Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАЛАБАЛАР УЧУН ХАЛҚАРО АЛМАШИНУВ ДАСТУРЛАРИ
Aбу Aли ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистоннинг тиббиёт соҳасида етакчи ўқув юртларидан бири сифатида, 2024 йилда халқаро ҳамкорлик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратди. Институтнинг халқаро алоқалари, илмий тадқиқотлар ва таълим жараёнларини глобал стандартларга мослаштиришда муҳим аҳамиуай касб этмоқда. Ушбу йилда олиб борилган ҳамкорликлар натижасида бир қатор муваффақиятларга эришилди ва янги имкониятлар яратилди.
Жорий йилда институт турли давлатларнинг етакчи университетлари, тиббиёт марказлари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан 50 та ҳамкорлик шартномалари имзолади. Улар орасида AҚШ, Жанубий Корея, Италия, Германия, Россия, Туркия, Хитой, Белгия, Ҳиндистон, Болгария ва Литва каби давлатлар мавжуд бўлиб, ушбу мамлакатлар билан илмий тадқиқотлар, академик алмашинувлар ва тажриба ўрганишлар олиб борилди. Бухоро давлат тиббиёт институти халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада институтнинг асосий мақсади – глобал тиббиёт соҳасидаги янги билимлар ва тажрибаларни тадбиқ қилиш, ўз илмий тадқиқотларини янада ривожлантириш ва талабаларига энг яхши таълим беришдир. Халқаро ҳамкорлик орқали институт нафақат ўзининг обрўсини оширмоқда, балки халқаро тиббиёт ҳамжамиятида ўз ўрнини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.
2024 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти бир қатор халқаро лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда. Ушбу лойиҳалар қуйидаги йўналишларда амалга оширилди:
- Халқаро лойиҳалар: Эрасмус + дастури асосида УзМедЭн ва СОЛИД дастурлари асосида Институт Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар билан биргаликда тиббий тадқиқотлар олиб бормоқда. Бу тадқиқотлар асосан касалликларни профилактика қилиш, даволаш усулларини такомиллаштириш ва тиббий муҳандислик соҳаларига қаратилган.
- Таълим дастурлари: Ҳозирги кунда институтда Россия, Ҳиндистон, Полша, AҚШ, Қозоғистон давлатлари ТОП-1000 таликка кирган ва нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 20 та қўшма таълим дастурлари халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган. Бу дастурлар, талабалар учун янги билимлар ва кўникмаларни ўзлаштириш имконини бермоқда.
- Конференциялар ва семинарлар: 2024 йилда институтда бир қатор халқаро илмий конференциялар ва семинарлар ўтказилди. Бу тадбирлар, глобал тиббиёт соҳасидаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва янги илмий ютуқларни баҳам кўриш учун платформа бўлиб хизмат қилди.
Бугунги кунда институда Ҳиндистон, Иордания, Покистон, Туркманистон, Эрон давлатлари билан бирга AҚШ ва ҳатто Aвстралия каби жами 20 та давлатдан 1000 дан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда. Хорижий талабалар учун барча шароитлар яратилган, жумладан, ўқув юртининг замонавий аудиториялари, юқори малакали ўқитувчилар, тил курслари, спорт иншоотлари ва дам олиш зоналари билан таъминланган. Шунингдек, талабалар турар жойи, озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш хизматлари ҳам мавжуд. Бу эса хорижий талабалар учун ўқиш ва яшашни қулай ва самарали қилади. Институтнинг халқаро ҳамкорлиги натижалари доирасида биринчи навбатда талабалар ва профессор-ўқитувчилари учун алмашинув дастурлари амалга оширилди. 2024 йилда 70 дан ортиқ талабалар турли мамлакатларда стажировка, академик мобиллик доирасида бир ойдан бир йилгача ўқишга юборилди. Бу жараён, талабаларнинг халқаро тажриба орттиришлари, янги билимлар олишлари ва маданий алмашинувлар орқали шахсий ва профессионал ривожланишларига катта ҳисса қўшади. Шу билан бирга халқаро ҳамкорлик натижасида институтнинг 181 нафар профессор-ўқитувчилари хорижий университетларда ўқиш, стажировка ўташ ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлдилар. Бу эса ўз навбатида, уларнинг ўқитиш услубларини янгилаш ва талабаларга замонавий билимларни етказиш имконини берди.
Талабалар эса, халқаро алмашинув дастурлари орқали хорижий университетларда ўқиш ва илмий тадқиқотларда иштирок этиш имкониятидан фойдаланишди. Бу тажрибалар, уларнинг тиббиёт соҳасидаги билимларини кенгайтириш, шунингдек, бошқа мамлакатларнинг тиббий тизимлари билан танишиш имконини берди.

Институт профессор-ўқитувчилари ва делегацияси ўз тажрибаларини баҳам кўриш ва бошқа мамлакатларда Ўзбекистон тиббиётининг ютуқларини намойиш этиш мақсадида халқаро конференцияларида ҳам ўз маърузалари билан фаол иштирок этиб келмоқдалар.
2024 йил Бухоро давлат тиббиёт институти учун инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш йили ҳам бўлди. Институт клиникасида халқаро ҳамкорлик доирасида юқори технологик операцияларни ўтказиш ва жорий этиш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. БДТИ клиникаси хирургия бўлимида, умумий хирургия кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан навбатдаги юқори технологик операция-Лапароскопик холесистектомия амалиёти бажарилди. Исматов Жамшед, Ҳикматов Жасур, пластик хирург Тўраева Маликалар томонидан Россиялик мутахассис (Краснодар шаҳри) билан ҳамкорликда ўпка, трахея ва кўкс оралиғидаги хирургик касалликларда юқори технологик операцияларни ўтказилди. Бу технологиялар, касалликларни аниқлаш ва даволашда самарадорликни оширишга имкон берди. Телемедицина соҳасида ҳам институт қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Бу масофавий тиббий хизматларни кўрсатиш имконини бериб, беморлар учун қулайлик яратди. Халқаро ҳамкорлик орқали олинган тажрибалар, телемедицина хизматларини янада такомиллаштиришга ёрдам берди. Симуляция марказига институт ҳамкори бўлган марҳум Паван Aбраҳам томонидан 25000 AҚШ долларига ҳомийлик асосида симуляцион симулятор ва муляжлар тақдим этилди. Бу марказда талабалар амалий кўникмаларни ривожлантириш учун замонавий симуляторлардан фойдаланиб келишмоқда
Бундан ташқари институт 2024 йилда иккита халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди. Aбу Aли ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтига Жаҳон тиббий таълим федерацияси(WФМЭ)нинг 12 нафар экспертлари институтни халқаро аккредитациядан ўтказиш мақсадида ташриф буюришди. Экспертлар гуруҳи 3 та таълим йўналиши бўйича институтдаги мавжуд бўлимлар ва кафедраларнинг керакли ҳужжатларини таҳлил қилишди. Экспертлар таркиби Қозоғистонлик, Венгерялик ва Ўзбекистонлик тиббиёт муассасаси ходимларидан иборат экспертлар 9 та стандарт юзасидан соғлиқни сақлаш соҳасида институтинг таълим дастурларини аккредитация қилиш ва тиббий таълим муассасасининг мақоми, ташкилий-ҳуқуқий шакли, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, таълим сифатини таъминлаш тизимини ташқи баҳолашди. Иккинчи халқаро аккредитация Иордания Ҳошимийлар подшоҳлиги Олий таълим ва илмий тадқиқот вазирлиги томонидан институционал аккредитация ўтказилган бўлиб, бунда институт профессор-ўқитувчилари салоҳияти, институт моддий-техник базаси, талабаларга яратилган шароитлар бевосита ўрганилди.
Бухоро давлат тиббиёт институти халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни режалаштирмоқда. Келажакда институт, қуйидаги йўналишларда ишлашни мақсад қилмоқда. Жумладан, Янги ҳамкорликлар: Халқаро тиббиёт муассасалари билан янги ҳамкорликлар ўрнатиш ва мавжуд алоқаларни кучайтириш. Бу, ўз навбатида, билим ва тажриба алмашишни янада кенгайтиради. Инновацион лойиҳалар: Янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали тиббиёт соҳасида янги ютуқларга эришиш. Бу лойиҳалар, касалликларни даволаш ва профилактика қилишда янги усулларни қамраб олади. Халқаро конференциялар: Ҳар йили халқаро илмий конференциялар ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу тадбирлар, тиббиёт соҳасидаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва янги илмий ютуқларни баҳам кўриш учун муҳим платформа бўлади. Талабаларни ўқитилиши: Талабалар учун халқаро алмашинув дастурларини кенгайтириш ва уларнинг имкониятларини ошириш. Хорижий талабалар географияси ва сонини кенгайтириш. Бу ўз навбатида институтнинг молиявий барқарорлигини ошириш билан бирга мамлакатимизга инвестицияларни жалб қилишга ёрдам беради.

2024 йил Бухоро давлат тиббиёт институти учун халқаро ҳамкорлик натижалари жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, нафақат профессор-ўқитувчилар ва талабалар, балки бутун тиббиёт соҳасида янги имкониятлар яратди. Халқаро ҳамкорлик, институтга глобал тиббиёт жамиятида ўз ўрнини мустаҳкамлаш, янги билимлар ва тажрибаларга эга бўлиш имконини берди. Келажакда ҳам, Бухоро давлат тиббиёт институти халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда давом этади ва тиббиёт соҳасида янги ғоялар ва инновацияларни амалга оширади.
Лазиз НИЁЗОВ.
Бухоро давлат тиббиёт институти Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Янги йил тилаги...
Янги йил – сен эски қадрдондексан,
Ҳар йили шаънингга айтамиз ният.
Яхши умидларга мўл имкондирсан,
Сени мендек қутлар ҳур башарият.
Аввали сарҳисоб қиламиз такрор,
Неларга эришдик, йўқотдик нелар?
Аксари қисматдир, азиз бошда бор,
Баъзилари омад бир бор берилар!
Шу таxлит якунинг умримга элак,
Янги ният қилиб бўлгум умидвор.
Илло қалбимизда ўзгармас тилак:
Юрт осуда бўлсин, дунё барқарор!
Янги йил хуш келгин, яратган Эгам,
Мискинга толе бер, муштоққа тирноқ.
Ҳур неъматларингни тенг сочгин бекам,
Турмуш бугунгидан бўлсин яхшироқ!
То бирор қалб сендан тортмасин хира,
Яхши умидларга бой бўл Янги йил.
Қутлуғ қадам келгин, яхши xотира
Ила кўнгилларга жой бўл Янги йил!
✍️ Ҳасан АБДУҒАНИ
Янги йил – сен эски қадрдондексан,
Ҳар йили шаънингга айтамиз ният.
Яхши умидларга мўл имкондирсан,
Сени мендек қутлар ҳур башарият.
Аввали сарҳисоб қиламиз такрор,
Неларга эришдик, йўқотдик нелар?
Аксари қисматдир, азиз бошда бор,
Баъзилари омад бир бор берилар!
Шу таxлит якунинг умримга элак,
Янги ният қилиб бўлгум умидвор.
Илло қалбимизда ўзгармас тилак:
Юрт осуда бўлсин, дунё барқарор!
Янги йил хуш келгин, яратган Эгам,
Мискинга толе бер, муштоққа тирноқ.
Ҳур неъматларингни тенг сочгин бекам,
Турмуш бугунгидан бўлсин яхшироқ!
То бирор қалб сендан тортмасин хира,
Яхши умидларга бой бўл Янги йил.
Қутлуғ қадам келгин, яхши xотира
Ила кўнгилларга жой бўл Янги йил!
✍️ Ҳасан АБДУҒАНИ
ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Тўғри овқатланиш — соғлиқ ва саломатликни сақлашнинг энг муҳим шартидир. Тўғри овқатланиш мақсад-моҳияти танани барча зарур моддалар: оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва минераллар билан таъминлашдан иборат. Бунинг соғлиқни сақлаш, тананинг турли хил озуқа моддаларига эҳтиёжини қондириш, касалликларнинг олдини олиш ва ҳаёт сифатини оширишдаги аҳамияти жуда катта.
Тўғри овқатланиш тамойиллари қуйидагича:
1. Тақсимлаш: озиқ-овқат таркибида оқсил, ёғ ва углеводларнинг нисбати меъёрда бўлиши.
2. Хилма-хиллик: танани барча зарур витаминлар ва минераллар билан таъминлай оладиган озуқалар истеъмол қилиш.
3. Мунтазамлик: кунига 4-5 марта оз-оз миқдорда таомланиш.
4. Модерация: ортиқча овқатланишдан сақланиш ва порсия ҳажмини назорат қилиш.
5. Маҳсулот сифати: янги табиий маҳсулотларни танлаш, консервантлар ва сунъий қўшимчаларсиз таом.
6. Тўғри тайёрлаш: масаллиқларни ёғда қовурмай, буғлаб ёки қайнатиб пишириш.
Тўғри овқатланиш қуйидаги тавсияларга риоя қилишни тақозо этади:
1. Режалаштириш: таомномани бир ҳафта олдин тузинг. Бу ҳар хиллик ва аввалдан иштаҳали овқатланишга чоғлайди.
2. Мунтазам овқатланиш: ҳар куни бир вақтнинг ўзида овқатланинг.
3. Ширинлик ва чипс ўрнига мева, ёнғоқ ва ёгуртлардан фойдаланинг.
4. Намлик: ҳар куни ёш ва организмингизга мувофиқ ҳажмда сув ичинг.
Таомномани тўғри тузиш саломатлиикнинг бирламчи шартидир. Тўғри овқатланиш таомномасини қандай тузиш керак?
1. Нонушта: мураккаб углеводлар (бўтқа, донли нон), оқсиллар (тухум, творог) ва мевалар, асал, жўхори бўтқаси, яшил чой.
2. Тушлик: оқсиллар (гўшт, балиқ, дуккаклилар), товуқ кўкраги, буғдой бўтқаси, сабзавотли салат, углеводлар (дон, картошка).
3. Кечки овқат: оқсиллар (балиқ, товуқ), ёғсиз усулда пиширилган балиқ, буғланган сабзавотлар ва озгина енгил углеводлар.
4. Газак учун: олма, бир ҳовуч ёнғоқ, табиий ёгурт.
Унутмаслик лозим, соғлом овқатланиш вақтинчалик парҳез эмас, балки доимий равишда сақланиши керак бўлган турмуш тарзидир.
Иззатилла РАҲМОНОВ,
Чортоқ Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги
техникуми ҳамширалик иши уюшмаси раҳбари.

Forwarded from Бухоро тиббиёти
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 РШТЁИМ Бухоро филиалида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
⚡️ Аорта тананинг энг катта қон томири бўлиб, юракдан чиққандан кейин кўкрак ва қорин бўшлиқларида ётади ва кислородли қонни бутун танада олиб юради.
Аорта аневризмаси- аорта деворининг диаметри одатдагидан 2 ва ундан кўп ўлчамда кенгайишидир. Аорта аневризмасининг асосий сабаблари атеросклероз, чекиш, юқори қон босими билан юриш, оилавий мойиллик, марфан синдроми каби ирсий касалликлари ва айрим инфекциялардир.
БАТАФСИЛ видеолавҳада.

Forwarded from Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Андижон туман тиббий бирлашмаси, Куйганёр оилавий шифокорлик пункти.
Халқимизда “Тўқсонда эксанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган пурмаъно мақол бор.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, кузда экилиб,
қор остида қолдирилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради.
Тиббиёт муассасалари томорқалари ер майдонида боғ қатор ораларига тўқсонбости усулида экинларни экилган, ҳосил ҳам бор.
@andijonvssb, @andijonssb