"Namangan suv ta'minot" AJ
1.73K subscribers
7.94K photos
979 videos
12 files
1.34K links
"Namangan suv ta'minoti" AJning
rasmiy telegram kanali

🏢Manzil: Yangi Namangan tumani Oromgoh ko'chasi 1a uy

☎️+998692342892

Sayt:namangan.uzsuv.uz
Facebook:https://www.facebook.com/profile.php?id=100087270236767


♻️Мурожаат учун : @suvmuammobot
Download Telegram
МУРОЖААТГА МУНОСБАТ

НОСОЗЛИК ЎЗ ВАҚТИДА БАРТАРАФ ЭТИЛДИ!

#Наманган шаҳри

Шу йилнинг 11-феврал  куни соат  10:56 да  

«NAMANGANLIKLAR»

 телеграмм  канали орқали Намнган шаҳар “Мингтерак” МФЙ,  Авлоний кўчасидаги  ичимлик  суви қувурида  носозлик борлиги  тўғрисидаги мурожаат эълон қилинди.

Мурожаатдаги носозлик “Наманган сув таъминоти” МЧЖ нинг Наманган шаҳар бўлими мутахассислари томонидан тезкор чора-тадбирлар белгиланиб, юзага келган носозлик шу вақтни ўзида бартараф этилди ва ҳудуддаги сув исрофгарчилигига чек қўйилди.
Авария ҳолатларини бартараф этиш ишлари кечаю-кундуз тўхтовсиз амалга оширилмоқда.

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати.
Forwarded from O‘zsuvta'minot
Suv inshootlari qurishda Turkiya texnologiyasidan foydalaniladi

“O‘zsuvtaʼminot” AJ va Turkiyaning SAYIN İNŞAAT TİCARET VE SANAYİ LTD kompaniyasi o‘rtasida O‘zbekistonda qo‘shma korxona tashkil etish bo‘yicha memorandum imzolandi.

Batafsil: https://uzsuv.uz/uz/posts/sayin-insaat
-----------------------------
В строительстве водных сооружений будут использоваться турецкие технологии

Между АО «Узсувтаъминот» и турецкой компанией «SAYIN İNŞAAT TİCARET VE SANAYİ LTD» подписан меморандум о создании совместного предприятия в Республике Узбекистан.

Подробнее: https://uzsuv.uz/ru/posts/sayin-insaat

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Наманган вилоят ҳудудий инспекцияси ва "Наманган сув таъминоти" МЧЖ билан хамкорликда 2019-2020 йиллар давомида инвестиция дастури асосида қурилган Учқўрғон тумани “Янгиер” МФЙ ҳудудидаги аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида қурилган сув иншоотида амалга оширилган ишларни ўрганиш жараёнидан фотолавхалар

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати.
#Тезкор #Диққат

Иш юритишда ЛОТИН ЁЗУВИга асосланган ўзбек алифбосига ТЎЛИҚ ўтилади❗️
(Ҳукумат қарори қабул қилинди)

● шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар
● иш қоғозлари, турли бланклар
✔️ жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, реклама ва эълонлар

❗️Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари, расмий веб-сайтлар фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган Чодак қишлоғи аҳолиси билан учрашди. У ерда аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ўрганилиб, ичимлик сувини янада яхшилаш борасида маҳалла фуқаролари билан суҳбат ўтказилди ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумотлар берилди.

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати.
Ўрганиш жараёни

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманидаги   1980 йилда ишга туширилган “Ровот” иншоотига ташриф буюрдилар.   “Ровот”  иншооти орқали 40227 нафар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.
Ташриф давомида у ердаги Туркиялик мутахассислар билан учрашиб ош тузидан хлор ишлаб чиқариш технологияси билан танишдилар.

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати.