Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “Ўзсувтаъминот” АЖ маъсуллигида халқаро молия институтлари маблағлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ўрганишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳалар доирасида Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ва Бекобод туманидаги 5 та объектларда олиб борилаётган қурилиш - монтаж ишлари билан танишилди.
Ўрганиш давомида, ушбу объектларда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар, шунингдек ишларни сифатсиз бажариш ва тармоқ жадвалидан ортда қолиш каби камчиликлар аниқланиб, жойида бартараф этилиши таъминланди.
Масалан, “Бекобод оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш” объекти электр симёғочнинг қулаши натижасида 4 кундан буён электрдан узилганлиги аниқланиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутахассисларини жалб қилган ҳолда тармоққа уланиши таъминланди.
Шунингдек, аниқланган камчиликлар масъуллар иштирокида муҳокама қилинди ва объектларда қурилиш ишларини жадаллаштириш
ҳамда тармоқ жадвалларида кўрсатилган муддатларда амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Forwarded from Gorizont
❗️ Тарихда илк бор Ер юзи бўйлаб сувнинг ҳаракатланиш тизими мувозанатдан чиқди
Инсоният глобал сув айланиш тизимини ўз тарихида биринчи марта мувозанатдан чиқариб юборди. Ушбу ҳолат ўсиб бораётган сув инқирозини кучайтиради, иқтисодиётга, озиқ-овқат ишлаб чиқаришга ва тирикликка жиддий зарар етказади. Бу ҳақда халқаро етакчилар ва экспертлардан иборат Глобал сув иқтисодиёти комиссияси ҳисобот эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, йиллар давомида Ерни зарарлантириш ва сувни нотўғри бошқариш инсон томонидан юзага келтирилган иқлим инқирози билан бирга тўқнаш келиб, глобал сув айланиш тизимига мисли кўрилмаган босим ўтказган.
Сув айланиши – бу сувнинг Ер атрофида қандай ҳаракатланишини тавсифловчи мураккаб тизим ҳисобланади. Сув Ер юзидан, жумладан, кўл ва дарёлар, ўсимликлар таркибидан буғланиб, атмосферага кўтарилади ва у буғ ҳолатида узоқ масофаларга “саёҳат қилади”. Кейин эса совиб, конденсацияланади ва ёмғир ёки қор шаклида ерга қайтади.
Батафсил Gorizontда...

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғининг ўринбосари Ш.Алиризаевлар томонидан Фарғона вилоятининг анклав ҳудудда жойлашган Сўх туманига боришди.
Айни вақтда, туманнинг "Тул" , "Янгиариқ" ва "Сариканда" маҳаллаларида мактабгача таълим муассасаларида ва умумий ўрта таълим мактабларида қурилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, "Тул" маҳалласида қурилаётган янги мактабгача таълим муассасасининг қурилиши жараёнлари кўздан кечирилиб, қурилиш ишлари сифатига алоҳида эътибор бериш юзасидан топшириқлар берилди.
Сўнгра, "Янгиариқ" маҳалласидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида қурилаётган спорт майдончаси ва мукаммал таъмирланаётган мактаб биносидаги ишлар жараёни ҳам ўрганилди.
Ўрганиш доирасида, ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида қурилаётган спорт майдончаси ва мазкур иншоотни қайта мукаммал қуриш бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳам ўрганилди.
Бундан ташқари, Малбут қишлоғига ичимлик суви тортиш ишлари олиб борилмоқда. Сув иншоотининг қурилиши, шунингдек, қишлоққа тортилаётган ичимлик суви тармоғини кўздан кечирган ишчи гуруҳ аъзолари куз фаслининг ҳар бир кунидан самарали фойдаланиш ва Малбутга ичимлик суви тармоғини етказиб бериш бўйича алоҳида кўрсатмалар беришди.
Тумандаги давлат мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ва иситиш тизими ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Forwarded from “Toshkent viloyati suv taʼminoti” AJ | RASMIY KANAL
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#suv
#hisoblagich
Hisoblagich raqamlarni qanday bilib olish mumkin!
👉 “Toshkent viloyati suv taʼminoti” AJ ☎️ dispetchirlik xizmati (24/7)
🔵Cabinet |💧Bot |🕊Telegram |📱Facebook |📲Instagram |🕊 Twitter | vk.com | 📺Youtube | 🌐Website | 📨Chat | tiktok.com