эдинглар, сизларга жон ато қилиб, ёруғ дунёга келтирди. Ер юзида ажратилган умрни яшаб бўлганингиздан кейин Парвардигор яна сизларнинг жонингизни олади. Сўнгра қиёмат куни барча инсонларни худди ердан уруғ ундиргандай қайтадан тирилтиради. Ҳамманинг Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига қайтиши, дунё ҳаётидаги амаллари ва қилмишларидан ҳисоб бериши албатта ҳақдир. Инсонларнинг энг мудҳиш хатолари уларнинг охиратга ишонмасликларидир. Улар охират дунёсига, ўлгандан кейин қайта тирилишга имон келтирмаганлари сабабли ўзларини куфр ва ширк чангалига отишади, гуноҳлар денгизига шўнғишади, ҳеч қандай ёвузлик ва бузуқликдан тап тортмайдиган ҳолга тушишади. Охиратга ишонмаслик золим Фиръавннинг Мусо алайҳиссалом қавмига қаттиқ зулм ўтказиб, болаларини ўлдиртиришга, аёлларини қул қилишга, золимликда ҳаддан ошиб, охири ўзини ҳамманинг устидан ҳукм юритувчи илоҳ деб эълон қилишга олиб борди. Охиратга ишонмаслик Юсуф алайҳиссаломнинг акаларини чалғитиб, укаларига ҳасад қилишга, уни йўқ қилиш мақсадида қул сифатида сотиб юборишга, оталарига ёлғон гапиришга ва охири шармандаи шармисор бўлишларига сабаб бўлди. Охиратга ишонмаслик Қорун учун Аллоҳ берган мол-дунёга қутуриб, туғёнга кетиш, охири бутун бойлигига қўшиб ер ютиб юбориш билан якун топди. Охиратга ишонмаслик Абу Жаҳлни ўзи Пайғамбар алайҳиссаломга қариндош бўлатуриб у зотга имон келтирмай қаттиқ душманлик қилиш ва оқибатда абадий дўзах азобига гирифтор бўлиш сари ундади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Беморлик бу Аллоҳнинг раҳмати"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Ҳомиджон Ишматбеков - Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари билан суҳбат
#COVID19

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.iss.one/Vakillikuz 👈
КАСБ ФАЗИЛАТЛАРИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21927

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Нигоҳлар сўзлаганда...

Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!

✔️Бепарво бўлманг!

Бир-биримизни асрайлик!

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

АПТЕКА ВОҚЕАСИ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇 👇 👇 👇
Telegram |Facebook | Instagram | YouTube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.iss.one/Vakillikuz 👈
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи: ҲИЖРИЙ БЕШИНЧИ ВА ОЛТИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

ҲИЖРИЙ БЕШИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

ДАВМАТУЛ ЖАНДАЛ ҒАЗОТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арабистон яриморолининг шимолидаги Давматул жандал атрофидаги қабилалар йўлтўсарлик қилиб, ўтган-кетганни талаётганлари, Мадинага босқин уюштириш мақсадида каттагина лашкар ҳам тўплашаётгани ҳақида хабар келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минг кишилик қўшин билан рабиъул аввал ойининг 25-кунида Давматул жандалликларнинг адабини бериб қўйиш мақсадида қўшин тортиб, Мадинадан йўлга чикдилар. Улар бор-будини мусулмонларга ўлжа қилиб қолдириб, қочиб кетишди.

Шу билан бирга, тинч ҳаёт ҳам давом этар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам раҳбарлиги остидаги саҳобалар Ислом давлатини Аллоҳ таолонинг бевосита кузатуви билан мукаммаллаштириб борар эдилар. Қуръони Каримнинг оятлари нозил бўлиши билан уларни ҳаётга татбиқ қилишарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўп нарсаларни баён қилиб берар эдилар, ибодат, ахлоқ-одоб, муомала ва қонун-қоидалар секин-аста исломийлашиб борар эди. Булар энг муҳим нарсалар бўлиб, уларнинг қандай амалга ошгани тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа китобларимизда батафсил баён қилинган.

Бунинг хабари атрофга тарқалиб, кишиларда Исломга бўлган қизиқиш ортар ва якка-якка ҳолда келиб, мусулмонлар сафига қўшилар эдилар.

Табиийки, бу ҳолат Ислом душманларини ташвишга солар эди. Мусулмонлар тинчлик-омонликда ўз ҳолларига ташлаб қўйилса, ҳамма улар томонга ўтиб кетишини ўйлаб, хавотирда қолишди. Ниҳоят «Ҳаммамиз бирлашиб, мусулмонларни йўқ қилмасак бўлмас экан», деган фикрга келдилар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Зулҳижжа ойи қачондан бошланиши эълон қилинди

Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.

2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади, инша Аллоҳ.

 мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Динимизда инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш улкан савобли амаллардан саналади.
Мамлакатимиздаги карантин тадбирлари кучайтирилгани баробарида ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-оқибатлилик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Бухоро вилояти филиалига мурожаат қилган 29 нафар инсонга 25 100 000 сўм моддий ёрдам мурожаатчиларнинг пластик картасига ўтказиб берилди.
Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин.
Азизлар хайрия акцияларида фаол бўлайлик!
——————————

🔗Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|
Динимизда инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш улкан савобли амаллардан саналади.
Мамлакатимиздаги карантин тадбирлари кучайтирилгани баробарида ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-оқибатлилик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Сурхондарё вилояти филиалига мурожаат қилган 17 нафар инсонга 14 700 000 сўм моддий ёрдам мурожаатчиларнинг пластик картасига ўтказиб берилди.
Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин.
Азизлар хайрия акцияларида фаол бўлайлик!
——————————

🔗Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|
— Оилада чинакам бахт бўлиши учун кимнинг айтгани бўлиши керак? Эрнинг айтганими ёки хотиннинг айтганими?
— Аллоҳнинг айтгани бўлиши керак! Аллоҳнинг ҳукми устувор бўлиши керак! Эр-хотин Шариат белгилаб берган ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришса, оилада чинакам бахт бўлади.

#кун_ҳикмати

@HidoyatUz | Hidoyat.uz