Vaksinauz
730 subscribers
176 photos
134 videos
1 file
1.17K links
*Ўзбекистонда яратилган вакциналар



Олий таълим, фан ва инновациялар Ахборот хизмати

Пресс-служба Министерства высшего образования, науки и инноваций

Алоқа учун/Для обратной связи: @vaksinatsiya_bot

www.vaccination.uz
Download Telegram
Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC 2001 вакцинанинг навбатдаги партияси келди

Ўзбекистон ҳукумати Jurabek Laboratories компаниясида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 ва «Спутник V» вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказишга розилик берди

Бельгияда вакцина қабул қилганлар орасида COVID-19 билан касалланиш хавфи 80 фоизга камайди

Сингапур олимлари барча коронавирусларга қарши вакцина яратиш имконияти ҳақида маълумот беришди

Вьетнам Жанубий Кореяга Nanocovax вакцинасини ишлаб чиқариш технологиясини ўтказади

“Спутник V” вакцинаси коронавируснинг оғир ҳолат хавфини беш баравар камайтиради

👉Шу ва бошқа хабарлар ҳақида батафсил Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан тайёрланган COVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжестда ўқинг (23.08.2021 ҳолатига кўра):

https://online.pubhtml5.com/fkya/dzok/

🌐🌐🌐

В Узбекистан поступила очередная партия вакцины ZF-UZ-VAC2001

Узбекистан одобрил регистрацию вакцин ZF-UZ-VAC 2001 и «Спутник V» производства компании Jurabek Laboratories

Риск заражения COVID-19 среди вакцинированных в Бельгии снизился на 80 %

Сингапурские ученые заявили о возможности создания вакцины от всех коронавирусов

Вьетнам передаст технологию производства вакцины Nanocovax Южной Корее

Вакцина «Спутник V» снижает риски тяжелого течения коронавируса в пять раз

👉Подробнее об этих и других новостях читайте в ежедневном дайджесте по разработкам вакцин против COVID-19 за 23 августа 2021 г., подготовленном Центром научно-технической информации при Министерстве инновационного развития Республики Узбекистан:

https://online.pubhtml5.com/fkya/ypzr/

▶️@vaksinauzb
💉Вакциналар инсон ДНКсига таъсир қиладими?

Вакциналар ДНКга таъсир қиладими? Эмлаш инсон геномига таъсир кўрсата оладими? Коронавирусга қарши вакцинанинг ножўя таъсири қандай аниқланади?

Вакцинанинг ножўя таъсири 10 йилдан кейин ёки ундан кўп вақт ўтгач пайдо бўлиши мумкинми?

Биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев шу ва бошқа саволларга жавоб берди.

«Аниқ бўлмаган маълумотларга асосланиб хулоса чиқариш мумкин эмас. Бу худди эмланганлар аварияларда вафот этади дейиш билан баробар. Тўлақонли тадқиқот олиб бориш зарур. Агар бир неча ўнлаб ёки юзлаб миллион одамлардан мингтаси қандайдир патологияга дучор бўлган бўлса, худди шу оқибатлардан эмланмаган қанча одам ҳалок бўлганига ҳам эътибор қаратинг», — дейди у.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/08/24/covid-vaccination/?utm_source=push&utm_medium=telegram

▶️@vaksinauzb
Савол: Яқинда турмушга чиқаман. Шу сабабли поликлиникада эмлаш жараёнларида қатнашадиган шифокорга бу ҳақда айтганимда, ҳомиладорликни режалаштирадиган аёлларга вакцина қилинмаслигини айтишди. Бу қанчалик тўғри?

👉Саволга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова жавоб беради.

- Ҳозирги кунда айнан шундай савол билан кўплаб қизлардан мурожаатлар келмоқда. Яқин ораларда тўйи бўлиш арафасидаги қизлар ҳомиладорликни ҳам режа қилиши табиий.
Бугунги кунда вакцинанинг ҳомиладор аёлларга таъсир даражаси ўрганилмоқда ва тадқиқотлар ҳамон давом этаётгани маълум. Шу сабабли эмлангандан сўнг гинеколог шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда 3- 6 ой ўтгач, ҳомиладорликни режалаштириш тавсия этилади.
Вакцина олингач, организмда Covid-19 га қарши антитаначалар пайдо бўлиши учун вақт керак. Иложи бўлса, аввал коронавирусга қарши вакцина билан эмланиб, кейин туғилажак бола ва ўз ҳаётингизни хавфга қўймасдан ҳомиладорликни режалаштирсангиз яхши бўларди.
❗️Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, олиб борилаётган оммавий эмлаш ёки ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг клиник синовлар жараёнида ҳомиладор бўлиб қолган аёллар ҳам бор. Вакцинанинг ҳомилага салбий таъсири кузатилгани йўқ.

🌐🌐🌐

Вопрос: Я собираюсь замуж в ближайшем времени. Когда я сообщила об этом врачу перед вакцинацией, она отметила, что вакцинация не рекомендуется женщинам, планирующим беременность. Так ли это?

👉На вопрос отвечает сотрудница Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья Республики Узбекистан Насиба Тоирова.

- На сегодняшний день очень много девушек задают такой вопрос. Ведь естественно, что девушки, выходя замуж, планируют беременность.
Степень воздействия вакцины на беременных женщин в настоящее время изучается, и известно, что исследования еще продолжаются. Поэтому рекомендуется планировать беременность через 3-6 месяцев после вакцинации, получив консультацию с гинекологом.
После вакцинации требуется некоторое время для формирования антитела против Covid-19 в организме. Если это возможно, лучше получить прививку от коронавируса, а затем планировать беременность, не рискуя здоровьем будущего ребенка и своим.
❗️Стоит также отдельно отметить, что есть женщины, забеременевшие во время клинических испытаний вакцины ZF-UZ-VAC2001 или процессе массовой вакцинации и побочных эффектов вакцины на плод не наблюдалось.

▶️@vaksinauzb
Машҳурлар вакцинация жараёнлари ҳақида

👉Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лариса Москалёва:

- Биз бутун оиламиз билан коронавирусга қарши эмландик. Мен одамлар, болалар билан ишлайман ва уларнинг соғлигини хавф остига қўйишга ҳаққим йўқ. Мен илм-фанга ишонаман. Маълумки, фақатгина оммавий эмлаш касалликни енгишда ёрдам бериши мумкин. Афсус, кўплаб одамлар умумҳимоя жараёнларини орқага тортмоқда. Қанчадан-қанча одамларни хавф остига қўйишаётганини улар англашмайди. Одамга вакцина олиш тақиқланган бўлса, у бошқа гап. Табиийки, шифокор кўригисиз вакцина олиш мумкин эмас.
Мен вакцинани қабул қилгач, ҳеч қандай ножўя таъсирини сезмадим. Ҳеч қандай дори ҳам қабул қилмадим. Фақат эмлама олган жойим бир неча кун оғриди, ҳолос.
Болалигимда гепатит А касалини юқтириб, шифохоналарда 2 ойлаб ётганларим ҳамон ёнимда. Бугун эса ана шу касалликка қарши вакцина бор.

🌐🌐🌐

Известные люди – о личном опыте вакцинирования

👉Лариса Москалёва, певица, заслуженная артистка Узбекистана:

- Мы вакцинировались всей семьей. Лично я работаю с людьми, детьми и не имею права представлять угрозу для них, стать переносчицей опасного вируса. Я верю в науку и вижу здравый смысл в этом. Как известно, только тотальная вакцинация может победить болезнь. Жаль, что многие люди оттягивают процесс всеобщей защиты, сколько еще жизней мы ставим под удар смертельной волны. Другое дело, когда человеку противопоказана вакцина, есть такое выражение – «медотвод». Нельзя без предварительного осмотра врача и анализа крови ставить какие-либо прививки.
Я перенесла прививку легко, без симптомов, боли, осложнений. Не принимала никакие лекарства. На мес­те укола 2 дня ощущала мышцу, как после нагрузки в спортзале, и все.
У меня было ужасное детство, проведенное в больницах. Если бы тогда была вакцина от гепатита А, все было бы иначе. В саду мальчик заразил всю группу гепатитом А. Меня положили в инфекционную больницу в тяжелом состоянии и три раза в день кололи во все ручки и ножки, искали вены для инъекции. Этот ад продолжался каждый день 2 месяца! Сейчас есть вакцина от этой болезни.

✍️Давоми бор.

"Леди" газетасидан олинди

▶️@gazeta_lady
▶️@vaksinauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰CleanBox стартап асосчиси Амир Абидов Оилавий телеканалидаги "Онлайн маслаҳат" дастурида иштирок этди. Жонли эфирда томошабинларга ҳаво ва уй -рўзғор буюмларини зарарсизлантириш учун инновацион маҳсулотлар намойиш этилди. Томошабинларни айниқса AirBox ҳаво тозалаш мосламалари қизиқтирди. Студияга маҳсулотлар ҳақида саволлар билан кўплаб қўнғироқлар келиб тушди, уларга А. Абидов жавоб берди.

Токио университети олимларининг сўнгги тадқиқотларига кўра, CleanBox маҳсулотларида ишлатиладиган асосий материал ҳаво тозалаш қурилмаларидаги SARS-CoV-2 (COVID-19) вирусларига қарши юқори самарадорликка эга. Амалдаги аналоглардан фарқли ўлароқ, олимимизнинг маҳсулотларида ултрабинафша нур ишлатилмайди.

Батафсил Оилавий телеканалининг "Онлайн маслаҳат" дастурида 👆👆👆

▶️@vaksinauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Основатель стартапа CleanBox Амир Абидов принял участие в передаче "On-line консультация" на телеканале Oilaviy. В прямом эфире телезрителям была продемонстрирована инновационная продукция для обеззараживания воздуха и предметов быта. Особенный интерес зрителей вызвала линейка воздухоочистителей AirBox.

В студию поступило множество звонков с вопросами о продукции, на которые ответил А.Абидов. Основатель стартапа заявил, что согласно последним исследованиям ученых университета Токио, базовый материал используемый в продукции CleanBox имеет высокую эффективность против вирусов SARS-CoV-2 (COVID-19) в воздухоочистительных установках. В отличие от существующих аналогов в установках нашего ученого не используется ультрафиолет.

Подробнее в сюжете из программы "On-line консультация" телеканала Oilaviy 👆👆👆

▶️@vaksinauzb
🔰Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан оммавий вакцинация жараёнларида амал қилиниши керак бўлган асосий қоидалар яна бир бор ўрганилиб, эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловларга сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирда амалга ошириладиган ишлар белгиланди.

Эмланиши лозим бўлган аҳоли вакиллари шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бирламчи тиббий-санитария бўғини муассасаларининг рўйхатхонасига мурожаат қилади ва оилавий шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, унинг хулосаси фуқаронинг тиббий картасида қайд қилинади.

СОVID-19 га қарши эмлашда биринчи навбатда эмланувчи фуқаронинг соғлиги текширилади, эмлашга бўлган монеликлар, жумладан, аллергик реакция бор ёки йўқлиги ўрганилади ва эмлашга бўлган монеликлар кузатилмаган ҳолатда эмлашга рухсат берилади.

Қарши тиббий кўрсатма мавжуд бўлса, у ҳолда эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чеклов қўйилади. Вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар фақат даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади. (Комиссия томонидан тақдим қилинадиган тиббий чеклов тўғрисида маълумотнома намунаси қуйидаги суратда илова қилинмоқда).

СОVID-19 вакцинациясига қарши кўрсатмалар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг оилавий шифокори томонидан аниқланади ва чеклов тўғрисида хулоса бериш мақсадида махсус комиссияга юборилади.

❗️Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг тавсияларига ва вакциналарнинг йўриқномаларига асосланган ҳолда эмлашдаги интервал 21 кундан 12 ҳафтагача белгиланади.

🌐🌐🌐

🔰Соответствующим приказом министра здравоохранения пересмотрены основные правила, которые применяются в процессе массовой вакцинации, и установлены действия, которые необходимо предпринять, если вакцина может вызвать временные или постоянные медицинские ограничения.

Вакцинируемое население обращается в учреждение первичной медико-санитарной помощи с документом, удостоверяющим личность, и проходит медицинское обследование у семейного врача, заключение которого фиксируется в медицинской карте гражданина.

Если имеются медицинские противопоказания, то на вакцинацию накладывается временное или постоянное медицинское ограничение. Временные или постоянные медицинские ограничения устанавливаются только специальной комиссией, утвержденной руководством лечебно-профилактических учреждений. (Образец справки об ограничении медицинских услуг, предоставленный Комиссией, прилагается ниже).

Противопоказания к вакцинации Covid-19 устанавливаются семейным врачом отделения первичной медико-санитарной помощи и направляются в специальную комиссию для заключения об ограничении.

❗️Интервал между вакцинациями составляет от 21 дня до 12 недель в соответствии с рекомендациями Всемирной организации здравоохранения и руководствами по вакцинам.

▶️@ssvuz
▶️@vaksinauzb
ЖССТ Россиянинг COVID-19 вакциналарини ишлаб чиқарувчи заводларини кўздан кечирди

АҚШ вирусологлари коронавирусга қарши вакциналар соғайиб кетганлар учун қандай фойдали эканлигини маълум қилишди

Швейцариялик олим коронавируснинг янги кучли штаммлари пайдо бўлишини башорат қилмоқда

Исроилда учинчи эмлашдан сўнг юқори даражадаги ҳимоя қайд этилди

Туркияда август ойида коронавируснинг “Дельта” штамми доминант бўлди

Беларусь вакцинасининг COVID-19 га қарши асосий афзалликлари

👉Шу ва бошқа хабарлар ҳақида батафсил Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан тайёрланган COVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжестда ўқинг (24.08.2021 ҳолатига кўра):

https://online.pubhtml5.com/fkya/vzlb/

🌐🌐🌐

ВОЗ проверила российские предприятия, где производятся вакцины от COVID-19

Вирусологи США рассказали, чем полезны вакцины от коронавируса переболевшим людям

Швейцарский ученый прогнозирует появление новых сильных штаммов коронавируса

Израиль фиксирует высокий уровень защиты после третьей дозы вакцины

Штамм коронавируса «Дельта» в августе стал доминирующим в Турции

Названы главные преимущества белорусской вакцины от COVID-19

👉Подробнее об этих и других новостях читайте в ежедневном дайджесте по разработкам вакцин против COVID-19 за 24 августа 2021 г., подготовленном Центром научно-технической информации при Министерстве инновационного развития Республики Узбекистан:

https://online.pubhtml5.com/fkya/hkrv/

▶️@vaksinauzb
Инновацион ривожланиш вазирлиги Марказий аппарати, тизимдаги ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар ходимларининг 95,8 % вакцина жараёнлари билан қамраб олинди. Қолган 4,2 % эмлашга монелик қилувчи сабаблар туфайли эмланмади.

Рахбар ва ходимларнинг 98 % ўзбек-хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини танлади. Қолган 2 % Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналарнинг бири билан эмланди.

❗️Эслатиб ўтамиз, Вазирлик раҳбарияти ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 фаза синовлари даврида тўлиқ эмланган.

🌐🌐🌐

95,8% сотрудников центрального аппарата Министерства инновационного развития, подведомственных организаций и региональных управлений вакцинированы. Остальные 4,2% не были вакцинированы по причине медицинского отвода.

98% сотрудников выбрали узбекско-китайскую вакцину ZF-UZ-VAC2001. Остальные 2% были вакцинированы одной из вакцин, зарегистрированных в Узбекистане.

❗️Напомним, руководство Министерства вакцинировано в рамках 3 фазы исследований вакцины ZF-UZ-VAC2001 в Узбекистане.

▶️@vaksinauzb
👉25 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 206 696 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

🔰Айни кунгача мамлакатимизда жами 13 166 524 доза вакцинадан фойдаланилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 556 007 нафарни ташкил қилмоқда.

22 август ҳолатига юртимизга келтирилган жами вакцина 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилган бўлса, демак 26 август ҳолатига 4 690 016 доза захира қолган.

🌐🌐🌐

👉 25 августа всего в стране использовано 206 696 доз вакцины против COVID-19.

🔰На сегодняшний день в стране использовано 13 166 524 дозы вакцины.

❗️Полностью вакцинированы 1 556 007 человек.

Если по состоянию на 22 августа общий объем ввезенных в страну вакцин составил 17 миллионов 856 тысяч 540 доз, то по состоянию на 26 августа в резерве осталось 4 690 016 доз.

▶️@vaksinauzb
Калифорния штатидаги Сан-Франсиско университети тиббиёт факультети профессори Шароф Тугизов «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида СOVID-19нинг салбий таъсири, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши ишлаб чиқилаётган вакциналар ҳамда мамлакатимизда аҳолини касалликка қарши эмлаш жараёнлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мен бир неча йилдан бери вируслар бўйича илмий-тадқиқот иши билан шуғулланиб келаман.
SARS-CoV-2 вируси бундан қарийб икки йил аввал бутун дунёга тарқала бошлади. Ушбу вирус ўзгарувчан бўлиб, мутацияга учраб, янги штаммларни пайдо қилмоқда. Хусусан, сўнгги пайтларда коронавируснинг «дельта» ва «дельта плюс» штаммлари аниқланди.

Вирус мутацияга учраганда кучайиб кетиши мумкин. Сўнгги таҳлилларга кўра, вируснинг ҳар бир мутацияси кучлироқ штаммни келтириб чиқармоқда. Хусусан, «дельта» штамми жуда тез тарқалиш хусусиятига эга. У, айниқса, ёш йигит ва қизларда, болаларда кўп кузатиляпти. «Дельта»нинг эрта ўлимга сабаб бўлиши 2-3 фоизга тенг бўлмоқда.

Вирусни тўхтатишнинг бирдан-бир самарали йўли профилактик вакцинациядир. Биз, олимлар янги вакциналар тўғрисидаги илмий маълумотларни чуқур таҳлил қилиб бораяпмиз. Мазкур перепаратларнинг инсон саломатлигига акс таъсири жуда ҳам кам – 100 минг кишига 1-2 та ҳолат тўғри келмоқда. Коронавирусга қарши олинаётган вакциналар инсон организмида иммунитетни мустаҳкамлайди.

Агар сиз касалликни бошдан ўтказгандан кейин эмланган бўлсангиз, сизда касалликка чалинмаганларга нисбатан кучлироқ иммунитет ҳосил бўлади. Коронавирусга қарши эмланиш касалликни юқтириш фоизини камайтиради, юқтирган тақдирда ҳам анча енгил кечиши илмий жиҳатдан тасдиқланган. Шунинг учун вакцинанинг аҳамияти ниҳоятта каттадир.
Вакцинация жараёнининг кечикиши мамлакатда вирусни назорат қилишни қийинлаштиради. Вирус ўз-ўзидан кучайиб, аҳоли орасида кенг тарқала бошлайди, янги мутацияларнинг пайдо бўлишига замин яратилади. Шунинг учун аҳоли ўз саломатлигига эътиборли бўлиши ва, албатта, вакцина билан эмланиши шарт.

Мен ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон-Хитой вакцинаси ҳақидаги кўплаб илмий мақолалар билан танишиб чиқдим. Ўйлашимча, ушбу вакцинанинг натижаси анча яхши самара бермоқда. Салбий асоратлари ҳам ниҳоятда кам.

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши вакциналар ҳақида ҳар хил ёлғон ва тасдиқланмаган маълумотлар тарқалмоқда. Илмий асосга эга бўлмаган бундай мазмундаги миш-мишларга ишонмаслик ва уларнинг таъсирига тушиб қолмаслик керак, деб ҳисоблайман. Соғлиғингиз, аввало, ўзингиз ва яқинларингиз учун муҳимлигини ёдда тутинг.

Коронавирусга қарши қанчалик тез эмлансангиз, шунча тез ўзингизни ва ён атрофингиздаларни ушбу касалликдан ҳимоя қилган бўласиз. Коранавирусни фақат вакцина олиш орқали енгишимиз мумкинлигини ёддан чиқарманг.

Сиз коронавирусга қарши эмдандингизми?

▶️@vaksinauzb
COVID-19ga qarshi majburiy emlanish tartibi qonuniymi?

😷 Covid-19 bilan kasallanishning tez o'sib borayotgan statistikasi fonida, hukumat tomonidan 18 yoshdan oshgan bir qator toifadagi fuqarolarning koronavirusga qarshi majburiy emlanishi tartibini joriy etilgani ma'lum. Ammo, majburiy emlashni amalga oshirish inson huquqlarini buzadimi?

👇🏻 Ushbu masalani har tomonlama huquqiy tahlil qilish uchun uni xalqaro va milliy normalar asosida ko'rib chiqish quyida taklif etiladi:

🧐 Batafsil

🇺🇿 | 🇷🇺

Законна ли обязательная вакцинация против COVID-19?

😷 На фоне быстрорастущей статистики заболеваемости COVID-19 правительство принято решение введении обязательной вакцинацию некоторых категорий граждан старше 18 лет. Однако, является ли внедрение обязательной вакцинации нарушением прав человека?

👇🏻 Для всестороннего правового анализа настоящего вопроса ниже предлагается рассмотреть его в ключе международных и национальных норм:

🧐 Подробнее

▶️@TDYU_yuridik_klinikasi
▶️@vaksinauzb
Эмлашга қарши вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади.

Комиссия томонидан тақдим қилинадиган тиббий чеклов тўғрисида маълумотномада қуйидагилар акс этади:

👉Вақтинчалик қарши кўрсатмалар:

Коронавирус касаллигининг ўткир шакли бўлган беморлар;

лабораторияда СОVID-19 мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилар бўлмаган шахслар;

коронавирус касаллиги билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлар карантин муддати тугаганидан кейин эмланади.

👉Эмлашга узоқ муддатли ва доимий монеликлар:

анамнезида оғир аллергик реакциялари (анафилактик шок) бўлган шахслар (тасдиқловчи тиббий ҳужжат бўлганда);

ҳомиладор ва эмизикли аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);

18 ёшгача бўлган болалар;

анамнезида туғма ёки орттирилган иммунотанқислик ҳолати, ОИВ инфекцияси бўлган беморлар;

вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар.

❗️СОVID-19 вакцинациясига қарши кўрсатмалар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг оилавий шифокори томонидан аниқланади ва чеклов тўғрисида хулоса бериш мақсадида махсус комиссияга юборилади. Вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар фақат даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади.

Коронавирус инфекциясининг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар, шунингдек, лабораторияда СОVID-19га мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилари кузатилмаётган (симптомсиз) шахслар ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар, карантин муддати тугаганидан сўнг эмланади.

✔️ЖССТнинг тавсияларига асосланган холда СОVID-19 касаллигидан соғайган ва реабилитация даврини ўтказган шахс шифокор рухсати билан 3-6 ойдан сўнг эмланиши мумкин.

▶️@ssvuz
▶️@vaksinauzb