UzTextile-News | Rasmiy kanal
3.05K subscribers
9.05K photos
1.7K videos
19 files
5.66K links
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг расмий канали

Официальный канал Ассоциации "Узтекстильпром"

Web: uzts.uz
Facebook: facebook.com/uzts.uz
Instagram: instagram.com/uzts.uz
Youtube: youtube.com/c/UzbekistanTextile/
Download Telegram
🌐#Uzbekistan_Spain

🇺🇿🇪🇸Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари Испанияда тақдим этимоқда

Аввал ҳабар берганимиздек, етакчи тўқимачилик корхоналаридан иборат делегация айни кунларда Испанияга ташриф буюрган.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад - етакчи брендлар билан алоқалар ўрнатиш ва уларнинг етказиб бериш занжирига киришдан иборат.

Бизнес миссияда Khantex Group, Uztex Group, Bakhmal Group, Haj Textile, Yustex Group компаниялари вакилари иштирок этмоқда.

Айни кунларда, корхоналар мато ва газлама махсулотларини TextileExpoBarcelona халқаро кўргазмасида намойиш қилишмоқда. Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари илк бора намойиш этилаетганига қарамй катта қизиқишга эга бўлмоқда.

Кўргазма, халқаро ташкилотлар кўмагида амалга оширилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Остона шаҳрида биринчи "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммити бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Европа кенгаши Президентлари ҳамда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари иштирок этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон мазкур форматга амалий ҳамкорликни илгари суриш, ишонч, шериклик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган муҳим мулоқот майдони сифатида қарашини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари минтақамиз ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг савдо-иқтисодий йўналишига тўхталиб, мамлакатларимиз «GSP+» имтиёзли савдо тизимига қўшилганидан сўнг жорий йилнинг бошидан буён юқори қўшилган қийматли ўзбек маҳсулотларининг экспорти қарийб икки баробар ошганини қайд этди.

Бироқ, умумий рақамлар мавжуд улкан имкониятларга мос эмаслиги таъкидланиб, Европа бозорларида тайёр, хомашё бўлмаган товарлар номенклатураси билан муносиб рақобат қилиш учун:

- саноат маҳсулотларининг Европанинг юқори стандартлари ва техник регламентларига мувофиқлигини таъминлаш;

- ЕИ бозорларига чиқиш учун энг мақбул самарали транспорт-логистика коридорларини яратиш, энг аввало, Транскаспий мультимодал маршрутини ривожлантириш;

- европалик истеъмолчилар ўртасида Марказий Осиё мамлакатлари маҳсулотларининг танилиши ва харидоргир бўлиши учун қўшма маркетинг тадқиқотлари ҳамда мақсадли тадбир ва акциялар ўтказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу масалаларни тизимли равишда ҳал қилиш учун Президентимиз Бош вазир ўринбосарлари даражасида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” Иқтисодий ҳамкорлик қўмитасини таъсис этишни таклиф қилди.

Ушбу тузилма фаолияти доирасида “Глобал дарвоза” ташаббусининг мақсад ва вазифаларини қамраб олган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқликни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегик дастурни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга тайёрлиги билдирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
🧵🇺🇿Тўқимачилик корхоналари билан ўзаро очиқ мулоқот платформаси

Жаҳон бозорида пахта толаси нархи турли факторларга кўра ўзгариб туради. Тўқимачилик саноати маркетологлари доимий равишда пахта толаси ва ундан тайерланадиган ип-калава ва бошқа маҳсулотлар нархи юзасидан доимий тахлил тайерлаб боришади. Сабаби, хом ашенинг нархидаги ўзгариш тайер кийим ишлаб чиқарувчининг истиқболдаги режаларини белгилайди.

🫥“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳам айни шу барқарорликни сақлаб туриш ва унинг асосида бозордаги мувозанатни сақлаш юзасидан таҳлилий маълумотлар тайерлаб боради ва уюшма аъзолари билан кенг муҳокама қилади.

💭Жумладан, 2022 йилнинг 22 октябр куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида ип калава ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари билан очиқ ва самимий тарзда ўтган мулоқот давомида ип калавасига мавжуд нархлар, жаҳон бозорларида пахта толаси нархларининг кескин тушиб кетиши натижасида маҳаллий корхоналарнинг рақобатбардошлигини сақлаб қолиш ва ошириш борасида суҳбат ўтказилди.

🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
📱Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Reportaj 🇺🇿

9 ойда 2,5 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди
🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
📱Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇼 Отечественная текстильная отрасль налаживает взаимодействие с кувейтским текстильным рынком

27.10.2022г. в Посольстве Государства Кувейт в Республике Узбекистан состоялись переговоры между Чрезвычайным и полномочным послом Государства Кувейт А.Аль-Джираном и Председателем Ассоциации «Узтекстильпром» И.Хайдаровым.

🔹Подробности встречи

🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
📱Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔳Налаживание сотрудничества в текстильной сфере
с Султаном Оман

🇺🇿 В Ассоциации «Узтекстильпром» прошла встреча с Чрезвычайным и Полномочным Послом Султана Оман в Узбекистане Аль Катаири Ахмед Саид Омером (Al Kathairi Ahmed Said Omer).

Встреча имеет особое значение для налаживания сотрудничества в текстильной сфере обеих стран, что отметили обе стороны.

Считается, что в Султанате текстиль - одно из традиционных ремесел, которыми занимаются, восходящее к давним временам оманского общества. При этом инвестиции Омана в текстильный сектор происходят на фоне высокого мирового спроса на хлопчатобумажную пряжу.

В ходе данной встречи, узбекская сторона отметила, что Султанат Оман, являясь страной с портовыми хабами, представляется хорошей локацией для последующего перенаправления товаров. В этой связи, была достигнута договорённость по организации реализации совместных инвестиционных проектов на территориях СЭЗ Омана с целью дальнейшего реэкспорта произведенных текстильных продукций на рынки стран Персидского залива и Северной Африки.

Также была достигнута договорённость по организации торговой бизнес-миссии с участием текстильных деловых кругов обеих стран, посредством организации ознакомительной текстильной ярмарки, бизнес-форума и переговоров в В2В формате на территории Султаната Оман.

🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
📱Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон - Европа Иттифоқи: очиқ ва конструктив мулоқот ва шерикликни мустаҳкамлашга интилиш қатъий

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида қуёш панеллари ёрдамида ишловчи 1000 ўринли тўқимачилик корхонаси ташкил этилмоқда

#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
📱Telegram | Instagram | Facebook
🔹Жорий йилнинг 31 октябрь куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Германиянинг GIZ ташкилоти ва “Amfori” Халқаро бизнес уюшмаси ўртасида видеоконференсалоқа бўлиб ўтди.

Унда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасидан Маркетинг ва Халқаро стандартларни жорий этиш департаменти бошлиғи М. Маҳмудов, Германиянинг GIZ ташкилотидан Жоанна Моест ва “Amfori” Халқаро бизнес уюшмасидан Гугги Лайреалар қатнашишди.

Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ўтказилган музокаралар натижасида Тошкент ва Наманган шаҳарларида маҳаллий тўқимачилик ва тикув трикотаж корхоналари учун Бизнес атроф-муҳит самарадорлиги ташаббуси стандарти (BEPI) бўйича ўқув машғулотлари ўтказишга келишиб олинди.

#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
📱Telegram | Instagram | Facebook
🔹Кузнинг сўнги ойи хам кириб келди. Тўқимачилик саноати учун октябрь ойи муҳим воқеалар ва учрашувларга бой бўлди.

Октябрь ойининг эсда қоларлик ҳодисалари!

#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
📱Telegram | Instagram | Facebook
Тўқимачилик корхоналари раҳбарларига!!!

🇺🇿🇫🇮2022-йил 1-2-ноябрь кунлари Финляндия ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва савдо салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули, Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТТДнинг “Савдони осонлаштириш” лойиҳаси билан биргаликда Финляндия ишбилармонлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу ташриф доирасида Ўзбекистон ва Финляндия компаниялари вакилларининг В2В учрашувлари, ўзбек экспортёрлари маҳсулотлари кўргазмаси/стендларини ташкил этиш хам кўзда тутилган.

Кўргазма ва В2В учрашувларда иштирок этишни хоҳловчи корхоналар қуйидаги рақамлар орқали мурожаат этишлари мумкин – 71 202 22 44 (ички рақам 187, 188, 189) ёки @sarah0sp99

#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
📱Telegram | Instagram | Facebook
#October_Digest | Октябрь ойининг эсда қоларлик ҳодисалари!

🗓12-октябрь куни
«Жаҳон тўқимачилик саноатида янги мувозанат – янги иштирокчилар ва тенденциялар» Халқаро тўқимачилик саммити ўз ишини бошлади.

Саммитни Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаева очиб берди.

Саммит давомида бир қатор нуфузли хорижий ва маҳаллий спикерлар ўз тақдимотлари билан иштирок этди.

GIZ агентлиги ва Gherzi консалтинг компанияси томонидан давлатимиз равнақи ва танилиши учун муҳим бўлган «Тўқимачилик гигантига айланаётган Ўзбекистон тўқимачилик соҳаси» номли мустақил ахборотнома тақдим этилди.

“UzTextileExpo Куз 2022” халқаро мода ва тўқимачилик кўргазмаси очилишида Саммит меҳмонлари қатнашди. Кўргазмада 120тадан ошиқ корхона ва компаниялар ўз маҳсулотлари билан қатнашди.

«Тайёр кийим» номли мода намойишида машхур халқаро дизайнерлар билан биргаликда FIT лойиҳаси иштирокчиларининг илк намойиши бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси рахбарияти ва Фужайра Савдо-саноат палатаси (БАА) ўртасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

🗓13-октябрь куни
Тўқимачилик ҳафталиги доирасида маҳаллий ва хорижий соҳа корхоналари вакиллари учун GIZ агентлиги ва Gherzi консалтинг компанияси томонидан “Ҳозирги глобал тўқимачилик тенденциялари ва Барқарорлик тенденцияси Ўзбекистон тўқимачилик секторига таъсири” мавзусида инновацион семинар ташкил этилди.

Саммит натижалари бўйича Рейчел Бекетт (BCI) билан учрашувда Ўзбекистонда BCI ваколатхонаси очилишини маълум қилди.

Америка WRAP компанияси вакили Хонг Мей билан учрашув натижаларига кўра сертификация бўйича ҳамкорликни амалга ошириш Меморандуми имзоланди.

Италиянинг CUIZ савдо палатаси ва Cottonella компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда бренд корхонасини очиш ҳақида келишувга эришилди.

Эроннинг «Bazar Tejarat Naroon» (BTN) компанияси билан полиэфир ип-калава ишлаб чиқариш бўйича корхона ташкил этишга келишилди.

Британиянинг “Forum for the Future” компанияси билан қайта тикланган пахта бўйича лойҳани ишга тушириш режалари муҳокама қилинди.

#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
📱Telegram | Instagram | Facebook