Forwarded from Namangan viloyati hokimligi
#Таҳлил
«Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, унинг ортиқча сарфига чек қўйиш, тежаш ва таннархини арзонлаштириш - кечиктириб бўлмас вазифамиздир», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов.
Бугун вилоят раҳбари “Наманган сув таъминоти” АКда бўлиб, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласида олиб борилаётган ишлар, бу борада 2023 йил якунлари ва жорий йилдаги устувор вазифалар ижросини муҳокама қилди.
Унда масалага даҳлдор ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар-туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, тизим мутахассислари иштирок этдилар.
Таъкидлаш жоиз, Наманган вилоятида 2024 йил 1 январь ҳолатига жами аҳолининг 82,7 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.
Уларга етказиб берилаётган сув сифатини янада яхшилаш ва табиий йўқотилишни олдини олиш кун тартибидаги асосий масала бўлди. Шунингдек, сув етиб бормаган аҳоли пунктлари муаммоларини дастурлар асосида бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.
Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган йиғилишда таъминот баробарида исрофгарчиликка йўл қўймаслик учун янгича тизимда иш ташкил этиш, аниқ-ҳисоб китоб лозимлиги уқтирилди.
Шунингдек, дебитор ва нореал қарздорликларни тугатиш борасида масъулларнинг ҳисоботи тингланди. Бу масалада яхши натижа кўрсатаётган Норин тумани тажрибасини ўрганиб, оммалаштириш кераклиги айтилди.
Вилоят ҳокими жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар билан танишар экан, аҳолига етказиб берилаётган сув нархини кескин кўтариб юбормаслик шартлигини таъкидлади.
“Аҳолига, айниқса, ҳисоблагич ва ўрта тўлов орасидаги фарқни тўғри тушунтириш керак. Аниқ ҳисоб-китоб юритиш, исрофни олдини олиш, қарздорликни йўқотиш, сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш орқалигина тизимда тартиб ўрнатилади”, - деди вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов.
Йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O‘zsuvta'minot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM